Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/94 Дата решения 05.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение XO`JAOBOD PAXTA TOZALASH акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Хўжаобод тумани Давлат солиқ инспекцияси
Source ID 907381 Claim ID 2672603 PDF Hash 60d38f999a93970c... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖПКнинг 185-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 185 law
нинг 4-моддаси нинг 4 law
СКнинг 104-моддаси СКнинг 104 law
ланган суммани ушбу Кодекснинг 103-моддаси ланган суммани ушбу Кодекс 103 code_article
СКнинг 105-моддаси СКнинг 105 law
суммаси ушбу Кодекснинг 103-моддаси суммаси ушбу Кодекс 103 code_article
СКнинг 110-моддаси СКнинг 110 law
кодексининг 110-моддаси кодекси 110 code_article
йича ёхуд ушбу Кодекснинг 103-моддаси йича ёхуд ушбу Кодекс 103 code_article
органлари томонидан ушбу Кодекснинг 104-моддаси органлари томонидан ушбу Кодекс 104 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 05 сентябрь 4-1706-2201/94-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “.....................” акционерлик жамияти манфаатида, жавобгар – ..................... ҳамда қўшимча жавобгар – .....................га нисбатан нотўғри ва ортиқча ундириб олинган 2 337 808 014 сўмни қайтариш, ортиқча олинган пул маблағига ҳисобланган 1 068 891 502 сўм фоизни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ундириш ҳамда асоссиз ҳисобланган 1 501 925 948 сўм пенялардан қарздорликни қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишини даъвогар вакили ..................... (2021 йил 20 октябрь кунги 07-сонли ишончнома), жавобгар вакили Ш.Азизов (ишончнома асосида), қўшимча жавобгар вакили .................. (2022 йил 16 февраль кунги 20/1-06813-сонли ишончнома асосида), низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Андижон вилояти Ғазначилик бошқармаси вакили ......................... (2022 йил 2 август кунги ишончнома асосида) мутахассис ...................... (2022 йил 5 сентябрь кунги 07-56462-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён мантда “Палата” деб юритилади) “.....................” акционерлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, ..................... (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳамда ..................... (бундан буён матнда “Қўшимча жавобгар” деб юритилади)га нисбатан нотўғри ва ортиқча ундириб олинган 2 337 808 014 сўмни қайтариш, ортиқча олинган пул маблағига ҳисобланган 1 068 891 502 сўм фоизни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ундириш ҳамда асоссиз ҳисобланган 1 501 925 948 сўм пенялардан қарздорликни қайтаришни сўраган. Суднинг 2022 йил 04 февраль кунги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилояти ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси ҳамда Андижон вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Суднинг 2022 йил 2 март кунги ажрими билан суд бухгалтерия экспертизаси тайинланиб, уни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Х. Сулаймонова” номидаги Республика экспертиза марказига Андижон вилоят бўлими экспертларига юклатилган. Суд экспертизаси якунига қадар иш юритиш тўхтатиб турилган. 2022 йил 16 майда давлат суд катта эксперти ................ томонидан тайёрланган экспертиза ҳулосаси судга тақдим этилган ва иш юритиш тикланган. Суднинг 2022 йил 19 май кунги ажрими билан экспертиза хулосасидаги бўшлиқларни тўлдириш учун иш бўйича қўшимча суд-бухгалтерия экспертизаси тайинланиб, уни ўтказиш хулоса берган экспертлар зиммасига юклатилган ҳамда иш юритиш тўхтатилган. “Х. Сулаймонова” номидаги Республика экспертиза маркази Андижон вилоят бўлимниниг 2022 йил 10 август кунги №2102(584)17.1Z-сонли хатига асосан судга оид қўшимча суд-бухгалтерия экспертизаси тайинлаш ҳақидаги ажрим ижро этилиб, давлат суд катта эксперти .................. томонидан тайёрланган экспертиза ҳулосаси судга тақдим этилган. Суднинг 2022 йил 12 август кунги жарими билан иш юритиш тикланган. Суднинг 2022 йил 19 август кунги ажрими билан палатанинг даъвогар манфаатида даъво талабининг асоссиз ҳисобланган 1 501 925 948 сўм пенялардан қарздорликни қайтариш талабини жавобгарга нисбатан ортиқча тўловларни қарздор солиқ турларига сингиштирмаганлиги натижасида асоссиз ҳисобланган ва мажбурий ундириш учун банк ҳисобрақамига қўйилган 1 501 925 948 сўмлик пеняни сўзсиз (акцептсиз) ундириш ҳақидаги инкассо топшириқномалари (рўйхат илова қилинган)ни ижро этиш мумкин эмас деб топиш ҳақида даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги аризаси иш юритувга қабул қабул қилинган. Суднинг 2022 йил 19 август кунги ажрими билан ишга .....................