← Назад
Решение #788206 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| БКнинг | 90 | — | law | |
| БКнинг | 15 | — | law | |
| БКнинг | 98 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
NAMANGAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
160133, Namangan shahri,
Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a
160133, Namangan city,
Nodim Namangoniy street, 20a
Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14
е-mail: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 6 сентябрь
№ 4-1601-2203/3451
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоевнинг
раислигида, А.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ААнинг
жавобгар /ББга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси
бўйича юритилган ишни даъвогар вакили Д.Абдуллаев (ишончнома асосида),
жавобгар жамият раҳбари К.Абиджанов, Наманган вилоят Божхона
бошқармасидан А.Абдуллаевлар иштирокида суд биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризада баѐн этилишича, /ББ (кейинги матнда жавобгар деб юритилади)
томонидан Туркия давлатидаги ALUMET GROUP ITXALAT SANAYI VE
TICARET LIMITED SHIRKATI билан тузилган идентификация рақами
206993536306524252200200001 бўлган импорт шартномаси бўйича 16499,99
АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорликка йўл қўйилган. Дебитор
қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабномалар оқибатсиз
қолдирилган. Бунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган ―Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида‖ Низомга (бундан буѐн матнда Низом деб
юритилади) асосан 18 273 623,4 сўм миқдорида молиявий жарима
ҳисобланган. Шу асосда АА (кейинги матнда аризачи деб юритилади) судга
мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан 18 273 623,4 сўм миқдорида молиявий
жарима қўллашни сўраган.
Суд муҳокамасида аризачи вакили аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвони тан олмасдан, шартномада
назарда тутилган товарлар Ўзбекистон давлатига олиб келинганлиги, аслида
улар савдо учун эмас, балки ўзининг эҳтиѐжи учун олиб келинган лифт
эканлиги,
ҳозирда
улар
божхона
омбори
божхона
режимига
расмийлаштирилганлиги, божхона қонунчилигига кўра товарларни ушбу
режимда туриши уч йилни ташкил этиши, шунингдек божхона омбори
божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига олиб кирилган
ва божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун мўлжалланган товар божхона
божлари, солиқлар тўланмаган ҳамда иқтисодий сиѐсат чоралари
қўлланилмаган ҳолда муайян биноларда (жойларда) божхона назорати остида
сақланиши, Низомнинг 23-банди учинчи хатбошисида ҳам олиб кириш
контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва божхона омбори,
эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш
божхона режимларига расмийлаштириш, шунингдек, улар учун тўланган пул
маблағларини қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга
оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги кераклиги
белгиланганлиги, шунингдек қонунда Низом 23-бандининг биринчи
хатбошисида кўрсатилганидан бошқача ҳолат назарда тутилганлигини
билдириб, низони қонун талаблари бўйича ҳал этишни ҳамда аризани
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Наманган вилоят Божхона бошқармаси мутахассиси Ўзбекистон
Республикаси Божхона кодекси ва Низомда зиддият йўқлиги, товарларнинг
божхона омборида бўлишнинг муддати уч йил эканлиги, Низомга мувофиқ
импорт шартномаси бўйича пул чиқарилган кундан 180 кун ичида товарлар
эркин муомалага чиқариш режимига расмийлатирилиши кераклиги, шу
билан бирга товарлар божхона омборида сақланиши билан у Ўзбекистон
Республикаси мулки бўлиб ҳисобланмаслигини маълум қилди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантиришни лозим топди.
Низом 23-бандининг биринчи хатбошисида товарларни республикага
олиб кириш ва ―эркин муомалага чиқариш (импорт)‖ божхона режимига
расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ѐки хизматлар кўрсатиш
ѐхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт
контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан
ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланган.
Жавобгарнинг ташқи савдо операциялари бўйича 16499,99 АҚШ
доллари миқдоридаги дебитор қарзи вужудга келган. Бугунги кунга келиб
импорт контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва ―эркин
муомалага чиқариш (импорт)‖ божхона режимига расмийлаштириш,
шунингдек, ишларни бажариш ѐки хизматлар кўрсатиш ѐхуд улар учун
тўланган пул маблағларини қайтариш муддати 180 кунгача бўлган муддатга
кечиктирилган. Бу ҳолат Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон
ахборот тизими маълумотлари билан тасдиқланади.
