Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2202/3769 Дата решения 05.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Каримов Аброрбек Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "DILNOZA ASADBEK" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "AGROBANK" ATB
Source ID 907401 Claim ID 2854198 PDF Hash 5ae35ce5ef18b394... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 111-моддаси аролик кодекси 111 code_article
аролик кодексининг 112-моддаси аролик кодекси 112 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20-uy Тel: 0(369)227 79 93 НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20 Fax: 0(369)227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 5 сентябрь 4-1601-2202/3769-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар раҳбари А.Усманов, жавобгар банк вакиллари О.Авазхонов ва А.Нарзуллаевлар (ишончнома асосида), жавобгар вакили З.Халимов (ордер ва ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар – SSSМЧЖнинг жавобгарлар – AAAAва DDDМЧЖларга нисбатан 2020 йил 20 июндаги ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар – SSSМЧЖ даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгарлар – AAAAва DDDМЧЖларга нисбатан 2020 йил 20 июндаги ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар раҳбари ипотека шартномаси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини, шунга кўра ҳақиқий эмас деб топиш лозимлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар банк вакиллари ипотека шартномаси 2022 йил 31 август куни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини, бироқ аслида давлат рўйхатидан ўтказиш нотариус томонидан электрон тарзда амалга ошириш лозим бўлганлигини, шунга кўра даъво талаби асоссиз эканлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида жавобгар DDDМЧЖ вакили тарафлар ўртасида тузилган ипотека шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини, шунга кўра жавобгар банк томонидан 2022 йил 31 август куни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги далилни номақбул далил сифатида баҳолашни билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. ҳужжатларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар банк ва DDDМЧЖ ўртасида 2020 йил 19 июнда 60 ой муддатга, йиллик 7 фоиз устама тўлаш шарти билан чемодан маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва сумка маҳсулотларини етказиб беришни йўлга қўйиш мақсадида 1 500 000 000 сўм кредит ажратиш тўғрисида 55/1-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномаси таъминоти сифатида даъвогар SSSМЧЖ ва жавобгар банк ўртасида 2020 йил 20 июнда тузилган ипотека шартномасига асосан SSSМЧЖга тегишли бўлган Наманган шаҳар, Порлоқ МФЙ, Тинчлик кўчаси 27-уйда жойлашган “Маиший хизмат ва болалар майдончаси” гаровга қўйилган. Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг 2022 йил 22 июлдаги 01-05/1572-сонли хатига кўра, SSSМЧЖ ва жавобгар банк ўртасида 2020 йил 20 июнда тузилган ипотека шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги маълум қилинган. Шу сабабли, даъвогар корхона судга мурожаат қилиб, ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 111-моддаси 1қисмига кўра, ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 112-моддаси битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Жавобгар банк томонидан судга тақдим этилган ҳужжатларга кўра, ипотека шартномаси 2022 йил 31 август куни 352-022368-сон реестр рақами билан давлат рўйхатига олинган. Мазкур ҳолатда, ипотека шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги сабабли даъво талаби асоссиз ҳисобланади. Гарчи, даъвогар вакили даъво аризаси судга тақдим этилган вақтда ипотека шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини, жавобгар банк томонидан тақдим этилган далилни номақбул далил сифатида баҳолашни важ қилиб келтирсада, суд даъвогарнинг ушбу важлари билан қуйидаги асосларга кўра келиша олмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1060-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 54-банди 1-5-қисмларига кўра, ипотека тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши керак (бундан бирламчи бозордан олинадиган кўчмас мулк олиш чоғидаги Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография Миллий маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради. Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди. Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Реестрга тегишли ёзувни киритиш йўли билан белгиланган тартибда амалга оширилади. Ипотека тўғрисидаги шартнома ипотекани шартнома асосидаги давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади. Даъвогар томонидан даъво аризаси тақдим этишда кичик тадбиркорлик субъекти сифатида 1500000 сўм миқдорида давлат божи тўланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар зиммасида тўланган 1500000 сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажатини қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар SSSМЧЖ томонидан тўланган 1500000 сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи А.Каримов