← Назад
Решение #789231 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 127 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20-uy
НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20
Тel: 0(369)227 79 93 Fax: 0(369)227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта:
i.namangan.t@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Наманган шаҳри
2022 йил 5 сентябрь 4-1601-2203/3889-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар – Анинг жавобгар – «Б» шўъба корхонаси ҳисобидан жами
19350000 сўм ундириш ҳақидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар – А жавобгар – «Б» шўъба корхонаси ҳисобидан жами
19350000 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 15 августдаги ажрими билан даъво аризаси иш
юритишга қабул қилиниб, суд мажлиси 2022 йил 5 сентябрь куни соат
10-30га тайинланган.
Даъвогар – А суд мажлиси куни, вақти ва жойи ҳақида қонунда
белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, бироқ суд мажлисига
келмади.
Суднинг суд мажлисини тайинлаш ҳақидаги ажрими даъвогар – Ага
2022 йил 15 август куни почта орқали юборилган бўлиб, почта ташкилоти
хабарномасига кўра суд ҳужжати 2022 йил 16 август куни даъвогарга
топширилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
127-моддасига кўра ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим
топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади
ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор
қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд
ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур
ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар
ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга
чақирилади.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари суд мажлисига ўз вақтида
келган бўлсаларда, даъвогар келмаганлигини, даъвогарнинг даъво
талаблари мутлақо асоссиз эканлигини, жавобгарларнинг барчасини ёши
қилинаётганлигини билдириб, даъво аризасини кўриб чиқмасликни
сўрадилар.
Суд иш ҳужжатларига баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган
ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса,
суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарни судга ўз вақтида келмаганлигини
ёки ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаганлигини
инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризани кўрмасдан қолдириш ва
тўланган 24000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдириш
лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 107, 118, 195, 196моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
А 2022 йил 10 августда киритган 8-сонли даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Тўланган 387000 сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажати
даъвогар А зиммасида қолдирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат
қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво
аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ажрим устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Наманган вилоят
судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Каримов