← Назад
Решение #789501 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 111 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 112 | — | law | |
| ФКнинг | 377 | — | law | |
| дирда ушбу Кодекс | 377 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| нинг | 9 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 31 август
4-1701-2202/3005-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида,
Даъвогар - ЧЭКИ “.......................” акциядорлик тижорат банкининг
жавобгар – .......................” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
“SHAANXI/SX3254” русумли транспорт воситасини номига расмийлаштириш
ҳамда ушбу транспорт воситасини банк филиалига гаровга тақдим этиш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни
даъвогар
вакили
.................
(2022
йил
01
апрель
кунги
538/13-0102-72-сонли ишончнома), жавобгар вакиллари .............. (рахбар, паспорт
асосида), ...................... (2022 йил 30 август кунги 5-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
ЧЭКИ “.......................” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, .......................” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан
кредит ҳисобига сотиб олинган “.......................” масълияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда “учинчи шахс” ёки “сотувчи” деб юритилади)га Андижон
вилояти
2-ТРИБ
томонидан
10.05.2018
йилда
берилган
ААЕ 0324764-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан
тегишли бўлган “SHAANXI/SX3254” русумли, давлат рақам белгиси 60 390 DBA
бўлган транспорт воситасини ўз номига расмийлаштириш ва ушбу транспорт
воситасини қўшимча келишув шартномасига кўра кредитнинг 100 000 000 сўм
қисмига нотариал тартибга банк филиалига гаровга тақдим этиш мажбуриятини
юклашни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган учинчи шахс “.......................” масъулияти чекланган жамиятидан вакил
бугунги суд мажлисига иштирок этмади. Суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
128 ва 170-моддаларига асосан ишни учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво
аризада баён қилинган важларни такрорлаб, жавобгар билан юк автомашинаси
сотиб олиш учун 2021 йил 22 декабрь куни 251-сонли кердит шартномаси
тузилганлиги, жавобгар ва сотувчи ўртасида 2021 йил 12 декабрь куни тузилган
юк автомашинасиини сотиш шартномасига асосан кредит маблағлари
ажратилганлиги, кердит таъминоти сифаатида 2021 йил 27 декабрь кунги гаров
шартномасига кўра фуқаро А.Мамитовга тегишли “TRACKER” ва М.Кимсановага
тегишли “LACETTI” русумли автотранспорт воситалари 200 000 000 сўмга
баҳоланиб, гаровга қўйилганлиги ҳамда 100 000 000 сўм қисмига суғурта полиси
тақдим этилганлиги, тарафлар ўртасида 2022 йил 18 май куни кредит
шартномасига қўшимча келишув тузилганлиги, унга кўра шартноманинг
3.8-бандига ўзгартириш киритилиб, олинаётган юк автомашинаси жавобгар
номига расмийлаштирилганидан сўнг гаровга олиш тўғрисида келишилганлиги,
бироқ, жавобгар ва сотувчи ўртасида тузилган шартномалар ИИБ ЙХХБ дан
рўйхатдан ўтказилмасдан, жавобгар номига расмийлаштирилмаётганлигини ва
гаровга тақдим этилмаётганлигини, жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича
26 780 000 сўм муддати ўтган кердит қарздорлиги мавжудлигини, жавобгар билан
келишувга
эришилмаганлигини
билдириб,
даъво
талабларини
тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб,
ҳақиқатан ҳам даъвогар билан тузилган кредит шартномаси бўйича 300 000 000
сўм кредит маблағлари сотувчига ўтказиб берилганлиги, сотувчи билан дастлаб,
2021 йил 12 декабрь куни тузилган юк автомашинасиини сотиб олиш тўғрисида
шартнома тузилиб, банкка тақдим этилганлиги, лекин ушбу шартнома нотариал
тартибда расмийлаштирилмаганлиги ва ИИБ ЙХХБдан давлат рўйхатидан
ўтказилмаганлигини, лекин кредит таъминоти сифатида иккита автомашина
гаровга қўйлиб, 100 000 000 сўмга суғурта полиси тақдим этилганлиги, банкдан
ажратилаётган кредит маблағи тўлиқ таъминланганлигини, кейинчалик 2022 йил
18 май куни қўшимча келишув тузилганлиги, унга кўра сотиб олинаётган юк
автомашинаси жамият номига расмийлаштирилганидан сўнг гаровга олиш
тўғрисида келишилганлиги, сотувчи билан юк автомашинасини сотиб олиш
бўйича 2022 йил 29 июнь куни олди-сотди шартномаси тузилиб, нотариал
тартибда тасдиқланганлигини, шартнома тузилаётган вақтда транспорт воситасида
таъқиқ бўлмаганлиги, уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун орадан 16 кун ўтгач
Андижон вилояти ИИБ ЙХХБ РИБга ариза берилган вақтда, транспорт воситасига
нисбатан сотувчининг солиқдан бўлган қарзи учун МИБ томонидан таъқиқ
қўйилганлиги аниқланиб, уни давлат рўйхатидан ўтказишни имкони
бўлмаганлигини билдириб, даъво талабларини рад рад қилишни сўради.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган “.......................” масълияти
чекланган жамиятидан вакил бугунги суд мажлисида иштирок этмаган бўлса-да,
2022 йил 16 август куни суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс рахбари
Н.Умаров ўз тушунтиришида банк ва жавобгар ўртасида тузилган кредит
шартномасига юзасидан жавобгар билан 2021 йил 12 декабрь куни тузилган юк
автомашинасиини сотиб олиш тўғрисида шартномага асосан банк томонидан
300 000 000 сўм маблғлар ўтказиб берилганлиги, шунга кўра юк автомашинасини
жавобгарга фойдаланишига берилганлиги, ушбу шартнома нотариал шаклда
расмийлаштирилмаганлиги ва ИИИБ ЙХХБ РИБдан давлат рўйхатидан
ўтказилмаганлигини, 2022 йил 29 июнь куни ушбу юк автомашинасини сотиш
юзасидан нотарил тартибда тасдиқланган олди-сотди шартномаси тузилганлиги,
нотариус
томонидан
текширилганда
автомашинага
нисбатан
таъқиқ
қўйилмаганлиги аниқланганлигини, лекин жавобгар шартномани ИИБ ЙХХБ
РИБга рўйхатдан ўтказиш учун орадан 16 кун ўтиб кеч олиб борганлиги, ушбу
давр мобайнида солиқ томонидан қарздорлик ҳисобланиб, мажбурий ижро бюроси
Хўжаобод тумани бўлими томонидан автомашинага таъқиқ қўйилииши
натижасида транспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш имкони
бўлмаганлигини, солиқ қарздорлигига эътирози борлиги ва ушбу ҳолат судда
низолашилаётганлиги сабабли солиқ қарзини тўламаслигини билдирган.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакиллининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд аниқлаган ҳолатдан кўринишича, даъвогарнинг
Хўжаобод филиали ва жавобгар ўртасида 2021 йил 22 декабрь куни 251-сонли
кредит шартномаси (бундан буён матнда кредит шартномаси деб юритилади)
тузилган.
Мазкур кредит шартномасига кўра банк филиали жавобгарга асосий восита,
“SHAANXI/SX3254” русумли юк ташиш машинаси сотиб олиш мақсадида
300 000 000 сўм миқдорида (36 ой) муддатга, 6 ой имтиёзли даври билан, йиллик
25 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратиш, жавобгар кредит
асосий қарзи ва фоизларини кредит шартномасида белгиланган тўлов графиги
асосида белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига
олганлар.
Кредит шартномасиниг 3.8-бандига асосан жавобгар кредит таъминоти
сифатида тарафлар ўртасида жами 200 000 000 сўмга бахоланган фуқаролар
Мамитов Анваржон Рўзибоевичга тегишли бўлган “ТRACKER” русумли
автомашинаси ҳамда Кимсанова Муаззамхон Равшанбековнага тегишли бўлган
“LASETTI” русумли автомашинаси гаровга қўйилган, кредитнинг 100 000 000 сўм
қисми учун суғурта полисини даъвогарга тақдим этилган.
Даъвогар томонидан жавобгар ва сотувчи ўртасида 2021 йил 12 декабрь
куни тузилган юк автомашинасиини сотиб олиш тўғрисидаги (нотариал тарзда
тасдиқланмаган ва ИИБ ЙҲҲБдан давлат рўйхатидан ўтмаган) шартномага асосан
жавобгарга 300 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилиб, ушбу маблағларни
2021 йил 30 декабрь кунги 1-сонли тўлов топшириқномаси орқали сотувчи
ҳисобрақамига ўтказиб берилган.
Кредит шартномаси 3.8-бандига ўзгартириш киритиш бўйича 2022 йил
18 май куни тарафлар ўртасида қўшимча келишув тузилиб, унга кўра олинаётган
“SHAANXI/SX3254”
русумли
юк
машинаси
жавобгар
номига
расмийлаштирилгандан сўнг гаровга олиш ҳақида келишилган.
Жавобгар ва сотувчи ўртасида “SHAANXI/SX3254” русумли юк
машинасини сотиб олиш бўйича 2022 йил 29 июнь куни нотариал тартибда
тасдиқланган олди-сотди шартномаси тузилган. Бироқ, Хўжаобод тумани
ДСИнинг 2022 йил 7 июль кунги сотувчидан солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги
қарорига асосан 2022 йил 8 июль кунги Мажбурий ижро бюроси Хўжаобод тумани
бўлими давлат ижрочисининг қарорига асосан сотувчи номида бўлган
“SHAANXI/SX3254” русумли юк машинасига таъқиқ солинган. Шу боис, нотариал
шаклда тузилган олди-сотди шартномаси Андижон вилоят ИИБ ЙХХБ РИБдан
давлат рўхатидан ўтказилиши рад қилинган.
Даъвогарнинг жавобгарга кредит маблағларининг мақсадли ишлатилганлиги
тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисида 2022 йил 27 апрель ва 31 май
кунлари жавобгарга юборилган талабномалар эътиборсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар кредит ҳисобига сотиб олинган “SHAANXI/SX3254” русумли, давлат
рақам белгиси 60 390 DBA бўлган транспорт воситасини ўз номига
расмийлаштириш ва ушбу транспорт воситасини қўшимча келишув шартномасига
кўра кредитнинг 100 000 000 сўм қисмига нотариал тартибга банк филиалига
гаровга тақдим этиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд қуйидагиларга кўра даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 8, 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгар ва сотувчи ўртасида “SHAANXI/SX3254” русумли юк транспорт
воситасини сотиб олиш юзасидан 2021 йил 12 декабрь куни тузилган шартнома
ҳамда 2022 йил 29 июнь куни нотариал тартибда тасдиқланган олди-сотди
шартномалари қонунчилик ҳужжатларига кўра нотарил шаклига ва давлат
рўйхатидан ўтказилиши тўғрисидаги талабларига риоя қилинмаганлиги сабабли
мазкур битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайди.
Чунки, ФКнинг 111-моддаси учинчи қисмига кўра қонунчиликда муайян
турдаги кўчар мол-мулк хусусида тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан
ўтказиш белгилаб қўйилиши мумкинлиги, Вазирлар Маҳкамасининг
07.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган “Автомототранспорт
воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 3 ва 10 бандларига кўра Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ
битимлар нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқланиши ва ДЙҲХХ
органларида давлат рўхатидан ўтказилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 386-моддаси тўртинчи қисмиг ассоан қонунчиликда белгиланган
тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт
воситаларининг олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
ФКнинг 112-моддаси биринчи қисмига кўра битимнинг нотариал шаклига
ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий
эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Суд даъвогарнинг жавобгарга кредит ҳисобига сотиб олинган
“SHAANXI/SX3254” русумли, давлат рақам белгиси 60 390 DBA бўлган транспорт
воситасини ўз номига расмийлаштириш мажбуриятини юклаш талаби билан
келишмайди, чунки кредит шартномаси бўйича жавобгар бундай мажбуриятни
олмаган.
