Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2202/3753 Дата решения 05.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Мусабоев Жахонгир Собирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Vostok Farm масъулияти чекланган жамияти
Source ID 892755 Claim ID 2852056 PDF Hash f7ab04537bfbd2f0... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 220-моддаси ИПК 220 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20А-uy 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20А Тel: 0 (369) 227 79 93 Fax: 0 (369) 227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 5 сентябрь 4-1601-2202/3753-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий суди судья Ж.С.Мусабоевнинг раислигида, судья ѐрдамчиси А.Л.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Наманган вилоят AAнинг жавобгар ―BB‖ масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 3 066,732,6 сўм миқдорида жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни аризачи вакили Д.Абдуллаев (ишончномага асосан)нинг иштирокида суднинг ўз биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Наманган вилоят AA (бундан буѐн матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, ―BB‖ масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги ―Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида‖ги 283-сонли қарорига асосан 3 066,732,6 сўм миқдорида жарима қўллаб беришни сўраган. Аризачи вакили суд муҳокамасида берган тушунтиришида жавобгар томонидан қисман қарздорлик бартараф этилганлигини маълум қилди, аризани қисман қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг матнида қуйидагилар назарда тутилган, ―Агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ѐки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ѐки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.» Суднинг ажрими жавобгарга Кодексда назарда тутилган тартибда юборилган бўлсада, жавобгар вакили шу куни суд муҳокамасида иштирок этмади. ИПК 220-моддасининг биринчи қисмида суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилиши, бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли эканлиги, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди: иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, аризачи томонидан жавобгар фаолияти юзасидан таҳлил ўтказилганда жавобгар томонидан 2022 йил 10 майдаги хзолатига кўра хорижий хамкорлар билан тузилган импорт шартномаси бўйича 5 620 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлик вужудга келганлиги аниқланган. Жумладан, жавобгар томонидан Хитой давлатидаги ҳамкори билан тузилган 204273222204754747210200003-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 5 500 АҚШ доллари миқдорида хамда 204273222204754747210200004-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 120 АҚШ доллари, жами: 5 620 АҚШ доллори миқдорида тўловлар амалга оширилган бўлиб, лекин белгиланган муддатларда товарлар импорт қилинмаганлиги ѐки маблағлар қайтарилмаганлиги натижасида 2022 йил 10 май ҳолатига 5 620 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган ва товарлар импорти белгиланган муддатлардан 180 кунгача бўлган муддатга кечиктирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом (бундан буѐн матнда Низом деб юритилади)нинг 23-бандига мувофиқ, товарларни республикага олиб кириш ва ―эркин муомалага чиқариш (импорт)‖ божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ѐки хизматларни кўрсатиш ѐхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Низомнинг 27-бандида белгиланишича, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, ―эркин муомалага чиқариш (импорт)‖ божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ѐки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин: 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ѐки ―эркин муомалага чиқариш (импорт)‖ божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ѐки ―эркин муомалага чиқариш (импорт)‖ божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ѐки ―эркин муомалага чиқариш (импорт)‖ божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5087-сонли ―Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги Қарорининг 10-бандида, 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ѐки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтириш белгиланган. Низомнинг 28-бандига кўра, аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ѐки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаѐтган пайтда — аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади; суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди. Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ѐки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Низомнинг қайд этиб ўтилган талабларига асосланиб, эркин муомалага чиқариш божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштириш белгиланган муддатлардан кечикканлиги учун аризачи томонидан жавобгарга нисбатан импорт шартномаси бўйича вужудга келган 5 620 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебиторлик қарздорлик суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда, яъни 28 100 АҚШ доллари (5 620 х 5%=28 100) АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюта курси (2022 йил 15 июнь ҳолатига 1 АҚШ доллари – 10 975,02 сўм) бўйича 3 066,732,6 сўм (28 100 х 10 975,02) миқдорида жарима ҳисобланган ҳамда муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ѐки жаримани ихтиѐрий тўлаб бериш ҳақида талабнома жавобгарга унинг шахсий кабинети орқали юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ҳақида аризачига маълумот тақдим этилмаган ѐки жарима суммаси ихтиѐрий равишда тўлаб берилмаган. Шундан сўнг, аризачи жавобгарга нисбатан жами 3 066,732,6 сўм миқдорида жарима қўллаб беришни сўраб судга ариза билан мурожаат қилган. Юқорида қайд этилганидек, жавобгар томонидан хорижий хамкор билан тузилган импорт шартномалари бўйича товарларни импорт қилиш муддати ўтказиб юборилиб, эркин муомалага чиқариш божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштириш белгиланган муддатлардан 180 кунгача кечиктирилган. Ишни судда кўриш кунида жавобгар томонидан Хитой давлатидаги ҳамкори билан тузилган 204273222204754747210200003-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 5 500 АҚШ доллари миқдоридаги бартараф этилганлигини маълум қилди ва бу хақда маълумотнома тақдим этди. Ушбу ҳолатлар аризачи вакилининг суд муҳокамаси давомида берган тушунтиришлари ва судга тақдим қилган маълумотномасига ҳамда ишдаги мавжуд далиллар билан қарздолик қисман бартараф этилганлиги тасдиқланади. Таъкидлаб ўтилган қонун ҳужжати талабларига асосан, ушбу ҳолат аризачи томонидан билдирилган талабни қисман қаноатлантиришга ва жавобгарга нисбатан жарима қўллашга асос бўлади. Шу боис, суд аризачи томонидан билдирилган талабни асосли деб ҳисоблайди ва аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ―Давлат божи тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шунга кўра, суд иш юзасидан давлат божи ундирмасликни ҳамда тўланган 24000 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим топди. 5 Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 220-222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Наманган вилоят AAнинг аризаси қисман қаноатлантирилсин. ―BB‖ масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 65 850,1 сўм миқдорида жарима қўлланилсин. Жарима суммасини ундириш аризачи зиммасига юклатилсин. ―BB‖ масъулияти чекланган жамиятидан Наманган вилоят AA фойдасига 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ж.С.Мусабоев