← Назад
Решение #789381 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 957 | — | law | |
| аролик кодекси | 919 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20-uy
Тel: 0(369)227 79 93
НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20
Fax: 0(369)227 81 38
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2022 йил 5 сентябрь 4-1601-2201/3878-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси даъвогар –
AAAМЧЖ манфаатида жавобгар – SSSМЧЖ ҳисобидан 29537316 сўм
ундириш тўғрисидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
даъвогар – AAAМЧЖ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар – SSSМЧЖ ҳисобидан 29537316 сўм ундиришни сўраган.
Даъвогар судга ариза тақдим этиб, ишни ўзининг иштирокисиз
кўришни сўраган.
Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган
бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча
тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар SSSМЧЖ ва АТБ
“Капиталбанк” ўртасида 2020 йил 11 августда МК-023-сонли кредит
шартномаси тузилган.
AAAМЧЖ
ва
АТБ
“Капиталбанк”
ўртасида
2021
йил
30 декабрда тузилган 0100/018-сонли кредитнинг қайтмаслик хавфини
суғурталаш бўйича бош келишувга асосан мазкур кредитнинг қайтмаслик
хавфи суғурталанган.
Бироқ
SSSМЧЖ
томонидан
кредит
шартномаси
бўйича
мажбуриятлар тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли АТБ “Капиталбанк”нинг
талабига асосан даъвогар суғурта ташкилоти томонидан 2022 йил 16
майда 220505164–сонли тўлов топшириқномаси орқали 29537316 сўм
тўлаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 957-моддаси 1-қисмига кўра, агар мулкий суғурта
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта
қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун
жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта
товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ шартноманинг била туриб
зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига
ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 919-моддасига
кўра, шартномани бузганлик учун жавобгарлик хавфини суғурта қилишга
қонунда назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. Шартномани бузганлик
учун жавобгарлик хавфини суғурта қилиш шартномаси бўйича фақат
суғурта қилдирувчининг ўзининг жавобгарлик хавфи суғурталаниши
мумкин. Ушбу талабга мувофиқ бўлмаган суғурта шартномаси ўз-ўзидан
ҳақиқий эмас. Шартномани бузганлик учун жавобгарлик хавфи, бу
шартнома шартларига кўра суғурта қилдирувчи қайси тараф олдида
тегишли жавобгарликни зиммасига олиши лозим бўлса, ўша тараф — наф
олувчи фойдасига, ҳатто суғурта шартномаси бошқа шахс фойдасига
тузилган ёхуд унда кимнинг фойдасига тузилгани айтилмаган тақдирда
ҳам, суғурталанган ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда, даъво талаби асосли ҳисобланади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, даъвогар –
AAAМЧЖ фойдасига жавобгар – SSSМЧЖ ҳисобидан 29537316 сўм
ундириш, жавобгар ҳисобидан 590746,32 сўм давлат божини Республика
бюджетига ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар – AAAМЧЖ фойдасига жавобгар – SSSМЧЖ ҳисобидан
29537316 сўм ва 24000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар SSSМЧЖ ҳисобидан 590746,32 сўм давлат божи Республика
бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов