← Назад
Решение #787191 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ФКнинг | 573 | — | law | |
| олларда ФК | 544 | — | law | |
| тисодий процессуал кодексини | 276 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 279 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом 10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судъя У.Латипов
Апелляция нстанциясида
маърузачи судъя М.Бозоров
Қарши шаҳри 4-1801-2204/1085-сонли иш
Қашқадарё вилоят иқтисодий суди апелляция инстанцияси судлов
ҳайъати судъя М.Бозоровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Арзиев
ва
Д.Рахимовлардан
иборат
таркибда,
судья
катта
ёрдамчиси
Б.Холмуродовнинг котиблигида, даъвогар «Хилол сервис техника» масъулияти
чекланган жамияти томонидан Қарши туманлараро иқтисодий судининг
4-1801-2204/1085-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил 14 июлда қабул
қилинган ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини вилоят
суди биносида, очиқ суд мажлисида, жавобгардан Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг вилоят ҳудудий
бошқармаси вакиллари З.Адилов, Ҳ.Қобилов (ишончнома асосида) ва Давлат
активлари бошқармаси вакиллари Х.Садинов, Ж.Тўлаганов (ишончнома
асосида) лар иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “Ҳилол сервис техника” масъулияти чекланган жамияти, судга
даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгарлар Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига нисбатан 787 044 382 сўм
ижара ҳақи учун тўланган пул маблағларини қайтаришни сўраган.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят молия бошқармаси
ҳамда Ғазначилик бошқармаси жалб этилган.
Биринчи босқич судининг 2022 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарори билан
даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлиб, «Хилол сервис техника»
масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция шикояти берилган.
«Хилол сервис техника» масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган апелляция шикоятида биринчи босқич суди ишдаги далиллар ҳар
томонлама баҳо бермаганлиги сабабли апелляция шикоятини тўлиқ
қаноатлантириш сўралган.
«Хилол сервис техника» масъулияти чекланган жамияти томонидан
2022 йил 6 сентябрда 27/09-сонли ариза тақдим этилиб, ишни ўзининг
иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг вилоят ҳудудий
бошқармаси вакили, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан биринчи
босқич судининг ҳал қилув қарорини ўз кучига қолдиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган Давлат активлари
бошқармаси вакили, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан биринчи
босқич судининг ҳал қилув қарорини ўз кучига қолдиришни сўради.
Апелляция судлов ҳайъати апелляция шикояти юзасидан жавобгар
вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонуний ва
асослантирилганлигини
текшириб,
апелляция
шикоятини
қаноатлантирмасдан, суднинг 2022 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарорини ўз
кучида қолдиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2019 йил 28 мартда “Бино ва
иншоотлар ёки уларнинг бир қисмини ижарага бериш бўйича” 612 Д/19-сонли
ижара шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1.1-бандида “Ижарага
берувчи” “Ижарага олувчи”га Ғузор тумани “Қовчин” МФЙ, Араб қишлоғи
ҳудудида жойлашган “Автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор
станциясини 1963,44 м.кв.дан иборат бино иншоотлари қисми ҳамда жами
34 номдаги умумий тикланиш қиймати 3 034 651 121,9 сўм бўлган асосий
воситаларини ижарага бериши, “Ижарага олувчи” эса ушбу объектни қабул
қилиб олиши ва белгиланган ижара тўловини ушбу ижара шартномада
белгиланган муддатларда ва миқдорда “Ижарага берувчи”га тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандида мазкур шартнома шартларига мувофиқ
“Балансда сақловчи” ва “Ижарага берувчи” иштирокидаги “Объект”ни шартнома
шартнларига ҳамда давлат мулкини мўлжалланган мақсадга мувофиқ
шартнома тузилган санадан бошлаб ўн кун ичида “Ижарага олувчи”га бериши,
“Ижарага олувчи” эса ижара муддати тугагач “Объект”ни ўн кун ичида “Балансга
сақловчига” белгиланган тартибда қайтариши назарда тутилган.
