Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2203/3891 Дата решения 05.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Каримов Аброрбек Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение UCHQO`RG`ON YOG`АЖ Ответчик / Подсудимый NAMANGAN BAHOLASH VA KONSALTING MARKAZI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 907405 Claim ID 2861730 PDF Hash 00929a15382377a7... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 181-моддаси онуни 181 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20-uy Тel: 0(369)227 79 93 НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20 Fax: 0(369)227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2022 йил 5 сентябрь 4-1601-2203/3891-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Р.Отабаев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ж.Парпиев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар – DDDжавобгар – AAAМЧЖга нисбатан 2022 йил 3 июндаги 32-сонли баҳолаш ҳисоботини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар – «Учқўрғон ёғ» АЖ даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгарлар – AAAМЧЖга нисбатан 2022 йил 3 июндаги 32-сонли баҳолаш ҳисоботини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар корхона томонидан баҳоланган объектнинг қиймати тегишли тартибда аниқланмаганлигини, баҳолаш хулосаси илмий асосланмаганлигини, объектнинг қурилиш қийматини аниқлашда амалга оширилган айрим қурилиш ишлари ҳисобга олинмаганлигини, ушбу ҳолатлар тергов органининг қарори билан ўтказилган экспертиза хулосаси билан аниқланганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талаби асоссиз эканлигини, тергов жараёнида ўтказилган экспертиза ҳам ноқонуний эканлигини, чунки қонун бўйича баҳолаш хулосасини экспертизадан ўтказиш фақат суд ҳужжатига кўра амалга оширилиши лозимлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2021 йил 14 октябрдаги хукми ва Наманган вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 февралдаги ажрими асосида берилган 1-1601-2103/485-сонли ижро варақасига асосан «Учқўрғон ёғ» АЖга етказилган зарарнинг ундируви Наманган вилоят, Янги Наманган тумани, Косонсой кўчаси 45а-уйда жойлашган қурилиши тугалланмаган кўчмас мулкка қаратилганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Янги Наманган туман бўлими томонидан хатланган ва ушбу кўчмас мулк жавобгар корхона томонидан 2022 йил 3 июндаги 32-сонли баҳолаш ҳисоботига асосан 360171245 сўм этиб баҳоланган. Бироқ, даъвогар «Учқўрғон ёғ» АЖ томонидан баҳоловчи ташкилот томонидан кўчмас мулкларни баҳолашда айрим қурилиш ишлари ҳисобга олинмаганлиги, баҳолаш ишлари нотўғри амалга оширилганлиги сабабли кўчмас мулк арзон баҳоланганлиги бўйича эътироз билдириб, судга 2022 йил 3 июндаги 32-сонли баҳолаш ҳисоботини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 181-моддасига кўра, зарур бўлган ҳолда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини текшириш учун мазкур ҳисобот қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа баҳоловчи ташкилот томонидан шартнома асосида экспертизадан ўтказилиши мумкин. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари эксперт хулосаси билан расмийлаштирилади. Экспертиза ўтказаётган баҳоловчи ташкилотнинг эксперт хулосасида баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақидаги холисона фикр бўлиши керак. Бунда мазкур ташкилот такрорий баҳолашни ўтказишга ва баҳолаш объектининг қиймати тўғрисида эксперт хулосасини чиқаришга ҳақли эмас. Баҳоловчи ташкилотни илгари ўзи бажарган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказишга жалб этишга йўл қўйилмайди. Буюртмачи баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ишончлилиги тўғрисида олинган эксперт хулосасига рози бўлмаган тақдирда, низо судда кўриб чиқилиши керак. Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш материалларини низоли ҳолларда экспертизадан ўтказиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда эксперт комиссияси тузилади. Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг мазкур материалларнинг ишончлилигини аниқлашга доир хулосаси қонунчиликда белгиланган тартибда фақат суд ажримига кўра тайёрланади. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот суд томонидан ишончли эмас деб топилганда баҳолаш объектини баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси суднинг ажримига кўра баҳолаш объектини такрорий баҳолашдан ўтказади ва баҳолаш объектининг қиймати тўғрисидаги хулосасини судга тақдим этади. Мазкур ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонунида баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот юзасидан келиб чиққанда ҳисоботни ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилиш ваколати назарда тутилмаганлиги сабабли даъво талаби асоссиз ҳисобланади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар зиммасида тўланган 3000000 сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажатини қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «Учқўрғон ёғ» АЖ томонидан тўланган 3000000 сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. А.Каримов