Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2308 Дата решения 06.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MAROQAND NEFT BAZASI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "Файзулла Утамуродов даласи" фермер хўжалиги
Source ID 908828 Claim ID 2854841 PDF Hash 1785a29401cf5e89... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 437-моддаси нинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 68-моддасининг 1-қисми ИПКнинг 68 1 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 4-1406-2201/2308-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “MAROQAND NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Файзулла Утамуродов даласи” фермер хўжалигига нисбатан дебитор қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризаси билан мурожаат килиб, унда жавобгар “Файзулла Утамуродов даласи” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан “MAROQAND NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) фойдасига 18 169 624 сўм дебитор қарзни ундиришни, даъво аризани Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, Савдо-саноат палатаси, даъвогар ва жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2- ва 3-қисмларига мувофиқ, ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 05 январда №764-сонли “Нефт маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида” шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Шартномага кўра мазкур шартнома бўйича “Етказиб берувчи” “Хўжалик” ка ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари (дизел ёқилғиси, мой ва бошқа маҳсулотлар)ни етказиб бериш, “Хўжалик” эса уларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Шартноманинг 3.3.-бандига кўра, етказиб бериладиган “Нефт маҳсулотлари” учун ҳисоб-китоблар “Хўжалик” томонидан олдиндан 100 фоиз миқдорида ҳақ тўлаш орқали пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, жавобгарга тарқатиш ведомостлари орқали жами 12 250 000 сўмлик нефт маҳсулотларини етказиб берган. Жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан, даъвогар олдида 12 250 000 сўм қарздор бўлиб қолган. Даъвогар томонидан жавобгарга дебитор қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан талабнома эътиборсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида судга жавобгардан 18 169 624 сўм дебитор қарздорликни ундириш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогар томонидан 5 919 624 сўмлик нефт маҳсулотлари етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмади. ИПКнинг 68-моддасининг 1-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Жавобгарнинг даъвогар олдида 12 250 000 сўм қарздор эканлиги ишдаги мавжуд далиллар, шартнома, рухсатнома, ишончнома, тарқатиш ведомости ва тарафлар ўртасида тузилган солиштирма далолатномалар билан хам ўз тасдиғини топади. Шунга кўра суд, даъвогарнинг дебитор қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 12 250 000 сўм дебитор қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатларини, Республика бюджетига жавобгардан 245 000 сўм давлат божини ва даъвогардан 118 392,48 сўм давлат божини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 112, 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд қарор қилди: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Файзулла Утамуродов даласи” фермер хўжалигидан “MAROQAND NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 12 250 000 сўм дебитор қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати, жами 12 274 000 сўм ундирилсин. Даъво талабининг 5 919 624 сўм дебитор қарзни ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “Файзулла Утамуродов даласи” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 245 000 сўм давлат божи ундирилсин. “MAROQAND NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 118 392,48 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Судья Б.Х.Жураев