← Назад
Решение #78725 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| ЖПКнинг | 84 | — | law | |
| Султановга ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 266 | — | law | |
| илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(ярашув муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида)
2025 йил март ойининг 26 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суд, сайёр суд мажлисида, Чилонзор тумани 3-Чарх-Камолон
МФЙ биносида, раислик қилувчи, туман судининг судьяси С.Мамадиев, судья
ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумон қилинувчи
А.Асатуллаев ва унинг ҳимоячиси “SHAMS TOSHKENT ADVOKATLAR”
адвокатлик хайъати адвокати У.Ташев, жабрланувчи К.Султановнинг
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисми
билан
айбланувчи Асатуллаев Адхам Ганишер ўғлига оид № 1-1006-2502/356-сонли
жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Асатуллаев Адхам Ганишер ўғли (Asatullayev Adxam
Ganisher o’g’li), 04.03.2000 йилда Тошкент вилояида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта, оилаи, муқаддам судланмаган,
вақтинча ишсиз, Тошкент вилояти, Янгийўл туман,
Шўралисой ҚФЙ, Истиқлол кўчаси, 139-уйда
истиқомат қилувчига нисбатан,
Суд, гумон қилинувчи, жабрланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
2024 йил 13 декабрь куни соат тахминан 13-40да, ҳайдовчи Асатуллаев
Адхам Ганишер ўғли бошқарувидаги давлат рақам белгиси 10 Х 328 СА бўлган
«ДАМАС» русумли автомобилни, тегишли ҳужжатлар асосида, тахминан 45-50
км/соат тезликда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, ТХАЙ кўчаси бўйлаб,
ТХАЙ-Чорбоғ кўчалари кесишган тартибга солинган чорраҳа томонидан
Бунёдкоршох кўчаси томонига ҳаракатланиб, “FLAVIS” савдо маркази биноси
қаршисида амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди 1-қисми,
11-банди «г» қисми, 77-банди 1 ва 3-қисмлари талабларини бузиб, яъни «йўл
ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларнинг ҳаракатланишига
хавф туғдирмасликлари керак», «ҳайдовчи ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар,
айниқса, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан
эҳтиёткорлик чораларини кўришга мажбур», «ҳайдовчи транспорт воситасининг
хусусияти ҳамда ҳолатини, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга
олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан
бошқариши керак», «ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши
имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла
тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат
қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши
керак» деб кўрсатилган қоидаларга риоя қилмасдан ҳаракатланиб, қатнов қисми
орқали йўналиши бўйлаб чапдан ўнг томонга ўтаётган пиёда Султанов Кулибай
Амановични уриб юборган.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда К.Султанов
тан-жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
2024 йил 25 декабрь куни ўтказилган судга оид тиббий экспертизасининг
№9120-Ҳ-Раж сонли хулосасига кўра, 1965 й.т Султанов Кулибай Амановичда
қуйидаги тан жароҳатлари аниқланган – Ўнг оёқ катта болдир суяги ташқи
дўнглигини ёпиқ синиб силжиши. Бу тан жароҳатлари ўтмас қаттиқ жисм
таьсирида тиббий хужжатларда, қарорда кўрсатилган вақт ва ҳолатда ҳосил бўлган
бўлиши мумкин. Бу тан жароҳатлари биргаликда соғлиқни узоқ яъни, 21 кундан
кўп бўлган муддатга бузилишига олиб келади ва шу белгисига кўра оғирлик
даражаси бўйича ЎРТАЧА ОҒИР тан жароҳатига киради.
Дастлабки тергов даврида А.Асатуллаев ариза билан мурожаат қилиб, ўз
айбига тўлиқ иқрорлигини, жабрланувчига етказилган барча моддий ва маънавий
зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан ярашганликларини
билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўраган.
Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи К.Султанов ҳам ариза билан
мурожаат қилиб, ҳайдовчи А.Асатуллаев билан ярашганликларини, унга
етказилган моддий ва маънавий зарар А.Асатуллаев томонидан тўлиқ
қопланганлигини, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб,
А.Асатуллаевни жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўраган.
Суд, жабрланувчи К.Султанов ҳамда айбланувчи А.Асатуллаевнинг ярашув
тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси, судланувчи, ҳимоячи,
жабрланувчи К.Султанов ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини
айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини
эшитиб, А.Асатуллаевнинг етказилган зарарни тўлиқ қопланганлигини, тарафлар
ўртасида
бирон-бир
тазйиқ
бўлмаганлигини,
судланувчи
муқаддам
судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини
эътиборга
олиб ва Ўзбекистон
Республикаси ЖК 266-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли, ЖКнинг
661-моддасига мувофиқ А.Асатуллаевни жиноий жавобгарликдан озод қилиб,
юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг
84-моддаси 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда
жабрланувчи К.Султановга ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан, ярашув суд
томонидан тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида
илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Асатуллаев Адхам Ганишер ўғли (Asatullayev Adxam Ganisher o’g’li)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266-моддаси
1-қисми да кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва
унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин.
Жабрланувчи К.Султановга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси
тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома
бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин.
Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн
сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин.
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович