Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/355 Дата решения 26.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 375966 Claim ID 2778810 PDF Hash 8142be25aca84162... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖК 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
ЖКнинг 661-моддаси ЖКнинг 661 law
ЖПКнинг 84-моддаси ЖПКнинг 84 law
Эминовга ЖПКнинг 583-моддаси Эминовга ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖК 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 266-моддаси ЖКнинг 266 law
илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ 2025 йил март ойининг 26 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суд, сайёр суд мажлисида, Чилонзор тумани 3-Чарх-Камолон МФЙ биносида, раислик қилувчи, туман судининг судьяси С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумон қилинувчи А.Темирхонов ва унинг ҳимоячиси “GAMBIT LAW” адвокатлик фирмаси адвокати У.Усмонов, жабрланувчи Х.Эминовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисми билан айбланувчи Темирхонов Адҳамжон Ботир ўғлига оид № 1-1006-2502/355-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Темирхонов Адҳамжон Ботир ўғли (Temirxonov Adhamjon Botir o’g’li), 14.04.2005 йилда Қашқадарё вилояида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилаи, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Тошкент шаҳар, Чилонзор туман, Сугаллиота кўчаси, 42-уйда истиқомат қилувчига нисбатан, Суд, гумон қилинувчи, жабрланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: 2025 йил 03 февраль куни эрталабки соат тахминан 08:15ларда, ҳайдовчи фуқаро Темирхонов Адҳамжон Ботир ўғли, фуқаро Б.Икрамов номига расмийлаштирилган, аслида ўзига тегишли “MATIZ” русумли давлат рақами 01 J 614 QC бўлган автомобилни, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Гавҳар” кўчаси бўйлаб тахминан 60-70 км/соат тезликда ҳаракатланиб, “Гавҳар” кўчаси бўйлаб “Бунёдкор” кўчаси билан кесишган кўприк йўл устига келган вақтида, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 3-банди, 4-банди 1-қисми, 53-банди, 65банди ва 77-бандида, яъни, “Йўл ҳаракати қатнашчилари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, ушбу Қоидаларни ва унда келтирилган светофор ишоралари, йўл белгилари, йўл чизиқларининг талабларини билишлари, уларга амал қилишлари, шунингдек, уларга берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт”, “Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишга хавф туғдирмаслиги керак”, “Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак”, “Тўрт ва ундан ортиқ бўлакли, ҳаракат икки томонлама бўлган йўлларда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган бўлакларга чиқиш тақиқланади”, “Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. Тезлик ҳайдовчига ушбу Қоидалар талабларини бажариш учун транспорт воситасининг ҳаракатини доимий назорат қилиб бориш имкониятини бериши керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак”, деб кўрсатилган қоидаларга риоя қилмасдан “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 1.5 ётиқ чизиғи, яъни, “икки ёки уч бўлакли йўлларда қарамақарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратади, бир йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган икки ёки ундан кўпроқ бўлакли йўлларда бўлакларнинг чегараларини билдиради” деб кўрсатилган йўл чизиғини босиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб, унга нисбатан қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келган ҳайдовчи Эминов Хайрулла Убайдуллаевич бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли давлат рақами 01 T 371 FA бўлган автомобилни ҳаракатига хавф туғдирган. Натижада ушбу транспорт воситалари ўртасида тўқнашув содир бўлган. Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда Х.Эминов тан-жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган. Ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 2025 йил 11 февраль кунидаги №951-Х-Хуж-сонли хулосасига кўра, 06.02.1980 йилда туғилган, фуқаро Эминов Хайрулла Убайдуллаевични мазкур йўл–транспорт ҳодисаси натижасида “Чап оёқ катта болдир суягини ички тўпиғини ёпиқ синиб қониқарли туриши, чап оёқ кичик болдир суягини юқори учлигидан ва чап томонлама ёнбош суягини синиши”. Бу тан жароҳатлари қаттиқ ўтмас жисм таьсиридан, тиббий хужжат, кўрикдан ўтувчини баёни хамда қарорда кўрсатилган вақтда етказилган бўлиши мумкин бўлиб, соғлиқни узоқ, 21 кундан кўп бўлган муддатга бузилишига олиб келади, шу белгисига кўра оғирлик даражаси бўйича ЎРТАЧА ОҒИР тан жароҳатларига киради. Дастлабки тергов даврида А.Темирхонов ариза билан мурожаат қилиб, ўз айбига тўлиқ иқрорлигини, жабрланувчига етказилган барча моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўраган. Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи Х.Эминов ҳам ариза билан мурожаат қилиб, ҳайдовчи А.Темирхонов билан ярашганликларини, унга етказилган моддий ва маънавий зарар А.Темирхонов томонидан тўлиқ қопланганлигини, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, А.Темирхоновни жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўраган. Суд, жабрланувчи Х.Эминов ҳамда гумон қилинувчи А.Темирхоновнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси, судланувчи, ҳимоячи, жабрланувчи Х.Эминов ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, А.Темирхоновнинг етказилган зарарни тўлиқ қопланганлигини, тарафлар ўртасида бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, судланувчи муқаддам судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ А.Темирхоновни жиноий жавобгарликдан озод қилиб, юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда жабрланувчи Х.Эминовга ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан, ярашув суд томонидан тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Темирхонов Адҳамжон Ботир ўғли (Temirxonov Adhamjon Botir o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми да кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин. Жабрланувчи Х.Эминовга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: С.Мамадиев