Ушбу шартноманинг 2.2-бандида “Объект”ни “Ижарага олувчи”га
04.02.2019 йилдан 31.12.2019 йилгача муддатга ижарага бериш қайд этилган.
Мазкур шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб, 2019 йил 28 мартдаги
“Объект”ни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси билан “Ижарага
олувчи”га топширилган.
Даъвогар ўз даъво талабида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий
прокуратурасининг даъво талаби билан “Ҳилол сервис техника” масъулияти
чекланган жамияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ўртасида Ғузор
туман 2-сон давлат нотариал идораси томонидан 2018 йил 13 ноябрда
5140-сонли реестр рақами билан расмийлаштирилган ҳадя шартномаси ҳам
даъвогар “Ҳилол сервис техника” масъулияти чекланган жамиятининг даъво
талаби билан 2019 йил 28 мартдаги “Бино ва иншоотлар ёки уларнинг бир
қисмини ижарага бериш бўйича” тузилган 612 Д/19-сонли ижара шартномаси
Чироқчи туман иқтисодий судининг 2022 йил 27 январдаги 4-1801-2104/4270сонли ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилганлигини асос қилиб,
битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича
олган ҳамма нарсасини қайтарилиши лозимлигини қайд этиб, ижара
шартномасига асосан тўланган 787 044 382 сўм ижара тўловларини қайтаришни
сўраган.
Биринчи босқич суди мазкур қонун ҳужжатлари ва далилларга асосланиб
даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши белгиланган.
ФКнинг 573-моддасига кўра бино ёки иншоотни ижарага бериш
шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига бино ёки иншоотни
вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча фойдаланиш учун
топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик (Олий суд) суди Пленумининг
2011 йил 1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун
ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг 9-бандида мулк ижараси
шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади, шу сабабли
ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик
учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлашдир. Ижара ҳақини тўлаш
муддатлари тарафлар томонидан белгиланади ва шартномада кўрсатилади.
Ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан белгиланиши
мумкин. Ижара шартномасида ижара ҳақини тўлаш муддати кўрсатилмаган
ҳолларда ФКнинг 544-моддасининг иккинчи қисми қоидалари қўлланилади.
Судлар назарда тутишлари лозимки, ижарага олувчининг ижара ҳақини
тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб
вужудга келади деб тушунтириш берилган.
“Ҳилол сервис техника” масъулияти чекланган жамиятига 2019 йил
28 мартда “Объект”ни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси билан ижарага
берилган мулк унга топширилган. Ижарадан фойдаланилган давр учун
787 044 382 сўм ижара ҳақи тўланган.
Тарафлар иштирокида тузилган ижара шартномаси бугунги кунга қадар
бекор ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган. Бундан ташқари “Ҳилол сервис
техника” масъулияти чекланган жамияти Автомобилларга сиқилган газ
тўлдириш компрессор станцияси (АГНКС) бино-иншоотлари ва асосий
воситалри ўз ихтиёрлари билан ижарага олганликлари ва объектдан
фойдаланганликлари учун ўз ихтиёрлари билан ижара тўловларини
тўлаганликлари юзасидан суд мажлиси муҳокамасида таъкидладилар.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексини
276-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини
текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши
мумкин.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
279-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
Ушбу ҳолатда, ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикояти юзасидан жавобгар
вакилларининг важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
«Хилол сервис техника» масъулияти чекланган жамиятининг апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Қарши туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни,
давлат божи ва почта ҳаражатини зиммасига қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 274–279, 280-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
«Хилол сервис техника» масъулияти чекланган жамиятининг
апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июлдаги
4-1801-2204/1085-сонли иқтисодий иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси учун ихтиёрий равишда тўлаб чиқилган давлат
божи ва почта ҳаражати апеллянт зиммасига қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий судининг иқтисодий
судлов хайъатига кассация тартибида шикоят бериш мумкин.
Раислик этувчи:
М.Бозоров
Ҳайъат аъзолари:
А.Арзиев
Д.Рахимов