Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2202/1617 Дата решения 05.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Багатский межрайонный экономический суд Судья Шарипов Дилшод Сабурович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый MAVLUDA масъулияти чекланган жамияти
Source ID 892807 Claim ID 2888931 PDF Hash e869fe6b488c2a41... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
кодекси 82-моддаси кодекси 82 code_article
кодексининг 273-моддаси кодекси 273 code_article
Мазкур кодекснинг 111-моддаси Мазкур кодекс 111 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
BOG’OT TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BOGOT INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Protected by PDF Anti-Copy220200, FreeBagot d, Navro’z street,104 h 220200, Bog’ot t, Navro’z ko‘chasi,104 (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) Tel: (+99862) 315-35-77, Fax: (+99862) 315-35-44 е-mail: i.bogot@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 05 сентябрь Боғот туман 4-2203-2202/1617-сонли иш Боғот туманлараро иқтисодий суди, судья Д.Шарипов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Йўлдашев котиблигида, Боғот туман Давлат солиқ инспекцияси биносида, очиқ сайёр суд мажлиси муҳокамасида, Аризачи: Днинг Жавобгар: Жнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили И.Худайбернганов (ишончномага асосан) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи Д Боғот туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ж томонидан солиқ бўйича ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим қилмаганлигини кўрсатиб, солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан суд мажлисини жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Аризачи вакили тушунтириш бериб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни мазкур тоифадаги низолар бўйича тарафларнинг давлат божи ва почта ҳаражати тўловидан озод қилинганлигини инобатга олишни лозим деб топади. Аризада баён қилинишича, солиқ тўловчи томонидан солиқ бўйича ҳисоботи белгиланган муддатда солиқ органига тақдим қилинмаган. Шундан сўнг солиқ органининг солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кунга тўхтатиб туриш бўйича қарори қабул қилинган. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ кодексининг 273-моддаси талабига кўра солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шартлиги назарда тутилган. Мазкур кодекснинг 111-моддаси талабига кўра солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул Protected қилингунга қадар тўхтатиб турилади. by PDF Anti-Copy Free Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Аризачининг талаблари ишда тақдим қилинган ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ ўз исботини топганлиги сабабли суд аризани тўлиқ қаноатлантириб, солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялари тегишли солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим қилингунга қадар вактинчалик тўхтатиб қўйишни ҳамда тарафларнинг мазкур низо тоифаси ва шакли бўйича давлат божи ва почта ҳаражати тўловидан озод қилинганлигини инобатга олишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 82, 111, 273-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 128, 129, 170, 217, 221, 222 моддаларини қўллаб суд, қ а р о р қ и л а д и: Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар Солиқ кодексининг 111моддасига асосан солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим қилингунга қадар (ойлик иш ҳаққи ва мажбурий тўловлардан ташқари қисми) тўхтатиб турилсин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонунчилигига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонунчилигига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддат ичида Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтириши мумкин. Судья Д.Шарипов