← Назад
Решение #788726 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20-uy
Тel: 0(369)227 79 93
НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20
Fax: 0(369)227 81 38
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2022 йил 5 сентябрь 4-1604-2202/2143-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили В.Имомов иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат
палатаси
Наманган
вилоят
худудий
бошқармасининг
AAAманфаатида жавобгар – SSSМЧЖ ҳисобидан жами 2194886649 сўм
кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд
биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
худудий бошқармаси «Микрокредитбанк» АТБнинг манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – SSSМЧЖ ҳисобидан
74380833 сўм фоиз, 870505818 сўм муддати ўтган, 1249999997 сўм
муддати келмаган жами 2194886649 сўм кредит қарздорлигини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар
томонидан кредит қарздорлиги тўланмаганлигини, қарздорлик ўз
вақтида тўланмай келаётганлигини билдириб, даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, у вакил иштирокини
таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгар ва учинчи шахснинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва
қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, банк ва жавобгар SSSМЧЖ
ўртасида 2021 йил 18 февраль куни 43-сонли кредит шартномаси
тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар банк 18 ой муддатга 24 фоиз устама
тўлаш шарти билан 5 000 000 000 сўм кредит ажратиши, жавобгар эса
ажратилган кредит маблағларини тасдиқланган график асосида қайтариш
мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмай,
кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 744-моддасига кўра,
кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит)
бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 736-моддасининг
иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни
бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли
фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Жавобгар томонидан 2022 йил май ойи ҳолатига 74380833 сўм фоиз,
870505818 сўм муддати ўтган кредит қарздорлигига йўл қўйилган.
Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг асосий қарз ундириш талаби
асосли бўлиб, жавобгардан жами 2194886649 сўм кредит қарздорлигини
ундириш талаби асосли бўлиб, уни қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида ундирувни гаров мулкига қаратишни
сўраган.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 18 февралдаги ипотека шартномасига
кўра, жавобгарга тегишли бўлган Наманган вилоят, Косонсой тумани,
Косонсой шаҳар, Алишер Навоий маҳалласи, Халқлар Дўстлиги кўчасида
жойлашган умумий майдони 6480,89 кв.м., фойдали майдони 6480,89 кв.м.
бўлган, қурилиш майдони 1278,06 кв.м. бўлган уй-жой биноиншоотларини ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга
қўйилган.
Фуқаролик кодексининг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров
билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкин.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, жавобгар
ҳисобидан даъвогар банк фойдасига жами 2194886649 сўм кредит
қарздорлиги, 24000 сўм почта харажатини ундириш, ундирувни гаров
мулкига қаратиш, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
43897732,98 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар AAAфойдасига жавобгар SSSМЧЖ ҳисобидан 74380833 сўм
фоиз, 870505818 сўм муддати ўтган, 1249999997 сўм муддати келмаган
жами 2194886649 сўм кредит қарздорлиги ва 24000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ундирув жавобгар SSSМЧЖга тегишли бўлган Наманган вилоят,
Косонсой тумани, Косонсой шаҳар, Алишер Навоий маҳалласи, Халқлар
Дўстлиги кўчасида жойлашган умумий майдони 6480,89 кв.м., фойдали
майдони 6480,89 кв.м. бўлган, қурилиш майдони 1278,06 кв.м. бўлган уйжой бино-иншоотларига ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан
қаратилсин.
Жавобгар SSSМЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 43897732,98
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Каримов