← Назад
Решение #786775 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 14 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
НАМАНГАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, город Наманган, улица
Нодим Намангани, дом-20
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20-uy
Тel: 0(369)227 79 93
Fax: 0(369)227 81 38
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри 2022 йил 7 сентябрь 4-1601-2101/3915-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
ФФФнинг ҚҚҚдан 29782220,2 сўм пенсия тўлашга сарфланган маблағни
ва 887849,9 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакили Ё.Пўлатов (ишончномага асосан)нинг иштирокида, суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ФФФ (бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, ҚҚҚ (бундан буён матнда – жавобгар)дан 29782220,2
сўм пенсия тўлашга сарфланган маблағни ва 887849,9 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида берган тушунтиришида
фуқаролар А.А.Қўзибоев, В.Э.Уралов, З.И.Шакирова, А.С.Шокиров,
М.А.Махмудова, Н.М.Эргашева, А.Х.Йўлдашев, М.Х.Кўпайсиддиновалар
технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги
ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига
олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёҳуд корхонанинг
тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этиш ва ишсиз деб
эътироф этилиши муносабати билан даъвогар томонидан унга тўланган
пенсия тўловини жавобгар қоплаб бермаганлиги сабабли судга даъво
киритилганлигини, бугунги кунда қарздорлик тўлиқ тўлаб
берилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида белгиланган
тартибда хабардор этилган, лекин суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламаган.
Суд мавжуд далилларни етарли деб ҳисоблаб, ишни жавобгарнинг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд ишдаги далилларга баҳо бериб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади:
Аниқланишича, фуқаролар А.А.Қўзибоев, В.Э.Уралов, З.И.Шакирова,
А.С.Шокиров,
М.А.Махмудова,
Н.М.Эргашева,
А.Х.Йўлдашев,
М.Х.Кўпайсиддиновалар технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни
ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш
хусусиятининг
ўзгаришига
олиб
келган
ишлар
ҳажмининг
қисқарганлиги ёҳуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан
ишдан озод этиш ва ишсиз деб эътироф этилиши муносабати билан
2021 йил 1 январдан 28 июлгача жами 29782220,2 сўм пенсия тўлаб
келинган.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда – Қонун)
14-моддасига мувофиқ, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни
ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш
хусусиятининг
ўзгаришига
олиб
келган
ишлар
ҳажмининг
қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан
ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган
тақдирда;
аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган
тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Қонуннинг 66-моддаси 3-қисмига кўра, Пенсионер ушбу
Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ёшга тўлгунига қадар ушбу
Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган Аҳолини иш билан
таъминлашга кўмаклашувчи жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
23 декабрдаги 357-сон Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг
давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига кўра, пенсия жамғармасининг
туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ
муддатидан олдин ёшга доир пенсиялар тайинланган шахсларнинг
рўйхатини, амалга оширилган харажатларни кўрсатган ҳолда, Бандлик
ва
меҳнат
муносабатлари
вазирлигининг
Бандлик
Бош
бошқармаларининг Аҳоли бандлигига кўмаклашиш тегишли туман
(шаҳар) марказларига (кейинги ўринларда Аҳоли бандлигига
кўмаклашиш марказлари деб аталади) етказадилар.
Шунингдек, мазкур Низомнинг 18-банди кўра, Пенсионер ҳисобда
турган жой бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари
мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга
кетган маблағларни Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидан,
улар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига
мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ундиришлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
23 декабрь кунги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган
“”Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган
ҳаражатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 20-бандига
кўра, мазкур Низомнинг 3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган пенсияларни тўлашга харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун
ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун
0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликнинг 100 фоизидан кўп
бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади.
Юқоридагиларга
кўра,
даъво
аризани
қаноатлантириш,
жавобгардан даъвогар фойдасига 29782220,2 сўм пенсия маблағлари ва
887849,9 сўм пеня, олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажатини,
бюджетга эса 613401,4 сўм давлат божини ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар ҚҚҚдан:
- ФФФ фойдасига 29782220,2 сўм пенсия маблағлари ва 887849,9
сўм пеня, 24000 сўм почта харажатлари;
- бюджетга 613401,4 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Каримов