Низом 27-бандининг биринчи қисмига кўра, чет элдан хорижий
валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт
қилувчилар, шунингдек, «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона
режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни,
ишларни бажариш ѐки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ
таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектлари учун — 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан
кейин:
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ѐки ―эркин
муомалага чиқариш (импорт)‖ божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ѐки
―эркин
муомалага
чиқариш
(импорт)‖
божхона
режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ѐки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ѐки ―эркин
муомалага чиқариш (импорт)‖ божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига
қўшимча жарима тўлайдилар.
Низом 28-бандининг бешинчи қисмида талабномада жарима суммаси
уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта
курси бўйича сўмда ҳисобланиши, саккизинчи қисмида эса ариза киритиш
санасида хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда, талабномада кўрсатилган
сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмаслиги назарда тутилган.
Жавобгарга талабнома 2022 йил 25 май куни юборилган. Бу вақтда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1 АҚШ долларининг
расмий курси 11 074,93 сўмни ташкил этган.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини
янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ 2021 йил 21
апрелдаги ПҚ-5087-сонли қарори
10-бандининг биринчи хатбошисида
2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши
кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва ―эркин муомалага
чиқариш‖ божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва
расмийлаштиришни, ишларни бажариш ѐки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида
таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима
миқдорлари икки бараварга камайтирилган.
Бундан кўринадики, аризачининг жавобгарга нисбатан 18 273 623,4 сўм
миқдорида молиявий жарима қўллаш талаби қонунчилик ҳужжатларига
мувофиқ асосли қўйилган ва бу талаб қаноатлантирилиши лозим.
Шунингдек, Низом 28-бандининг ўнинчи қисмида қуйидагилар назарда
тутилган:
Аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда
валюта маблағларининг тушиши ѐки товарларнинг республикага олиб
кирилиши ҳамда ―эркин муомалага чиқариш (импорт)‖ божхона режимида
расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши
таъминланган тақдирда:
жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаѐтган пайтда — аризани
қаноатлантириш рад этилади;
суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди;
молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга
киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш
пайтида — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган
барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро
бюроси томонидан);
ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида
банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Бунда ундирилган маблағлар:
— Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий
ижро бюроси депозит ҳисобварағида сақланаѐтган бўлса, Мажбурий ижро
бюроси томонидан;
— Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилган бўлса,
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда
ҳисобга олиш амалга оширилганидан кейин ортиқча тўланган сумма сифатида
эътироф этилиб, давлат солиқ хизмати органи хулосаси асосида Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан амалга оширилади.
Гарчи, жавобгар суд мажлисида шартномада назарда тутилган товарлар
Ўзбекистон давлатига олиб келинганлиги, улар божхона омбори божхона
режимига расмийлаштирилганлиги, божхона қонунчилигига кўра товарларни
ушбу режимда туриши уч йилни ташкил этиши, шунингдек божхона омбори
божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига олиб кирилган ва
божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун мўлжалланган товар божхона божлари,
солиқлар тўланмаган ҳамда иқтисодий сиѐсат чоралари қўлланилмаган ҳолда
муайян биноларда (жойларда) божхона назорати остида сақланиши,
Низомнинг 23-банди учинчи хатбошисида олиб кириш контракти бўйича
товарларни республикага олиб кириш ва божхона омбори, эркин омбор, эркин
божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига
расмийлаштириш, шунингдек, улар учун тўланган пул маблағларини
қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга оширилган кундан
бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланганлиги, қонунда
Низом 23-бандининг биринчи хатбошисида кўрсатилганидан бошқача ҳолат
назарда тутилганлигини билдириб, низони қонун талаблари бўйича ҳал
этишни сўрасада, суд қуйидагиларга кўра унинг бу важларини асоссиз деб
ҳисоблайди:
Низомнинг 2-бандида импорт контракти ва олиб кириш контрактларига
таъриф берилиб, унга кўра олиб кириш контракти Ўзбекистон
Республикасининг резиденти ва норезиденти ўртасида товарларни божхона
омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш
божхона режимларига жойлаштириш учун сотиб олиш ва кейинчалик олиб
чиқиш контракти асосида бошқа норезидентга сотиш назарда тутилган
контракт ҳисобланади.
Низомга 1-илова сифатида тасдиқланган Ташқи савдо контрактлари ва
инвойсларга идентификация рақамларини бериш тартибига биноан
ТСОЯЭАТ дастурида идентификация рақамларни шакллантиришда 21-22
тартибдаги рақамлар билан ташқи савдо операциялари бўйича тузилган
контрактлар ифода этилиши, бунда импорт контракти 02-рақамлари билан,
олиб кириш контракти эса 16-рақамлари билан белгиланиши назарда
тутилган. Мазкур ҳолатда шартноманинг идентификация рақами
206993536306524252200200001 бўлиб, рақамларнинг 21-22 тартибида 02
рақамлари ифодаланган ва бу ташқи савдо операциялари бўйича импорт
контракти тузилганлигидан далолат беради.
Шу сабабли суд низони ҳал этишда Низом 23-бандининг учинчи
хатбошисида кўрсатилган олиб кириш контракти бўйича товарларни
республикага олиб кириш ва божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона
зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига
расмийлаштириш, шунингдек, улар учун тўланган пул маблағларини
қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга оширилган кундан
бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги кераклигига доир нормаларни
қўлламасликни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (кейинги матнда БК деб
юритилади) 94-моддасининг биринчи қисмига биноан, товарнинг божхона
омбори божхона режимида туриш муддати уч йилни ташкил этади.
БКнинг 90-моддасида божхона омбори божхона режимига таъриф
берилган бўлиб, унга кўра бу режимда божхона ҳудудига олиб кирилган ва
божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун мўлжалланган товар божхона божлари,
солиқлар тўланмаган ҳамда иқтисодий сиѐсат чоралари қўлланилмаган ҳолда
муайян биноларда (жойларда) божхона назорати остида сақланиши
белгиланган.
БКнинг 15-моддаси биринчи қисми тўққизинчи хатбошида иқтисодий
сиѐсат чораларига таъриф берилган бўлиб, унга кўра иқтисодий сиѐсат
чоралари — товарларни ва (ѐки) транспорт воситаларини божхона ҳудудига
олиб киришга ва ушбу ҳудуддан олиб чиқишга доир чекловлар бўлиб, улар
квота белгилашни, лицензиялашни, шунингдек мамлакат иқтисодиѐтининг
жаҳон хўжалиги билан ўзаро ҳамкорлигини тартибга солишнинг бошқа чоратадбирларини ўз ичига олади.
БКнинг 98-моддаси биринчи қисмига кўра, божхона омбори божхона
режимида туриш муддати тугайдиган кундан кечиктирмай товар бошқа
божхона режимига жойлаштириш учун маълум қилиниши керак.
Бунга кўра божхона омбори божхона режимида сақланаѐтган товарлар
божхона ҳудудига олиб кирилган ва божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун
мўлжалланган товарлар ҳисобланади. Божхона қонунчилигида товарларни
божхона омбори божхона режимида бўлишнинг уч йиллик умумий муддати
белгиланган бўлсада, ВМ қарори билан тасдиқланган Низомда импорт
контракти асосида сотиб олинган товарларни пул маблағлари ўтказилган
санадан бошлаб ―эркин муомалага чиқариш (импорт)‖ божхона режимига
расмийлаштиришнинг 180 кунлик махсус муддати белгиланган. Суд жавобгар
томонидан ушбу ҳолатда импорт контрактлари бўйича товарларни ―эркин
муомалага чиқариш (импорт)‖ божхона режимига расмийлаштиришда ВМ
қарори билан тасдиқланган Низомда кўрсатилган муддатларга риоя этилиши
лозим эди деб ҳисоблайди.
―Давлат божи тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар – ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
этилганлиги боис суд ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат божи
ундирмасликни лозим деб топди.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177, 220, 221, 222-моддаларини
қўллаб,
/ББга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020
йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган ―Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида‖ги Низом талабларига кўра 18 273 623,4 сўм
миқдорида молиявий жарима қўлланилсин.
/ББ ҳисобидан АА фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса,
у қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, почта харажатларини ундириш
тўғрисида ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан норози тараф қонунда белгиланган тартибда
шикоят қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев