← Назад
Решение #786850 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 19 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 07 сентябрь
4-1706-2201/673-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
****************************
Хўжаобод
туман
бўлимининг
жавобгар – “****************************” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан тўлаб берилган 8 011 374,81 сўм пенсия маблағларини регресс
тартибида ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни
даъвогар вакили ********** (2022 йил 11 август 172-сонли ишончнома
асосида), Булоқбоши туман ДСИ вакили ************* (ишончнома асосида)
иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон
Республикаси
Молия
вазирлиги
ҳузуридаги
**************************** Хўжаобод туман бўлими (бундан буён матнда
“Даъвогар” деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат қилиб, “****************************” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён мантда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан меҳнатда
майбланиб, вафот этган Исомов Носиржон Ғафуржоновичнинг вояга етмаган
фарзандари учун 2022 йил май ойидан 2022 йил сентябрь ойига қадар
боқувчисини
йўқотганлик
учун
тўланган
8 011 374,81 сўм пенсия маблағларини регресс тартибда ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Булоқбоши туман Давлат
солиқ инспекцияси жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб
юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, судга даъво ариза тақдим этилганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан
тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс - Булоқбоши туман ДСИ вакили қонуний қарор қабул
қилишни суд ҳукмига ҳавола қилди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиб,
даъвогар вакили ва учинчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим деб топди.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, фуқаро Исмонов Носиржон
Ғофуржонович “****************************” МЧЖда ишлаб мехнатда
майбланганлиги туфайли 2020 йил 4 май куни вафот этган. Мазкур ҳолат
юзасидан
2020
йил
21 май куни ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса ва саломатликка бошқа хил зарар
етказилиши тўғрисида №1 Далолатнома расмийлаштирилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Молия
вазирлиги
ҳузуридаги
**************************** Хўжаобод туман бўлимининг қарорига асосан
меҳнатда майбланиб, вафот этган Н.Исомовнинг вояга етмаган фарзандлари
Ғофуржонов Носиржон Абдулох ўғли ва Ғофуржонова Махлиё Носиржон қизи
учун васий этиб тайинланган Рахмонова Манзура Ахматовнага боқувчисини
йўқотганлик учун пенсия тайинланиб, 2022 йил апрель - август ойларида 854 350
сўмдан пенсия тўланиб келинган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
**************************** Хўжаобод туман бўлимининг қарорига асосан
мархум Н.Исомовнинг иккинчи турмуш ўртоғи Режапова Мохигул Козимжоновна
билан биргаликдаги фарзандлари вояга етмаган Ғофуржонова Носиржон қизи
ҳамда Ғофуржонов Мухаммадумар Носиржон ўғли учун М.Режаповага
боқувчисини йўқотганлик учун пенсия тайинланиб, бўлим томонидан 2022 йил
прель - август ойларида 854 350 сўмдан пенсия тўланиб, жавобгар қисман
тўловларни
амалга
ошириши
натижасида
жами
8 011 374,81 сўм пенсия маблағи даъвогарга қайтарилмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга тўаланган пенсия маблағларини тўлаш
ҳақида 2022 йил 5 апрель, 5 май, 14 июнь, 5 июль кунларида юборилган
талабномалар жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади)нинг
19-моддасида “вафот этган боқувчининг қарамоғида (20-модда) бўлган меҳнатга
қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга
бўлади. Бунда фарзандларга ва ушбу модданинг «в» бандида кўрсатиб ўтилган
шахсларга пенсия улар боқувчининг қарамоғида турган-турмаганидан қатъи назар
тайинланади.
Марҳумнинг қарамоғида турмаган ота-онаси ва эри (хотини) ҳам,
кейинчалик кун кечириш учун зарур маблағ манбаидан маҳрум бўлиб қолсалар,
пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Қуйидагилар оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари ҳисобланадилар:
а) болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 16 ёшга тўлмаган бўлса
ёки 16 ёшдан катта бўлса ҳам 16 ёшга тўлмасдан ногирон бўлиб қолган бўлсалар.
Бунда ака-укалар, опа-сингиллар ва набираларнинг меҳнатга қобилиятли отаонаси бўлмаса;
б) ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эр, башарти, улар 7-моддада назарда
тутилган пенсия ёшига тўлган ёки ногирон бўлсалар;
в) ёшидан ва меҳнат қобилиятидан қатъи назар, ота ва онадан бири ёки эр
(хотин) ёхуд бува, буви, ака-ука ёки опа-сингил, агар у вафот этган боқувчининг
болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага
қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга
тўлгунга қадар боқиш билан машғул бўлса ва ишламаса;
г) бува ва буви — агар қонунга мувофиқ уларни боқиши шарт бўлган
кишилар бўлмаса.
Ўқувчилар 18 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш
ҳуқуқига эгадирлар.
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган
фарзандлар, улар фарзандликка олинганларида ҳам бу ҳуқуқни сақлаб қоладилар.
Ўгай ўғил ва ўгай қиз, агар улар ота-оналаридан алимент олмаган бўлсалар,
ҳақиқий фарзандлар сингари пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ўгай ота ва ўгай она, агар вафот этган ўгай ўғилни (қизни) 18 ёшга тўлгунга
қадар камида 5 йил тарбиялаган ёки боққан бўлсалар, ҳақиқий ота ва она сингари
пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ушбу Қонуннинг вафот этганлар оилаларига тааллуқли ҳамма қоидалари
бедарак йўқолганларнинг оилаларига ҳам, агар боқувчининг бедарак йўқолганлиги
белгиланган тартибда тасдиқланган бўлса, тегишли равишда жорий қилинади.”
деб белгиланган.
Қонуннинг 66-моддаси биринчи қисмида ушбу Қонунга мувофиқ
тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги **************************** маблағлари ҳисобидан амалга
оширилиши, мазкур модданинг иккинчи қисмида мулкчилик шаклидан қатъи
назар, корхоналар ва ташкилотлар боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек
ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда
майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик
учун, шунингдек, ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия
ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ
тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш
ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги ****************************га ўтказиши
белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг
давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ
пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг
6-бандига мувофиқ, Пенсионерларнинг ҳисобда турган жой бўйича Пенсия
жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган
пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз
вақтида тўланмаган тақдирда, қонун хужжатларига мувофиқ регресс даъво
аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлаши белгиланган.
4
Суд юқоридагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини асосли деб
ҳисоблайди. Чунки, жавобгар томонидан пенсия тўлашга сарфланадиган
харажатларни қоплаш юзасидан ҳисоботлар тақдим этилмаган ва харажатлар
қоплаб берилмаган. Ушбу ҳолат даъвогар вакилларининг суд мажлисида берган
кўргазмалари, иш хужжатларида мавжуд бўлган хужжатлар билан тасдиқланади.
Шу сабабли, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 8 011 374,81 сўм тўланган пенсия харажатларини регресс
тартибда ундиришни лозим топди.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш
масаласини ўрганиб чиқиб, даъво талаби қаноатлантирилганлигини инобатга олиб,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи, даъвогар
фойдасига 24 000 сўм почта ҳаражатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПК 48, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб суд,
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“****************************”
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
Ўзбекистон
Республикаси
Молия
Вазирлиги
ҳузуридаги
**************************** Хўжаобод туман бўлими фойдасига 8 011 374,81
сўм пенсия маблағлари регресс тартибда ҳамда 24 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
“****************************”
масъулияти
чекланган
жамияти
хисобидан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов