Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2204/3240 Дата решения 06.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья Латипов Усмон Яхшибоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Орзу қувончи" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "ХАйдарова Шохиста Авлаёр қизи" якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 908973 Claim ID 2854908 PDF Hash b1ab7e03732a3c0c... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
нинг 11-моддаси нинг 11 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ФКнинг 228-моддаси ФКнинг 228 law
ФКнинг 164-моддаси ФКнинг 164 law
Ушбу кодекснинг 166-моддаси Ушбу кодекс 166 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
QARSHI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 180108, Qarshi shahri, Bog’zor ko‘chasi, 2 A KARSHI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 180108, Karshi, Bogzor street, 2 A Tel: (+99875) 227-10-58, Fax: (+99875) 227-11-73 е-mail: i.qarshi@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 6 сентябрь 4-1801-2204/3240-сонли иш Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида даъвогар «Орзу қувончи” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор “Якка тартибдаги тадбиркор”га нисбатан даъво аризаси бўйича ишни даъвогар раҳбари А.Эшмуродов (шахсий маълумотнома асосида), вакили Ё.Хўжақулов (ишончнома асосида), (жавобгар ва учинчи шахслар вакили иштирокисиз)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар «Орзу қувончи” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор “Якка тартибдаги тадбиркор”ни Қарши шаҳар “Оқтепа” МФЙ, Хонабод кўчаси 2-уйда жойлашган “ОРЗУ” савдо мажмуаси ҳудудидаги (4корпус) 2-қават 14-сонли савдо дўконидан мажбурий тартибда кўчириб чиқаришни сўраган. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида МЧЖ шаклидаги “Оқтепа файз савдо” савдо мажмуаси ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Қарши шаҳар бўлими жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво ариза талаблари бўйича тушунтириш бериб, Қарши шаҳар ҳокимининг 2013 йил 7 майдаги Х-354/5-сонли қарори билан ўзига “Орзу” савдо мажмуасидаги 486 та савдо дўконларга мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи берилганлигини, 2016 йил 29 февралдаги Х-291/2-сонли шаҳар ҳокимининг қарори билан ушбу мулк давлат ихтиёрига ўтказилиб, Қарши шаҳар ҳокимининг 2016 йил 3 майдаги Х-627/5-сонли қарори билан МЧЖ шаклидаги “OQTEPA FAYZ SAVDO” савдо мажмуаси ташкил этилиб, барча мол-мулклар ўтказиб берилганлигини, шундан сўнг Қарши шаҳар ҳокимлигига ўтказиш тўғрисида шаҳар ҳокимининг 2016 йил 29 февралда Х-291/2сонли ва 2016 йил 3 майдаги Х-627/5-сонли қарорлари Нишон туман маъмурий судининг 2019 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилганлигини, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 22 январдаги 4-1801-1904/5578-сонли иш ҳал қилув қарорида ҳам мол-мулклар қайтарилиши назарда тутилганлигини, бироқ бугунги кунда жавобгар МЧЖ шаклидаги “OQTEPA FAYZ SAVDO” савдо мажмуаси билан ўзаро келишилган ҳолда савдо дўконидан ноқонуний фойдаланиб келганлигини баён этиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси жавобгарнинг судга маълум бўлган охирги манзилига юборилган бўлсада, манзилда йуқлиги ҳақида почта хабарномаси қайтиб келган. Ишга жалб этилган учинчи шахс МЧЖ шаклидаги “Оқтепа файз савдо” савдо мажмуаси ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Қарши шаҳар бўлими ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринда - ИПК) 128-моддасига кўра иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса. Мазкур ҳолатда суд жавобгар суд мажлиси тайиланган кун ва вақти ҳақида хабардор қилинган деб топиб, ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблади. Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Қарши шаҳар ҳокимининг 2013 йил 7 майдаги Х-354/5-сонли қарори билан 486 та қурилган ва таъмирланган савдо дўконлари “Орзу қувончи” савдо мажмуаси ҳудудида фойдаланиш учун қабул қилиниб, даъвогарга мазкур қарор билан мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи берилган. Шундан сўнг, Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят апелляция инстанция судининг 25.12.2015 йилдаги ажримига асосан "ОРЗУ ҚУВОНЧИ" масъулияти чекланган жамияти таркибида ташкил этилган амалдаги бозор баҳоси 14 039 348 737 сўм бўлган “Орзу” савдо мажмуасини тўлиқ мазкур жиноят предмети деб топилиб, давлат эгалигига, яъни Қарши шаҳар ҳокимлигига ўтказиш белгиланган. Мазкур ажрим асосида Қарши шаҳар ҳокимининг 2016 йил 29 февралда Х-291/2-сонли қарори билан Қарши шаҳридаги “Орзу” савдо мажмуасининг бино ва иншоотлари давлат эгалигига - Қарши шаҳар ҳокимлигига ўтказилган ҳамда 2016 йил 3 майдаги Х-627/5-сонли қарорлари билан МЧЖ шаклидаги “OQTEPA FAYZ SAVDO” савдо мажмуасини ташкил этиш ва "ОРЗУ ҚУВОНЧИ" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган мол-мулкларни қабул қилиш тўғрисида қарори қабул қилинган. Ваҳоланки, Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят апелляция инстанция судининг 25.12.2015 йилдаги ажримининг «Орзу қувончи” масъулияти чекланган жамияти таркибида ташкил этилган амалдаги бозор баҳоси 14 039 348 737 сўм бўлган “Орзу” савдо мажмуасини тўлиқ мазкур жиноят предмети деб топиб, давлат эгалигига (Қарши шаҳар ҳокимлиги) (ихтиёрига) ўтказишни белгилаш қисми Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 6 декабрдаги ажрими билан бекор қилинган. Шунингдек, Қарши шаҳар ҳокимлигига ўтказиш тўғрисида шаҳар ҳокимининг 2016 йил 29 февралда Х-291/2-сонли ва 2016 йил 3 майдаги Х-627/5-сонли қарорлари билан МЧЖ шаклидаги “OQTEPA FAYZ SAVDO” савдо мажмуасини ташкил этиш ва «Орзу қувончи” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган мол-мулкларни қабул қилиш тўғрисида қарори Нишон туман маъмурий судининг 2019 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган. Бундан ташқари, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 22 январдаги 4-1801-1904/5578-сонли иш бўйича ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар Қарши шаҳар ҳокимлиги ва қўшимча жавобгар МЧЖ шаклидаги “OQTEPA FAYZ SAVDO” савдо мажмуасидан “Орзу” савдо мажмуасининг 14 039 348 737 сўмлик мол-мулки бино ва иншоотлари даъвогар «Орзу қувончи” масъулияти чекланган жамиятига қайтарилган. Қарши шаҳар ҳокимининг 2019 йил 22 февралдаги Х-478/2-сонли қарори билан Қарши шаҳар Хонобод кўчасида жойлашган МЧЖ шаклидаги “OQTEPA FAYZ SAVDO” савдо мажмуаси ҳудудидаги умумий ўлчами 392,90 кв.метр бўлган 20 та “Савдо дўконлари”ни доимий фойдаланишга қабул қилиш ва мулкга эгалик ҳуқуқи билан жавобгар МЧЖ шаклидаги “OQTEPA FAYZ SAVDO” савдо мажмуасига берилган. Мазкур Қарши шаҳар ҳокимининг 2019 йил 22 февралдаги Х-478/2-сонли қарори Қарши туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 26 октябрдаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган ва ушбу маъмурий иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 апрелдаги қарори билан биринчи инстанциясининг 2021 йил 26 октябрдаги ҳал қилув қарори, Қашқадарё вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 17 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Бироқ, ишга учинчи шахс сифатида жалб этилган МЧЖ шаклидаги “OQTEPA FAYZ SAVDO” савдо мажмуаси 2022 йил 10 январда тузилган “Ижара шартномаси” билан “ОРЗУ” савдо мажмуаси ҳудудидаги 4-корпус, 2-қават, 14-сонли савдо дўкони Якка тартибдаги тадбиркор “Якка тартибдаги тадбиркор”га ижарага берган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар жавобгарни мажбурий тартибда чиқариш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 11-моддасига асосан ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш лозимлиги кўрсатилган. Аниқланишича, Қарши шаҳар ҳокимлигига ўтказиш тўғрисида шаҳар ҳокимининг 2016 йил 29 февралда Х-291/2-сонли ва 2016 йил 3 майдаги Х-627/5сонли қарорлари билан МЧЖ шаклидаги “OQTEPA FAYZ SAVDO” савдо мажмуасини ташкил этиш ва «Орзу қувончи” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган мол-мулкларни қабул қилиш тўғрисидаги қарори Нишон туман маъмурий судининг 2019 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган. Бундан ташқари, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 22 январдаги 4-1801-1904/5578-сонли иш бўйича ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар Қарши шаҳар ҳокимлиги ва қўшимча жавобгар МЧЖ шаклидаги “OQTEPA FAYZ SAVDO” савдо мажмуасидан “Орзу” савдо мажмуасининг 14 039 348 737 сўмлик мол-мулки бино ва иншоотлари даъвогар «Орзу қувончи” масъулияти чекланган жамиятига қайтарилган. ИПКнинг 73-моддасига кўра ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан “Ижара шартномаси” тузиши мумкин бўлмаган жамият билан шартнома тузилиб, даъвогарнинг эгалигидаги савдо дўконларидан ноқонуний фойдаланиб келган. ФКнинг 228-моддасига мувофиқ эса мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация) эканлиги белгиланган. Шунингдек, даъвогарнинг мурожаати бўйича Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси Қарши шаҳар филиалининг 2022 йил 5 августдаги 1/106-сонли жавоб хатида ҳам низолашилаётган кўчмас мол-мулклар Қарши шаҳар ҳокимининг 2013 йил 7 майдаги Х-354/5-сонли қарорига асосан даъвогарга эгалик ҳуқуқи асосида берилганлиги қайд этилган. ФКнинг 164-моддасига асосан мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли молмулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. Ушбу кодекснинг 166-моддасига мувофиқ мулк дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади. Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатдир. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 72-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас, 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим, ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорда давлат божи тўланиши кераклиги қайд этилган бўлиб, даъвогар кичик тадбиркорлик субъект эканлиги тўғрисидаги маълумотга асосан 50 фоиз, яъни 1 500 000 сўм давлат божи тўлаган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 11, 164, 166, 234, 228моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 73, 74, 118, 170, 176179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор “Якка тартибдаги тадбиркор” Қарши шаҳар “Оқтепа” МФЙ, Хонабод кўчаси 2-уйда жойлашган “ОРЗУ” савдо мажмуаси ҳудудидаги (4-корпус) 2-қават 14-сонли савдо дўконидан мажбурий тартибда чиқарилсин. Жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор «Якка тартибдаги тадбиркор”дан даъвогар «Орзу қувончи” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 500 000 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой ичида апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья У.Латипов