нинг “Ички аудит” бўлимидан мутахассис жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган, палата ҳамда низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар Андижон вилояти ҳокимлигининг Молия бош бошқармасидан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Палата даъво аризасида, Андижон вилояти ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси судга ариза тақдим этиб, ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни палата ва Андижон вилоят Молия бошқармаси иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъво аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, судга даъво ариза берилганидан сўнг жами 2 448 278 014 сўм ортиқча тўловлари ..................... томонидан бошқа солиқ қарздорликларига сингиштирилганлиги, шунингдек, даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги ариза талаблари бўйича аниқлик киритиб, жавобгарга нисбатан 20202021 йиллар давомида ортиқча тўловларни қарздор солиқ турларига сингиштирмаганлиги натижасида асоссиз равишда давлат бюджетига ҳисобланган ва мажбурий ундириш учун “Агробанк” АТБ Хўжаобод филиалидаги асосий банк ҳисобрақамига қўйилган 1 501 925 948 сўмлик, яъни 2 316 019 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 14 сентябрь кунги 9472194274-сонли инкассо, 1 879 680 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 05 октябрь кунги 9493117374-сонли инкассо, 984 594 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 25 октябрь кунги кунги 9513137261-сонли инкассо, 984 594 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 05 ноябрь кунги 952419829-сонли инкассо, 116 250 916 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 30 декабрь кунги 9579125967-сонли инкассо, 352 425 548 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 30 декабрь кунги 95 79 12 56 64-сонли инкассо, 479 393 442 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2022 йил 17 январь кунги 95976319сонли инкассо, 547 726 403 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2022 йил 17 январь кунги 9597176331-сонли инкассо топшириқномаларини ундириш мумкин эмас деб топишни, ҳозирда жамиятнинг асосий банк ҳисобрақамларига жавобгар томонидан жами 1 917 353 871 сўм инкассо топшириқномалари қўйилганиги, бироқ жавобгар билан солиштирма далолатномага асосан ҳозирги кунда 788198 444,8 сўм пенялардан қарздорик мавжуд эканлигини, жавобгарнинг солиқ қўмитасига йўллаган хатига мувофиқ 229 223 106 сзм ортиқча хисобланган пенялар ҳисобдан чиқарилганлигини, хозирда, янаям камайтириш бўйича хисоботларга аниқлик киритилаётганлигини, жавобгар тоомонидан хисобланган пеняларга эътирози йўқлиги бироқ, ўз вақтида ортиқ тўловлар сингиштирилганида, мазкур қарздорликлар учун пенялар хисобланмаслигини, ҳақиқатан ҳам солиқ органлари томонидан жамият мол-мулк солиғи, ягона ер, ягона солиқ ва ҚҚС тўловлари учун нотўғри ундириб олинган солиқ қарздорликларини бошқа солиқ турларига сингиштириш масаласида Давлат солиқ қўмитаси, ..................... ва Хўжаобод туман ДСИларга жами 38 маротаба аризалар берилганлигини, бироқ, аризаларга баъзиларига тушунтириш баъзиларига эса сингиштириш тўғрисида хулоса берилганлиги ҳақида жавоб хатлари берилган бўлсада, судга ариза билан мурожаат қилгунга қадар ижобий хал этилмаганлигини, ортиқча тўловлар боқиманда қарздорликларга сингиштирилиб, тўлиқ бартараф этилганлиги инобатга олиб фоиз ундириш масаласини судга хавола этишини билдириб, даъво талабини қисман қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида қўшимча жавобгар вакили ................. ўз тушунтиришларида, даъво талабларини қисман тан олиб, даъвогар 2020 йил июнь ойидан қўшимча қиймат солиғи тўловчи сифатида Андижон вилоят солиқ бошқармаси ҳисобида туришини, ҳақиқатан ҳам 2019 йил камерал теширув натижасида даъвогар қўшимча қиймат солиғидан 2 040,0 млн. сўм камайтиришга ҳисобланганлигини, лекин текшириш натижалари жамият шахсий карточкаларига 2021 йил 22 иноябрь куни кеч киритилиши натижасида ортиқча тўловлар хосил бўлганлиги, шунингдек, жамият фаолият тури бўйича “Ягона ер солиғи” тўловчиси бўлмагани ҳолда 22.05.2018 йил кунидан 31.12.2020 йил кунига қадарли 363 000 000 сўм пул маблағи ундирилганлиги, “Ширкат ва фермер хўжаликларидан Йўл жамғармасига ажратма” тўловчиси бўлмагани ҳолда 2016 йилдан 30.03.2016 йил куни 5 000 000 сўм ҳамда “Ягона солиқ тўлови” тўловчиси бўлмагани ҳолда 316 042 100 сўм пул маблағи ундириб олинганлиги, судга даъво ариза берилганидан сўнг ушбу ортиқ тўловлар даъвогарнинг аризаларига асосан жами 2 495 394 450 сўм сингиштириш бўйича ғазначилик бўлинмаларига хулосалар берилганлиги, шундан 2 448 278 014 сўм миқдоридаги ортиқча тўловлари боқиманда қарздорлиги мавжуд бўлган солиқ тўловларига сингиштирилганлигини, даъвогарга нисбатан пенялар автоматик равишда база хисоблашини, бироқ, ҳозирда ҳақиқатда даъвогарнинг 788 198 444,8 сўм миқдорида пенялардан қарздорлиги мавжудлиги, ушбу пенялар даъвогар топширилган нотўғри ҳисоботларини тўғрилаши билан яна камайиши мумкинлигини, Давлат солиқ қўмитасига берилган қайта ҳисоб-китоблар натижасида 229 223 106 сўм ортиқча ҳисобланган пенялар ҳисобдан чиқарилганлигини, пеня ундириш бўйича инкассо топшириқномалари даъвогарнинг банк ҳисобрақамларига устма-уст қўйилиши натижасида даъвогарнинг асосий ҳисобрақамида 1 917 353 871 сўм инкассо топшириқномалари мавжудлигини, ушбу инкассо топшириқномалар .....................нинг маълумотига асосан Давлат солиқ қўмитаси базаси орқали олиб ташланиши мумкинлигини, шунингдек, даъвогарнинг Солиқ кодексининг 103-104-моддаларига асосан 1 068 891 502 сўм фоиз ундириш талабига эътироз билдириб, даъвогар томонидан ортиқча тўловларни қайтариш тўғрисидаги аризалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 30 мартда 2771-сон билан давлат рўйхатидан ўтган “Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқнома”нинг 42-4-бандида белгиланган 8-иловасида белгиланган шаклда тақдим этилмаганлиги, шунингдек, ушбу аризалар ортиқча тўловларни сингиштириш масаласида берилганлиги, уларнинг ижроси таъминланиб, ортиқча тўловлар сингиштирилганлиги сабабли даъвонинг ушбу қисмини асоссиз деб ҳисоблаб рад қилишни, даъвонинг қолгани қисми бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили ................. қўшимча жавобгар вакили Ш.Сайфутдиновнинг кўрсатмаларини тасдиқлаб, шунга ўхшаш кўрсатув берди. Суд мажлисида иштирок этган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Андижон вилояти Ғазначилик бошқармаси вакили ................. ўз тушунтиришида “..................... заводи “АЖ нинг ортиқ тўловлари бўйича 2022 йил январь ойидан 2022 йил 30 август кунига қадар жами 77 та ҳолатда .....................ининг туман ғазначилик бўлинмасига электрон шаклда юборилган хулосаларига асосан 2 448 278 014 сўм миқдоридаги ортиқча тўловлари боқиманда қарздорлиги мавжуд бўлган солиқ тўловларига сингиштирилганлигини билдириб, бу ҳақда ёзма фикр ва уни асословчи электрон маълумотлар асосида олинган кўчирмаларни судга тақдим қилди. Суд мажлисида мутахассис сифатида жалиб қилинган ..................... “Ички аудит” бўлими давлат солиқ бош инспектори ................... ўз тушунтиришида “.....................” АЖнинг ҚҚСдан 2020 йил 20 январь куни ҳоалтига 1 531,1 млн. сўм ортиқча тўлови бўлганлигини, ушбу ортиқча тўлов 2019 йилда ўтказилган текшириш якунлари бўйича камайтаришга ҳисобанган 2 040,0 млн. сўм солиқ 2021 йил 22 ноябрь куни шахсий карточкага киритилиши натижасида юзага келганлигини, шунингдек, жамият фаолият тури бўйича “Ягона ер солиғи” тўловчиси бўлмагани ҳолда 22.05.2018 йил кунидан 31.12.2020 йил кунига қадарли 363 000 000 сўм пул маблағи ундирилганлиги, “Ширкат ва фермер хўжаликларидан Йўл жамғармасига ажратма” тўловчиси бўлмагани ҳолда 2016 йилдан 30.03.2016 йил куни 5 000 000 сўм ҳамда “Ягона солиқ тўлови” тўловчиси бўлмагани ҳолда 316 042 100 сўм пул маблағи ундириб олинганлиги сабабли келиб чиқанлигини, судга даъво ариза берилганидан сўнг ушбу ортиқ тўловлар даъвогарнинг аризаларига асосан жами 2 495 394 450 сўм сингиштириш бўйича ғазначилик бўлинмаларига хулосалар берилганлиги, шундан 2 448 278 014 сўм миқдоридаги ортиқча тўловлари боқиманда қарздорлиги мавжуд бўлган солиқ тўловларига сингиштирилганлигини, даъвогарнинг Солиқ кодекси 104-105моддаларига асосан 1 068 891 502 сўм фоиз ундириш талаби бўйича даъвогар томонидан ортиқча тўловларни қайтариш тўғрисидаги аризалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 30 мартда 2771-сон билан давлат рўйхатидан ўтган “Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқнома”нинг 42-4-бандида белгиланган 8-иловасида кўрсатилган шаклда тақдим этилмаганлиги, шунингдек, ушбу аризалар ортиқча тўловларни сингиштириш масаласида берилганлиги сабабли фоиз ҳисобланмаслигини, “.....................” АЖнинг 2022 йил 5 сентябрь кунига ҳисобланган пенядан бўлган қарздорлиги 788,2 мл.сумни ташкил қилганлигини инобатга олиб, жамиятнинг ҳисобрақамига пеня учун қўйилган инкассо топшириноқмаларини ортиқча қисмини ижросиз қолдириш лозим бўлишини билдириб, ёзма фикр тақдим қилди. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, мутахассис фикри ҳамда эксперт тақдим этган ишга оид экспертиза хулосаларига қонуний баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатлардан кўринишича, даъвогарнинг 2018 йил молиявий фаолияти бўйича ..................... ходимлари томонидан ўтказилган солиқ текшируви натижаси бўйича 05.07.2019 йил куни тузилган солиқ текширув далолатномасида АЖнинг ҚҚС солиғини ҳисоблашда “.....................” АЖ томонидан аниқлаштирилган ҳисоботдаги ҳисобланган 11.289.269.086 сўмдан эмас, балким 9.248.296.300 ҳисоблар олиб борилганлиги сабабли 2.040.972.786 сўм бюджетга ортиқча ҳисобланган сумма келиб чиққан. Шунингдек, текширишда мулк солиғидан 2018 йил учун 194.960.200 сўм камайтиришга хисобланган. Бироқ, мазкур текшириш натижалари жамият шахсий карточкаларига 2021 йил 22 иноябрь куни кеч киритилиши натижасида ортиқча тўловлар хосил бўлган. Бундан ташқари, жамият фаолият тури бўйича “Ягона ер солиғи” тўловчиси бўлмагани ҳолда 22.05.2018 йил кунидан 31.12.2020 йил кунига қадарли 363 000 000 сўм пул маблағи ундирилганлиги, “Ширкат ва фермер хўжаликларидан Йўл жамғармасига ажратма” тўловчиси бўлмагани ҳолда 2016 йилдан 30.03.2016 йил куни 5 000 000 сўм ҳамда “Ягона солиқ тўлови” тўловчиси бўлмагани ҳолда 316 042 100 сўм пул маблағи ундириб олинган. Тақдим қилинган 2022 йил 28 январь кунидаги солиштирма далолатномага кўра “.....................” АЖнинг қўшимча қиймат солиғидан 1 622 161 822 сўм, мулк солиғидан 480 804 092 сўм, ягона ер солиғидан 800 000 сўм, ягона солиқдан 234 042 100 сўм, жами 2 337 808 014 сўм ортиқча тўловлар мавжуд бўлган. Ушбу ортиқча тўловлларни бошқа солиқ қарзларига сингиштириш тўғрисида даъвогар томонидан жавобгарларга жами 38 маротаба юборилган аризалари ижобий ҳал этилмаган. Натижада палата даъвогар манфаатида жавобгар ва қўшимча жавобгарга нисбатан нотўғри ва ортиқча ундириб олинган 2 337 808 014 сўмни қайтариш, ортиқча олинган пул маблағига ҳисобланган 1 068 891 502 сўм фоизни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ундириш ҳамда асоссиз ҳисобланган 1 501 925 948 сўм пенялардан қарздорликни қайтаришни сўраган. Суд мажлиси жараёнида палатанинг даъвогар манфаатида даъво талабининг асоссиз ҳисобланган 1 501 925 948 сўм пенялардан қарздорликни қайтариш талабини жавобгарга нисбатан ортиқча тўловларни қарздор солиқ турларига сингиштирмаганлиги натижасида асоссиз ҳисобланган ва мажбурий ундириш учун банк ҳисобрақамига қўйилган 1 501 925 948 сўмлик пеняни сўзсиз (акцептсиз) ундириш ҳақидаги инкассо топшириқномалари, яъни яъни 2 316 019 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 14 сентябрь кунги 9472194274-сонли инкассо, 1 879 680 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 05 октябрь кунги 9493117374сонли инкассо, 984 594 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 25 октябрь кунги кунги 9513137261-сонли инкассо, 984 594 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 05 ноябрь кунги 952419829-сонли инкассо, 116 250 916 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 30 декабрь кунги 9579125967-сонли инкассо, 352 425 548 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 30 декабрь кунги 95 79 12 56 64-сонли инкассо, 479 393 442 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2022 йил 17 январь кунги 95976319сонли инкассо, 547 726 403 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2022 йил 17 январь кунги 9597176331-сонли инкассо топшириқномаларини ижро этиш мумкин эмас деб топиш ҳақида даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги ариза киритган. Мазкур аризаза суднинг иш юритувга қабул қабул қилинган. Суднинг суд-бухгалтерия экспертизаси ва қўшимча суд-бухгалетрия экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажримлари ижроси юзасидан Суд экспертиза маркази Андижон бўлимининг 2022 йил 07 май кунги №21-02/(300)17.1Z-сонли ҳамда 2022 йил 10 август кунги 21-02/(584)17.1Z сонли давлат суд катта эксперти ................ томонидан тайёрланган экспертиза ҳулосалари судга тақдим этилган. Мазкур ҳулосаларда, “.....................” АЖнинг 2017-2021 йиллар давомида Давлат солиқ органлари олдида хосил бўлган ортиқча тўловлар, ..................... АЖнинг 2018 йил молявий фаолияти бўйича 05.07.2019 йил куни якунланган солиқ текширув далолатномасида АЖнинг 2018 йил молявий фаолияти бўйича ҚҚС солиғини ҳисоблашда ..................... АЖ томонидан аниқлаштирилган ҳисоботдаги ҳисобланган 11.289.269.086 сўмдан эмас, балким 9.248.296.300 ҳисоблар олиб борилганлиги сабабли 2.040.972.786 сўм бюджетга ортиқча ҳисобланган сумма келиб чиққанлиги, шунингдек, текширишда жамиятнинг 2018 йил фаолияти юзасидан ўтказилган текширишда, мулк солиғидан 2018 йил учун 194.960.200 сўм камайтиришга хисобланган, бироқ ушбу сумма бўлиб, бу сумма жамиятнинг 16.07.2021 йил кунги №804221-2021-сонли мурожатидан сўнг ДСБнинг 26.07.2021 йил кунги 20/4-34926сонли жавоб хати билан шахсий хисоб варакага камайтиришга киритилганлиги аниқланганлиги, бундан ташқари, жамият фаолият тури бўйича “Ягона ер солиғи” тўловчиси бўлмагани ҳолда 22.05.2018 йил кунидан 31.12.2020 йил кунига қадарли 363 000 000 сўм пул маблағи ундирилганлиги, “Ширкат ва фермер хўжаликларидан Йўл жамғармасига ажратма” тўловчиси бўлмагани ҳолда 2016 йилдан 30.03.2016 йил куни 5 000 000 сўм ҳамда “Ягона солиқ тўлови” тўловчиси бўлмагани ҳолда 316 042 100 сўм пул маблағи ундириб олинганлиги сабабли келиб чиқанлиги, тақдим қилинган қилинган 2022 йил 19 май кунидаги солиштирма далолатномага кўра, 01.01.2022 йилдан – 19.05.2022 йил кунига қадар солиқлар бўйча жами 2.379.569.087 ортиқча тўловлар мавжуд бўлиб, шундан 1.660.544.830 сўм маблағлар бошқа солиқ турларига сингиширилган, жумладан, ҚҚСга 1 000 000 000 сўм, фойда солиғига 21 000 000 сўм, юридик шаҳслар мол – мулк солиғига 405 499 404 сўм, ер қазилмаларидан фойдаланилгани учун 3 326 сўм, айланма солиғидан 234 042 100 сўм қайтарилганлиги, шундан, ижтимоий солиқ 1 124 536 913 сўм, Пенсия жамғармасига суғурта бадали 1 965 817 сўм, Юридик шахслар ер солиғига 20 872 101 cўм, Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадалига ажратма 170 000 сўм, Хўжалик судлари томонидан кўриладиган ишлар бўйича давлат божлари 382 000 000 сўм, Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар 131 000 000 сўм жами 1.660.544.830 сўм маблағлари сингиштирилганлиги, экспертиза тадқиқотларига тақдим қилинган “Хужаобод паҳта тозалаш” АЖнинг мурожаатлари ва .....................нинг тақдим қилинган маълумотларини бир – бирига таққосланганида, тақдим қилинган хужжатларда етарли маълумотлар тўлиқ бўлмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 103-105 моддалари ҳамда амалдаги меъёрий хужатлар асосида Давлат солиқ органлари томонидан “.....................” АЖдан ортиқча ёки нотўғри ундирилган солиқ суммаларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган қайта молиялаш ставкалари доирасида фоиз ҳисоблаш, экспертиза йўли билан аниқлаб беришиннг имкони мавжуд эмас. Шу сабабли ушбу ҳусусда эксперт томонидан, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 185-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаларига асосланган ҳолда хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисида маълум қилиганлиги, таҳлил натижаридан келиб чиқиб, 2018-2021 йил давомида Давлат солиқ органлари томонидан “.....................” АЖга нисбатан хисобланган пенялар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси эски тахрири 120 - модда ва солиқ кодексини янги таҳририни 110 – моддаларига асосан илмий жиҳатдан асосли хисоблар олиб борилганлиги аниқланганлиги тўғрисида хулосалар баён этилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг 4-моддасига кўра, солиқ солиш, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ мажбуриятлари юзага келган пайтда амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан қўлланилади. Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни бекор қиладиган ёки енгиллаштирадиган солиқ тўғрисидаги қонунчиликлар орқага қайтиш кучига эга. СК 121-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ қарзи белгиланган муддатда тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда, солиқ қарзини ундириш — ундирувни банк ҳисобварақларидаги пул маблағларига (шу жумладан, корпоратив карталардаги пул маблағларига) қаратиш йўли билан мажбурий тартибда амалга оширилади. Ишдаги ҳужжатлардан ва жавобгар томонидан судга тақдим этилган солиштирма далолатномага кўра, даъвогарнинг 2022 йил 28 январь куни ҳолатига қўшимча қиймат солиғидан 1 622 161 822 сўм, мулк солиғидан 480 804 092 сўм, ягона ер солиғидан 800 000 сўм, ягона солиқдан 234 042 100 сўм, жами 2 337 808 014 сўм ортиқча тўловлар мавжудлиги тан олинган. СК 103-моддасига асосан солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммаси солиқ тўловчининг қарзи бўлмаган тақдирда шу солиқ тўловчига қайтарилиши ёхуд ушбу солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиниши лозим. Солиқ тўловчида солиқ қарзи мавжуд бўлган тақдирда, ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқ суммаси ушбу қарзни узиш ҳисобига қуйидаги кетмакетликда ҳисобга олиниши лозим: 1) мазкур солиқ турининг пеняси бўйича қарз ҳисобига; 2) бошқа солиқлар ва уларнинг пенялари бўйича қарзни узиш ҳисобига; 3) солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни тўлаш ҳисобига. Ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг аризасига кўра солиқ тўловчига тўлиқ ёки қисман қайтарилиши мумкин. Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмига мувофиқ ва учинчи қисмини ҳисобга олган ҳолда қайтарилиши лозим бўлган суммани солиқ тўловчига қайтариш ушбу Кодекснинг 104 ва 105-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади. СКнинг 104-моддаси биринчи қисмига асосан солиқ бўйича қарзини қоплаш ҳисобига солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган суммани ушбу Кодекснинг 103-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳисобга олиш солиқ органлари томонидан мустақил равишда амалга оширилади. СКнинг 105-моддасига асосан ортиқча ундирилган солиқ суммаларини ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисида солиқ органига ариза солиқ тўловчи томонидан ундан солиқ ортиқча ундирилгани факти ўзига маълум бўлган кундан ёки суд қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан беш йил ичида берилиши мумкин. Ортиқча ундирилган солиқ суммаси ушбу Кодекснинг 103-моддаси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда солиқ тўловчига унинг ёзма аризасига мувофиқ солиқ органи томонидан бундай ариза қабул қилинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, унга ҳисобланган фоизлар билан бирга қайтарилиши лозим. Ортиқча ундирилган солиқ суммасига фоизлар солиқ тўловчи ундан солиқ ортиқча ундирилгани факти ўзига маълум бўлган кундан ёки суднинг қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан ўттиз кун ичида мурожаат этган тақдирда ҳисобланади. Фоизлар ундирилган кундан кейинги кундан эътиборан ҳақиқий ҳисобга олинган (қайтарилган) кунга қадар ҳисобланади. Ҳисобланган фоизлар тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади. Фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу кунлардаги амал қилаётган қайта молиялаштириш ставкасига тенг этиб қабул қилинади. Суд, юқорида баён этилганларга асосан даъвогар даъво талабининг 2 337 808 014 сўм нотўғри ундирилган пул маблағларини қайтариш талаби ишдаги экспертиза ҳулосаси, тарафлар вакилларининг кўрсатувлари, солиштирма далолатномалар билан ўз исботини топганлиги сабабли асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ишни судда кўриш жараёнида ..................... заводи АЖ нинг 2022 йил январь ойидан 2022 йил 30 август кунига қадар жами 77 та ҳолатда .....................ининг туман ғазначилик бўлинмасига электрон шаклда юборилган хулосаларига асосан 2 448 278 014 сўм миқдоридаги ортиқча тўловлари боқиманда қарздорлиги мавжуд бўлган солиқ тўловларига сингиштирилиб, бартараф этилганлиганлиги учун даъвонинг мазкур талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, суд даъвогарнинг асоссиз ҳисобланган ва мажбурий ундириш учун банк ҳисобрақамига қўйилган 1 501 925 948 сўмлик пеняни сўзсиз (акцептсиз) ундириш ҳақидаги инкассо топшириқномалари, яъни яъни 2 316 019 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 14 сентябрь кунги 9472194274-сонли инкассо, 1 879 680 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 05 октябрь кунги 9493117374сонли инкассо, 984 594 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 25 октябрь кунги кунги 9513137261-сонли инкассо, 984 594 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 05 ноябрь кунги 952419829-сонли инкассо, 116 250 916 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 30 декабрь кунги 9579125967-сонли инкассо, 352 425 548 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 30 декабрь кунги 95 79 12 56 64-сонли инкассо, 479 393 442 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2022 йил 17 январь кунги 95976319сонли инкассо, 547 726 403 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2022 йил 17 январь кунги 9597176331-сонли инкассо топшириқномаларини ижро этиш мумкин эмас деб топиш ҳақидадаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Чунки, СКнинг 110-моддасига асосан солиқ тўловчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган солиқларни тўлаш муддатини бузган тақдирда тўлаши лозим бўлган пул суммаси пенядир. Тегишли пеняларнинг суммаси тўланиши лозим бўлган солиқ суммаларидан ташқари ва солиқни тўлаш бўйича мажбуриятнинг бажарилишини таъминлашга доир бошқа чоралар, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари қўлланилишидан қатъи назар тўланади. Пенялар, агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган солиқни тўлаш кунидан кейинги кундан бошлаб солиқни тўлаш бўйича мажбуриятни бажариш кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун ҳисобланади. Ҳар бир кечиктирилган кун учун пенялар солиқнинг тўланмаган суммасидан келиб чиқиб фоизларда белгиланади. Пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинади. Пенялар тегишли солиқ тўланадиган бюджетга (давлат мақсадли жамғармасига) тўланади. Пенялар солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидаги пул маблағлари ҳисобидан, шунингдек солиқ тўловчининг бошқа мол-мулки ҳисобидан ушбу Кодекснинг 15-бобида назарда тутилган тартибда мажбурий равишда ундирилиши мумкинлиги ва бу пеня фоизи миқдори Солиқ кодексининг 110-моддасига асосан Марказий банк қайта молиялаш ставкаси ўзгариши билан ўзгариб туриши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва экспертиза хулосаларига асосан жавобгар томонидан пенялар тўғри ҳисобланган бўлсада, бироқ, солиштирма далолатномага асосан даъвогарнинг жавобгар олдида 788 198 444,8 сўм миқдорида пеня қарздорлиги бўлгани ҳолда, жамиятнинг асосий банк ҳисобрақамларига жавобгар томонидан жами 1 917 353 871 сўм инкассо топширинқномалари қўйилганлиги, шунингдек, жавобгарнинг солиқ қўмитасига йўллаган хатига мувофиқ 229 223 106 сўм ортиқча хисобланган пенялар ҳисобдан чиқарилганлиги аниқланган. Даъвонинг мазкур талаби асосли эканлиги тарафларнинг тушунтиришлари, мутахассис фикри, солиштирма далолатнома, банк ҳисобварағига қўйилган инкассо топшириномалари тўғрисидаги банк маълумотномаси ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу сабабли суд даъвонинг мазкур талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар СКнинг 104-105-моддаларига асосан нотўғри ундириб олинган ортиқча тўловига нисбатан 1 068 891 502 сўм миқдорида фоизларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қайтаришни сўраган. Суд даъвонинг мазкур талаби билан келишмайди ва қуйидагиларга асосан рад қилишни лозим топади. СКнинг 105-моддасига кўра ортиқча ундирилган солиқ суммаларини ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисида солиқ органига ариза солиқ тўловчи томонидан ундан солиқ ортиқча ундирилгани факти ўзига маълум бўлган кундан ёки суд қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан беш йил ичида берилиши мумкин. Ортиқча ундирилган солиқ суммаси ушбу Кодекснинг 103-моддаси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда солиқ тўловчига унинг ёзма аризасига мувофиқ солиқ органи томонидан бундай ариза қабул қилинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, унга ҳисобланган фоизлар билан бирга қайтарилиши лозим. Ортиқча ундирилган солиқ суммасига фоизлар солиқ тўловчи ундан солиқ ортиқча ундирилгани факти ўзига маълум бўлган кундан ёки суднинг қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан ўттиз кун ичида мурожаат этган тақдирда ҳисобланади. Фоизлар ундирилган кундан кейинги кундан эътиборан ҳақиқий ҳисобга олинган (қайтарилган) кунга қадар ҳисобланади. Ҳисобланган фоизлар тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади. Фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу кунлардаги амал қилаётган қайта молиялаштириш ставкасига тенг этиб қабул қилинади. Агар солиқ ортиқча ундирилгани факти аниқланган бўлса, солиқ органи ортиқча ундирилган солиқ суммасини, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган тартибда ортиқча ундирилган суммага ҳисобланган фоизларни ҳисобга олиш ва (ёки) қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади. Ортиқча ундирилган солиқ суммасини солиқ тўловчининг солиқ қарзини узиш ҳисобига ёки ўша солиқ тури бўйича ёхуд ушбу Кодекснинг 103-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган бошқа солиқлар бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиш солиқ органлари томонидан ушбу Кодекснинг 104-моддаси биринчи - бешинчи қисмларида ортиқча тўланган солиқ суммаларини ҳисобга олиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 30 мартда 2771-сон билан давлат рўйхатидан ўтган “Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқнома”нинг 42-4-бандида йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклда ариза мажуд бўлмаган тақдирда ортиқча ёки нотўғри ундирилган солиқларга фоизлар ҳисобланмаслиги белгиланган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган аризалар мазкур йўриқноманинг 8-иловасида кўрсатилган шаклига мувофиқ эмас. Шунингдек, даъвогар томонидан аризалар солиқ қарзига сингиштириш ҳақида берилган. Булар тарафларнинг тушунтиришлари, экспертиза хулосаси, мутахассис фикри ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 74-моддасининг биринчи – учинчи қисмларига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Юқоридагиларга кўра суд, даъвонинг 1 068 891 502 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги талабини асоссиз деб ҳисоблаб, рад қилишни лозим топади. Шунингдек, суд даъво талабининг .....................га нисбатан қисмини ҳам рад қилишни лозим топади. Чунки даъвогар 2020 йил июнь ойидан бошлаб қўшимча қиймат солиғи солиқ тўловчиси сифатида ..................... ҳисобида туриб, даъвогар билан муносабатларда Хўжаобод тумани Давлат солиқ инспекциясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд эмас. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи тўланиши белгиланган. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини мухокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат божи тўғрисидаги қонунининг 9-моддаси 12-бандига биноан, давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божи тўловидан озод қилинганлигини инобатга олиб, даъво талаби асосли деб топилиб, рад қилинган 2 337 808 014 сўм ҳамда даъво талаблари қаноатлантирилган 1 501 925 948 сўм қисми 11 бўйича жавобгардан давлат божи ундирмасликни, даъвогардан 1 068 891 502 сўм даъво талаблари қанотлантириш рад қилинган қисми бўйича республика бюджетига 21 377 830,04 сўм давлат ундиришни, экспертиза харажатлари учун тўланган 6 534 000 сўм эспертиза харажатлари ва 21 600 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 68, 72, 74, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. .....................нинг даъвогар “.....................” акционерлик жамияти банк ҳисобрақамига қўйилган 1 501 925 948 сўмлик пеняни сўзсиз (акцептсиз) ундириш ҳақидаги инкассо топшириқномалари, яъни 2 316 019 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 14 сентябрь кунги 9472194274-сонли инкассо, 1 879 680 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 05 октябрь кунги 9493117374-сонли инкассо, 984 594 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 25 октябрь кунги кунги 9513137261-сонли инкассо, 984 594 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 05 ноябрь кунги 952419829-сонли инкассо, 116 250 916 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 30 декабрь кунги 9579125967-сонли инкассо, 352 425 548 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2021 йил 30 декабрь кунги 9579125664-сонли инкассо, 479 393 442 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2022 йил 17 январь кунги 95976319-сонли инкассо, 547 726 403 сўм пеня ундириш учун қўйилган 2022 йил 17 январь кунги 9597176331-сонли инкассо топшириқномаларини ижро этиш мумкин эмас деб топилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар “.....................” акционерлик жамияти ҳисобидан республика бюджетига 21 377 830,04 сўм давлат божи ундирилсин, Даъвогар “.....................” акционерлик жамияти томонидан тўланган 21 600 сўм почта харажати ҳамда 6 534 000 сўм экспертиза харажатлари зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов