← Назад
Решение #788224 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 220 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
NAMANGAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
160133, Namangan shahri,
Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a
160133, Namangan city,
Nodim Namangoniy street, 20a
Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14
е-mail: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 6 сентябрь
хххх-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий суди судья А.Каримов раислигида,
судья ѐрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ХХХХХ
нинг жавобгар ХХХХХ нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни аризачи вакили
О.Муминов (2022 йил 12 майдаги 23-07001-сонли ишончномага асосан)нинг
иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
ХХХХХ (бундан буѐн матнда - аризачи) судга ариза билан мурожаат
қилиб, ХХХХХ
(бундан буѐн матнда - жавобгар) солиқ ҳисоботини
белгиланган муддатда тақдим этмаганлиги учун унинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туришни сўраган.
Аризачи вакили суд муҳокамасида берган тушунтиришида жавобгар
томонидан 2022 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи
тақдим этилмаганлигини, шу сабабли амалдаги солиқ қонун ҳужжатларига
асосан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини
тўхтатиб қўйиш лозимлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади ва ариза талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда - ИПК)нинг 170-моддаларида бундай ҳолда иш жавобгарнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкинлиги, ИПК 220-моддасининг биринчи қисмида эса, суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб
топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги белгиланган.
Шунга асосан, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқиш
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги тўпланган далилларни текшириб, аризачи вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буѐн матнда - СК) 82моддасининг биринчи қисмида солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган
жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ѐки электрон шаклда солиқ
ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим
этилиши, СК 273-моддасининг биринчи қисмида эса, солиқ тўловчилар солиқ
ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган
солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган
муддатда тақдим этишлари шартлиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан ҳамда аризачи вакилининг суд муҳокамаси давомида
берган тушунтиришларидан аниқланишича, жавобгар томонидан 2022 йил учун
юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатида
солиқ органига тақдим этилмаган.
Солиқ ҳисоботини тақдим этиши, солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганда
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида
огоҳлантирилиб, солиқ органи томонидан жавобгарнинг шахсий кабинетига
электрон шаклда хабарнома юборилган.
Жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмагандан сўнг солиқ
органи раҳбари томонидан жавобгарнинг банклардаги барча ҳисобварақлари
бўйича барча чиқим операцияларини ўн кунга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор
қабул қилиниб, бу ҳақида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда
хабарнома юборилган.
Бироқ, жавобгар томонидан солиқ органига солиқ ҳисоботи тақдим
этилмаган. Шу сабабли, аризачи жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраб судга
ариза билан мурожаат қилган.
СК 111-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, солиқ тўловчи
(солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ѐки) солиқ ҳисоботи
бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн
кун ичида тақдим этилмаганда, юридик шахслар ва якка тартибдаги
тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ
агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун
қўлланилиши мумкин.
Юқорида қайд этилганидек, жавобгар томонидан хххх солиқ ҳисоботи
белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаган. Ушбу
ҳолат иш ҳужжатлари ҳамда аризачи вакилининг суд муҳокамаси давомида
берган тушунтиришлари ва маълумоти билан тасдиқланади.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилади.
Солиқ органи томонидан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб
қўйилганидан сўнг ҳам жавобгар солиқ ҳисоботини тақдим этмаган.
Таъкидлаб ўтилган қонун нормаларига асосан, ушбу ҳолат жавобгарнинг
солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун аризачи томонидан
билдирилган талабни қаноатлантиришга ва жавобгарнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни солиқ тўловчи томонидан солиқ
ҳисоботи тақдим этилгунга қадар тўхтатиб қўйишга асос бўлади.
Мазкур ҳолатда, суд аризачи томонидан билдирилган талабни асосли деб
ҳисоблайди ва уни қаноатлантиради.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий
судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Суд иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг
111-моддаси,
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118, 128, 170, 176-179, 216, 217, 220-222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
ХХХХХ нинг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХХХ нинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча
чиқим операциялари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 111моддасининг биринчи қисмига асосан жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи
солиқ органига тақдим этилгунга қадар тўхтатиб турилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Каримов