Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/264 Дата решения 05.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Яккабоғ тайёрлов савдо масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Улаш хожи Жалил ўғли фермер хўжалиги
Source ID 907007 Claim ID 2840314 PDF Hash 29e975cf77d490fd... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
нинг 124-моддаси нинг 124 law
исоблайди ИПКнинг 66-моддаси исоблайди ИПК 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2022 йил 5 сентябр 4-1806-2201/264-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, «Ulash Xoji Jalil O`g`li” фермер хўжалиги вакиллари Т.Нормуродов(2022 йил 26 апрелдаги 24-сонли ишончномага асосан) ва Ғ.Махаммадиев(2022 йил 6 майдаги 22-сонли ишончномага асосан)лар иштирокида, «Yakkabog Tayyorlov Savdo» масъулияти чекланган жамиятининг, «Ulash Xoji Jalil O`g`li” фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1806-2201/264-сонли иқтисодий ишини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни- «Yakkabog Tayyorlov Savdo» масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади), «Ulash Xoji Jalil O`g`li” фермер хўжалиги(матнда жавобгар юритилади)га нисбатан даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, даъвогар Яккабоғ туман Мажбурий ижро бюросининг чақирув хатига асосан 2021 йил август ойида ижрога борганида унга Чироқчи туман иқтисодий судининг 2020 йил 11 ноябр кунидаги қарорини кўрсатиб, мол-мулкини сотувга қўйишни билдирганлигини, суд қароридан хабарсиз бўлганлиги сабабли суд қарори ва ҳужжатларидан нусха олиб, суд қарорига асос бўлган 6-сонли 2016 йил 6 сентябрда тузилган шартномани ўрганиб чиққанлигини ва шартнома нотўғри тузилганлигини билганлигини билдириб, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2016 йил 6 сентябрдаги №6-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни ва ҳақиқий эмаслиги оқибатини қўллашни сўраган. Суднинг ажрими билан низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга Яккабоғ туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва Яккабоғ туман Давлат хизматлари маркази ҳамда жамият таъсисчилари; Тиловов Илхом, Жумаев Зайниддин, Холмуродов Жовли, Жураев Муртазо, Жураев Шуҳрат, Саидов Панжи, Тиловова Гуландон, Холмуродова Сайқал, Хамдамова Хуррам, Рузиева Назира, Рахмонова Гуландон, Ёров Ғайрат, Мойлиева Соня, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар ва учинчи шахслар суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари судга берган кўрсатувида, даъвогарнинг даъво талаби юзасидан важ кўрсатиб, даъвони асоссиз деб ҳисоблаб, эътирознома тақдим қилиб, тарафлар ўртасида 2016 йил 6 сентябр кунида 6-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага асосан жавобгар томонидан етиштирилган 54 700 000 сўмлик пиёз, 236 200 000 сўмлик олма маҳсулотлари етказиб берилган бўлса-да, даъвогар томонидан жавобгарга жами 290 900 000 сўмлик маҳсулот ҳақи тўлаб берилмасдан келинганлигини, мазкур қарздорликни ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлигини ва Чироқчи туман иқтисодий судининг 2020 йил 11 ноябрдаги 4-1807-2001/652-сонли ҳал қилув қарорига асосан даъвоси тўлиқ қаноатлантирилганлигини, даъвогарнинг суд қароридан норози бўлиб берган апелляция шикояти рад этилганлигини, даъвогарнинг 2016 йил 6 сентябр куни тузилган 6-сонли шартномани сохталаштирилган деб топиб, айбдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисида Яккабоғ туман Ички ишлар бўлими бошлиғи номига берган аризаси бўйича шартномани сохталигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилганлигини, ҳозирги кунда Чироқчи туман иқтисодий судининг 2020 йил 11 ноябр кунидаги 4-1807-2001/652-сонли ҳал қилув қарори қонуний кучда эканлигини, унга кўра даъвогарнинг мулки аукцион савдога қўйилиб сотилганлигини ва жавобгар ҳисобига туман мажбурий ижро бюроси томонидан ундириб берилганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2016 йил 6 сентябрда №6-сонли маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома тузилган. Ушбу шартнома бўйича жавобгар шартномада кўрсатилган маҳсулотларни етказиб бериш, даъвогар эса етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилиб, даъвогарга маҳсулотлар етказиб берилган бўлишига қарамасдан, даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун ҳақ тўлаб берилмаганлиги натижасида, даъвогарни жавобгар олдида 290 900 000 сўм қарздорлиги юзага келган бўлиб, жавобгарнинг ушбу қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги оғзаки ва ёзма талабномалари даъвогар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогардан 290 900 000 сўм қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси Чироқчи туман иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилиб, иш юзасидан 2020 йил 11 ноябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра даъво қаноатлантирилган. Мазкур қонуний кучга кирган суднинг ҳал қилув қарорига асосан 2020 йил 14 декабрда 4-1807-2001/652-сонли ижро варақаси берилган. Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлимининг 2020 йил 17 декабрдаги «ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида»ги қарорига асосан даъвогарга нисбатан ижро иши қўзғатилиб, бюронинг 2021 йил 15 июлдаги «мол-мулкни электрон онлайнаукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида»ги қарорига асосан даъвогарга тегишли бўлган «омборхона ва ёрдамчи» бинолар электрон онлайн-аукцион орқали сотувга чиқарилган. Шу сабабли даъвогар шартнома нотўғри тузилганлигини асос қилиб, жавобгар ўртасида тузилган 2016 йил 6 сентябрдаги №6-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиб, ҳақиқий эмаслиги оқибатини қўллаш тўғрисида даъво ариза билан судга мурожаат этган бўлиб, суд ушбу даъво талабларини жавобгарнинг тушунтиришлари ва ишда мавжуд далилларга мувофиқ асоссиз деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 124-моддасига мувофиқ юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Чунки, даъвогарнинг 2016 йил 6 сентябр куни тузилган 6-сонли шартномани сохталаштирилган деб топиб, айбдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисида Яккабоғ туман Ички ишлар бўлими бошлиғи номига берган аризаси ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилган. Шунингдек, мазкур шартноманинг 1-2-бандларига асосан жавобгар товар (маҳсулот)ни етказиб бериш, 3-бандига асосан даъвогар етказиб берилган маҳсулот учун ҳақни шартномада кўрсатилган нархларда тўлаш мажбуриятини олган бўлиб, шартнома бўйича тегишли счёт-фактуралар орқали шартномада келишилган маҳсулотлар реализация қилинганлиги ўзаро тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 15-бандига кўра судлар инобатга олишлари лозимки, қалбаки битимлар кўзбўямачилик учун тузилган битимлардан фарқланади. Қалбаки битимни тузишда тарафларнинг мақсади қандайдир фуқаролик ҳуқуқий муносабатларни ўрнатишга қаратилган бўлмайди. Бундай битим, қоида тариқасида, тарафлар ёки улардан бири учун ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқаришга эришиш мақсадида тузилади (масалан, қарздорнинг мол-мулкини хатлашдан қочиш мақсадида унинг номигагина бегоналаштирилиши). Мазкур ҳолатда даъвогар жавобгар томонидан низолашилаётган битим ҳақиқатда қалбаки битимлиги далиллар билан исботлаб берилмаган. Шунга кўра, суд даъво талабининг нотўғри тузилган шартнома ва ҳисобфактураларга асосан асоссиз ундирилган 290 900 000 сўмлик қарздорлигини ундириш оқибатини қўллаш ҳақидаги қисмини муҳокама қилиб, дастлабки талаб асоссиз бўлганлиги боис ўз-ўзидан уни қаноатлантиришга асос йўқ деб ҳисоблайди ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 74-моддаси биринчи қисмига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим; учинчи қисмига кўра, агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади; тўртинчи қисмига кўра, ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 29-бандига кўра, манфаатдор шахс томонидан битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги киритилган даъво судлар томонидан иккита мустақил талабдан иборат бўлган даъво сифатида кўрилиши керак. Бундай даъволар бўйича давлат божи ҳар бир талаб учун алоҳида тўланиши лозим. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, иккита мустақил талабдан иборат бўлган даъво сифатида ундирилиши лозим бўлган суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, даъвогар «Yakkabog Tayyorlov Savdo» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 2 700 000 сўм давлат божи ундиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 2 700 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатларини ўз зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 66, 68, 74, 118, 176, 186-моддаларига асосланиб судҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «Yakkabog Tayyorlov Savdo» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 2 700 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар «Yakkabog Tayyorlov Savdo» масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 2 700 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. О.Қурбонов