← Назад
Решение #78930 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| йил ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| судланган ЖК | 176 | — | law | |
| Шикоятдаги ЖК | 176 | — | law | |
| иш материалларини ЖПК | 22 | — | law | |
| исми ЖК | 176 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 168 | — | law | |
| исми билан ЖК | 57 | — | law | |
| унга ЖК | 168 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Маърузачи судья
О.Мухаммадиев
Биринчи инстанция судида раислик
қилган судья: С.Мамадиев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья: М.Абидов
АЖРИМИ
2025 йил 25 март куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи: судья О.Мухаммадиев , ҳайъат судьялари: А.Шамсутдинова
ва С.Қўчкаровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Ш.Махмудовнинг
котиблигида,
тарафлардан
Тошкент
шаҳар
прокуратурасининг бўлим прокурори У.Файзиев, судланган Қ.Канагатовнинг
манфаатларини ҳимоя қилган адвокат Н.Соловьеваларнинг иштирокида,
Қ.Канагатовга оид 1-1006-2402/579-сонли жиноят ишини, суд қарорларига
нисбатан судланган Қ.Канагатовнинг ўзи томонидан тафтиш тартибида
берилган шикоят асосида тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 27.08.2024 йилдаги
ҳукмига,
Канагатов Қодиржон Кабилджанович (Kanagatov Qodirjon
Kabildjanovich), 21.02.1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус,
оилали, ишсиз, муқаддам судланган:
1) ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судининг 11.02.2010 йилдаги
ҳукмига кўра, ЖК 205-моддаси 1-қисми, 209-модаси 1-қисми,
189-моддаси 2-қисми “б” банди билан қўзғатилган жиноят иши
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
28.08.2009 йилдаги “…амнистия тўғрисида”ги қарорига асосан
ҳаракатдан тугатилган;
2) ЖИБ Олмазор туман судининг 19.11.2015 йилдаги ҳукмига
кўра, ЖК 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан иш ҳақининг
15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, ЖИБ Учтепа туман
судининг 28.02.2017 йилдаги ажримига кўра, ЖК 73-моддасига
асосан ўталмай қолган 11 ой 14 кун ахлоқ тузатиш ишлари
жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган;
3) ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судининг 19.09.2018 йилдаги
ҳукмига кўра, ЖК 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан
2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган;
4) ЖИБ Учтепа туман судининг 05.08.2019 йилдаги ҳукмига
кўра, ЖК 179-моддаси, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси
1
59, 60, 61-моддалари тартибида 4 йил озодликни чеклаш жазоси
тайинланган;
5) ЖИБ Сирғали туман судининг 22.01.2020 йилдаги ҳукмига
кўра, ЖК 109-моддаси 2-қисми, 168-моддаси 1-қисми,
228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари билан ЖК 59, 60, 61, 62моддалари тартибида 4 йил 8 ой 2 кун озодликни чеклаш жазоси
тайинланган;
6) ЖИБ Шайхонтоҳур туман судининг 26.02.2021 йилдаги
ҳукмига кўра, ЖК 168-моддаси 3-қисми “а, б” бандлари билан
ЖК 57, 60, 62-моддаларига асосан 4 йил 5 ой 18 кун озодликни
чеклаш жазоси тайинланган;
7) ЖИБ Чилонзор тумани судининг 23.02.2022 йилдаги ҳукмига
кўра, ЖК 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 176-моддаси 2-қисми
“а” банди, 276-моддаси 1-қисми билан ЖК 59, 60, 61-моддалари
тартибида 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган, ЖИБ Зангиота тумани судининг 09.06.2023
йилдаги ажримига кўра, ЖК 74-моддасига асосан ўталмай
қолган 3 йил 7 ой 29 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу
муддатга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолган холда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган, жазо ўталмаган; Тошкент шаҳар Учтепа тумани
Кўркам 5-тор кўчаси 9-уйда яшаган, 01.03.2024 йил ЖПК
227-моддаси тартибида ушланиб, 02.03.2024 йилда “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини ўз муддатида олганга,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ЖК
57-моддасини қўллаб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК
176-моддаси 2-қисми “а” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси,
ЖК 59-моддаси тартибида 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК
60, 61-моддалари тартибида узил-кесил 6 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган, жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланган.
Судланувчи Қ.Канагатовдан жабрланувчи Р.Рахманбердиевнинг
фойдасига 44.343.775 сўм моддий зарарни ундириш белгиланган.
Жабрланувчи С.Амировга етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги ва
унинг судланувчи Қ.Канагатовга даъвоси йўқлиги инобатга олинган.
Манфаатдор томонларга етказилган бошқа маънавий зарар, шунингдек,
процессуал чиқимлар бўйича фуқаролик иш юритуви тартибида фуқаролик
судига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 07.11.2024 йилдаги ажримига кўра, ЖИБ Чилонзор туман
судининг 27.08.2024 йилдаги Қ.Канагатовга нисбатан чиқарган ҳукми
ўзгартирилиб, ЖК 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан иш ҳақининг
20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш
2
ишлари жазоси тайинланган, ЖК 176-моддаси 2-қисми “а” банди билан
тайинланган 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси аслича қолдирилган,
ЖК 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли
билан 5 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ЖК
60, 61-моддалари тартибида тайинланган жазога илгариги ҳукм юзасидан
ўталмай қолган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил
5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ҳукмнинг
судланувчи
Қ.Канагатовдан
жабрланувчи
Р.Рахманбердиевнинг фойдасига 44.343.775 сўм моддий зарарни ундириш
қисми бекор қилинган.
Иш бўйича етказилган моддий зарарлар тўлиқ қопланганлиги инобатга
олинган, ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, Қ.Канагатов хавфли рецидивист бўла туриб,
28.12.2023 йил алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг
мулкини қўлга киритиш мақсадида, Сирғали тумани “Олтинводий” МФЙ,
Аэропорт ҳудуди кўчасидаги автотураргоҳида, Р.Рахманбердиевга 3 дона
“Iphone 15 PRO” русумли телефон аппаратини сотиб олиб беришини ваъда
бериб, ундан 3.500 АҚШ доллари (Марказий банкидан олинган маълумотга
кўра, 28.12.2023 йил учун 1 АҚШ доллари 12.350 сўм 16 тийин 3.500 АҚШ
доллари = 43.225.560 сўм) миқдоридаги пулларни олиб, берган ваъдасини
бажармасдан ёки пулларини қайтариб бермасдан, ўзининг шахсий
эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, у хавфли рецидивист томонидан, 14.02.2024 йил соат
тахминан 21:00 да, ўзи томонидан ўтказиш мақсадида қалбаки чет эл
валютасини ясаб, ушбу қалбаки чет эл валютасининг сохта эканлигини била
туриб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини
қўлга киритиш мақсадида, Чилонзор тумани “Яккабоғ” МФЙ Гулистон кўчаси
11-уй яқинида жойлашган “Мубина маркет” савдо дўкони олдида бўла туриб,
тергов жараёнида шахсига аниқлик киритишнинг имкони бўлмаган номаълум
шахс билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб,
С.Амиров томонидан OLX.uz интернет тармоғи орқали “Iphone 14 pro max”
русумли телефон аппарати 830 АҚШ долларига сотилиши ҳақида қолдирилган
эълон орқали у билан кўришиб, унга ўзида бўлган 8 дона 100 АҚШ доллари
купюрасидаги жами 800 АҚШ доллари (14.02.2024 йилда 1 АҚШ долларининг
сўмга нисбатан қиймати 12.430 сўмга тенг бўлиб, 800 АҚШ доллари 9.944.000
сўмни
ташкил
қилади)
миқдоридаги
пулларни
бериб,
“Iphone 14 pro max” русумли телефон аппаратини ўзи билан олиб кетганлиги
аниқланган.
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЭКБнинг 19.02.2024
йилдаги 283-сонли хулосасида, тақдим қилинган “РН 27524134 B, PH
16049787 B, PH 27524181 B, PH 27525473 B, PH 27525456 B,
PH 16049645 B, PH 16049678 B, PH 27525431 B” серия рақамли 8 дона
100 АҚШ доллари купюраси, махсус технологиялар асосида давлат
корхонасида тайёрланмаган, қалбаки купюра бўлиб ҳисобланиши, мазкур
купюраларда бўлган комбинацион (электрофотографик усулдаги печат ва ясси
3
офсет печати) усулларида қалбакилаштирилганлиги кўрсатилган.
Қ.Канагатов
тафтиш
шикоятида,
иш
ҳолатлари
тўлиқ
текширилмаганлиги, судланган ЖК 176-моддаси 2-қисми “а” банди билан
қўйилган айблов исботланмагани, ЖК 168-моддаси бўйича жабрланувчи
Р.Рахмабердиевга етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга
олинмаганлигини билдириб, қисман оқлов ҳукмини чиқариш ва енгил чора
қўллашни сўраган.
Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья О.Мухаммадиевнинг
маърузасини,
Тошкент
шаҳар
прокуратураси
бўлим
прокурори
У.Файзиевнинг шикоятни қаноатлантирмасдан, суд ажримини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланган Қ.Канагатовнинг манфаатларини
ҳимоя қилган адвокат Н.Соловьеванинг шикоят важларини қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўраб берган фикрини тинглаб, шикоятдаги важларни
жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22 ва
26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар
томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПК
94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2018 йил
24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарорида
белгилаб қўйилган шартларга мувофиқ, мазкур жиноят иши юзасидан
тўпланган ва суд тергови жараёнида текширилган юқорида қайд этилган
далиллар суд томонидан мақбул ва қонуний деб топилади.
Судланган Қ.Канагатовнинг юқорида қайд этилган жиноятни содир
этганликдаги айби, судда сўроқ қилинган жабрланувчилар ва гувоҳларнинг
кўрсатувлари, жабрланувчиларнинг аризалари, тушунтириш хатлари, шахсни
фотосуратидан таниб олиш баённомаси, юзлаштириш баённомаси, телефон
аппаратини кўздан кечириш баённомаси ва ашёвий далил қарори, СМС
хабарларни кўздан кечириш баённомаси ва ёзма далил қарори, тилхатни
кўздан кечириш баённомаси ва ёзма далил қарори ҳамда жиноят ишида
тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз исботини тўлиқ
топган.
Шикоятдаги ЖК 176-моддаси 2-қисми “а” банди билан қўйилган айблов
ўз исботини топмаганлиги ҳақидаги важлар, апелляция инстанцияси
томонидан ЖПК 95 ва 112-моддалари талаби асосида ўрганилиб, иш
материалларини ЖПК 22-моддаси бўйича синчковлик билан тўла, ҳар
томонлама ва холисона текшириб чиқиб, келтирган важларни тўла ишончга
сазовор эмас деб ҳисобланган ва жавобгарликдан қутулиш мақсадида
келтирилган деган ҳамда ушбу важлар жабрланувчи С.Амировнинг ишончга
сазовор кўрсатувлари, ишдаги далиллар ва объектив аниқланган ҳолатлар
билан тўлиқ рад қилинган деган хулоса билан тафтиш инстанцияси келишди.
4
Бундан ташқари, жиноят иши ҳужжатларига кўра Чилонзор тумани ИИО
ФМБ ТБ терговчиси Ж.Боймурзаевнинг 23.05.2024 йилдаги қарорига кўра
мазкур жиноят ишидан номаълум шахсга нисбатан бўлган қисми ЖК
176-моддаси 2-қисми “а” банди билан алоҳида иш юритувга ажратилган.
Судланувчи Қ.Канагатов жабрланувчи С.Амировдан унга ўзида бўлган
сохта 800 АҚШ доллари пулларни бериб, “Iphone 14 pro max” русумли телефон
аппаратини ўзи билан олиб кетганлиги унда қалбаки пулларни ўтказишга
нисбатан қасд мавжуд бўлганидан далолат беради.
Биринчи инстанция суди томонидан Қ.Канагатовнинг жиноий
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми
“б” банди билан тўғри квалификация қилинган.
Биринчи инстанция суди судланувчи Қ.Канагатовга жазо тури ва
миқдорини тайинлашда, жиноятни ғаразли мақсадларда содир қилганлигини,
муқаддам судланиб ўзига тегишли хулоса чиқармасдан қасддан янги жиноят
содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан
жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, айбига қисман иқрорлигини ЖК 55моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб баҳолаб, унга нисбатан
ЖК 168-моддаси 3-қисми билан ЖК 57-моддасини қўллаб, муайян ҳуқуқдан
маҳрум этмасдан у айбли деб топилаётган моддалар санкциясида назарда
тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, ЖК 59-моддаси
тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан озодликдан
маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, ЖК 60, 61-моддалари тартибида илгариги
ҳукм юзасидан ўталмай қолган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.
Апелляция
инстанцияси
муҳокамасига
келиб,
жабрланувчи
Р.Рахманбердиев унга етказилган 3.500 АҚШ доллари миқдоридаги моддий
зарар судланувчи Қ.Канагатовнинг яқин қариндошлари томонидан тўлиқ
қопланганлигини, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб,
судга бу ҳақида ариза тақдим қилгани,
- ЖК 168-моддаси 5-қисмида, етказилган моддий зарарнинг ўрни
қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш
тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги кўрсатилгани,
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил
21 майдаги “Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт
соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
Қарорининг 9-бандида, Жиноят кодекси Махсус қисмининг қатор моддалари
нормаларида муайян шарт мавжуд бўлиб, унга кўра ЖК 167, 168, 180, 181, 1811, 184, 185-2, 192-4, 192-11-моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун
жиноят оқибатида етказилган моддий зарар қопланган тақдирда озодликдан
маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазонинг қўлланилиши
истисно этилиши, шу муносабат билан қонуннинг мазкур нормаларида
назарда тутилган шарт бажарилган ҳолларда тегишли инстанция суди, моддий
зарар қайси судлов босқичида қопланганлигидан қатъи назар, қамоқда
сақланаётган шахсларга нисбатан эҳтиёт чораси турини, озодликдан маҳрум
қилиш ёки озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахсларга нисбатан эса,
5
тушунтирилганидан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси, судланувчи
Қ.Канагатов томонидан содир этилган фирибгарлик жиноятлари бўйича
жабрланувчига етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлигини ҳамда иш
бўйича жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни
инобатга олиб, ЖК 168-моддаси 5-қисми талабидан келиб чиқиб, унга ЖК
168-моддаси 3-қисми санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинлаш, ЖК 176-моддаси 2-қисми “а” банди билан тайинланган жазони
аслича қолдириб, ЖК 59, 61-моддаси тартибида, сўнгра ЖКнинг
60, 61-моддалари тартибида узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тайинлаш ҳақида, шунингдек, ҳукмнинг судланувчи Қ.Канагатовдан
жабрланувчи Р.Рахманбердиевнинг фойдасига 44.343.775 сўм моддий зарарни
ундириш қисмини бекор қилиш ҳақида асосли хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини тўғри аниқлаб, судланган
Қ.Канагатовнинг важларига тўлиқ баҳо бериб, биринчи инстанция судининг
ҳукмини ўзгартириш ҳақида асосли хулосага келган.
Шунга кўра, Б.Мухамеджановга нисбатан қабул қилинган апелляция
инстанциясининг ажримини ўзгартириш ёки бекор қилишга асослар мавжуд
эмас.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5213,4,6-моддаларига амал қилиб,
тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг
07.11.2024
йилдаги
Канагатов
Қодиржон
Кабилджановичга
оид
ажрими
ўзгаришсиз,
тафтиш
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки
шикоят билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи:
имзо
О.Мухаммадиев
Судлов ҳайъати судьялари:
имзо
А.Шамсутдинова
имзо
С.Қўчкаров
Ажрим нусхаси аслига тўғри____________
6