Балки, кредит шартномаси 3.4-бандларига кўра даъвогар томонидан
жавобгарга “SHAANXI/SX3254” русумли юк машинаси сотиб олиш мақсадида
кредит маблағи ажратилиши, шартноманинг 3.5-бандига асосан эса, кредит
ажратиш усули сифатида кредитни ажратиш жавобгар тақдим қилган шартномада
(хизмат кўрсатиш, олди-сотди, етказиб бериш, ва ҳ.к.) кўрсатилган ҳисобвараққа
ўтказиб бериш орқали амалга оширилиши, бунда шартнома шартларига ва
кредитни таъминлаш мақсадида тузилган бошқа шартномаларга риоя этилиши
белгилангани ҳолда жавобгар ва сотувчи ўртасида 2021 йил 12 декабрь куни
“SHAANXI/SX3254” русумли юк машинаси сотиб олиш бўйича тузилган 2-сонли
(нотариал тарзда тасдиқланмаган ва ИИБ ЙҲҲБдан давлат рўйхатидан ўтмаган)
шартномага асосан кредит маблағи ажратиб берилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгарга кредит ҳисобига сотиб
олинган “SHAANXI/SX3254” русумли, давлат рақам белгиси 60 390 DBA бўлган
транспорт воситасини ўз номига расмийлаштириш мажбуриятини юклаш
талабини рад қилишни лозим топади.
Шунингдек, суд даъво талабининг “SHAANXI/SX3254” русумли, давлат
рақам белгиси 60 390 DBA бўлган транспорт воситасини қўшимча келишув
шартномасига кўра кредитнинг 100 000 000 сўм қисмига нотариал тартибга банк
филиалига гаровга тақдим этиш мажбуриятини юклашни ҳам асоссиз деб
ҳисоблайди.
Чунончи, кредит шартномаси бўйича тарафлар ўртасида 2022 йил 18 май
куни тузилган қўшимча келишувга кўра олинаётган “SHAANXI/SX3254” русумли
юк машинаси жавобгар номига расмийлаштирилгандан сўнг гаровга олиш ҳақида
келишилган.
Кредит шартномасинниг 9.1-бандига асосан жавобгар шартнома доирасида
келиб чиқадиган мажбуриятларни бажарилиши таъминлаш учун шартноманинг
3.8-бандида қайд этилган таъминотларни тақдим этиш ёки тақдим этилиши
юзасидан битимлар тузилиши таъминлаш мажбуриятини олган.
Кредит шартномасининг 8.8-банди d) хатбошисига асосан ажратилган
кредит маблағларининг мақсадсиз/қисман мақсадсиз фойдаланилганлиги
аниқланса, даъвогар жавобгардан бир томонлама тартибда кредитнинг бутун ёки
қисман суммасини муддатидан аввал қайтариш, кредит фойдаланганлик учун
фоизларни ва шартномада кўзда тутилган тўлов ва неустойкаларни ундириш ва
ундирувни гаров мулкларига қаратишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Шунингдек, кредит шартномасининг 11.13-банди q) хатбошисида кредит
маблағи ҳисобига сотиб олинган асосий восита, агар кредит шартномасида кредит
таъминоти сифатида тақдим этиш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи номига
расмийлаштирилгандан сўнг 10 банк иш куни давомида ажратилган кредит
маблағи таъминоти сифатида гаров шартномаси асосида гаровга қўйилмаслиги
шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши ва шартномани муддатидан олдин бекор
қилиш асоси сифатида белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан кредит мақсадли ишлатилганлиги, яъни кредит
маблағлари ҳисобига сотиб олиниши назарда тутилган юк ташиш транспорт
воситасини мақсадли фойдаланилаётганлиги тўғрисидаги далилларни даъвогарга
тақдим этмаган.
ФКнинг 377-моддаси олтинчи қисмида, агар ушбу Кодексга ёки бошқа
қонунларга мувофиқ шартнома тузиш мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош
тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга
мурожаат қилишга ҳақли.
ФКнинг 361-модасига кўра, дастлабки шартнома бўйича тарафлар келгусида
мол-мулк бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақида дастлабки
шартномада назарда тутилган шартлар асосида шартнома тузиш (асосий
шартнома) мажбуриятини оладилар.
Дастлабки шартнома асосий шартнома учун белгиланган шаклда, борди-ю,
асосий шартноманинг шакли аниқланмаган бўлса, ёзма шаклда тузилади.
Дастлабки шартноманинг шакли тўғрисидаги қоидаларга риоя қилмаслик унинг
ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлади.
Дастлабки шартномада асосий шартноманинг нарсасини, шунингдек бошқа
муҳим шартларини белгилаб қўйиш имконини берадиган шартлар бўлиши керак.
Дастлабки шартномада тарафлар қанча муддатда асосий шартномани тузиш
мажбуриятини олиши кўрсатилади. Агар дастлабки шартномада бундай муддат
белгилаб қўйилган бўлмаса, асосий шартнома дастлабки шартнома тузилган
пайтдан бошлаб бир йил ичида тузилиши шарт.
Дастлабки шартномани тузган тараф асосий шартномани тузишдан бош
тортган тақдирда ушбу Кодекс 377-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларида
назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Агар тарафлар асосий шартномани тузишлари лозим бўлган муддатнинг
охиригача у тузилмаса ёки тарафларнинг биронтаси ҳам иккинчи тарафга ана
шундай шартнома тузиш ҳақида таклиф юбормаса, дастлабки шартномада назарда
тутилган мажбуриятлар бекор бўлади.
Мазкур ҳолатда даъвогар жавобгарга нисбатан транспорт воситасини
гаровга тақдим этиш мажбуриятини юклаш талаби билан эмас, балки жавобгарга
гаров шартномасини тузишга мажбур қилиш ёки шартномани муддатидан олдин
бекор қилиш талаби билан судга мурожаат қилиши лозим эди.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда хар томонлама, тўлиқ
ва ҳолис кўриб чиқишга асосаланган ўз ичига ишончи бўйича баҳолайди.
Юқоридагиларга кўра суд даъвонинг жавобгарга “SHAANXI/SX3254”
русумли, давлат рақам белгиси 60 390 DBA бўлган транспорт воситасини қўшимча
келишув шартномасига кўра кредитнинг 100 000 000 сўм қисмига нотариал
тартибда банк филиалига гаровга тақдим этиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги
талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён
матнда “Қонун” деб юритилади)нинг 9-моддаси биринчи қисми 20-бандига кўра
чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятлари — уларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар юзасидан
иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Даъвогар чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамияти
бўлгани боис, давлат божи тўловисиз судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Бироқ, Қонуннинг 9-моддаси иккинчи қисмига асосан ушбу модда биринчи
қисмининг 2, 20 ва 21-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини
қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу
шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб
равишда ундирилиши қайд этилган.
Қонунга илова “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-банди
б) хатбошисига кўра иқтисодий судларда номулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 10 баравари миқдорида
давлат божи ундирилиш белгиланган.
Юқоридаги кўра, суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни ва
суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар 2 та
номулкий тусдаги даъво талаби билан мурожаат қилганлигини инобатга олиб,
БҲМнинг 20 баравари (“SHAANXI/SX3254” русумли транспорт воситасини ўз
номига расмийлаштириш мажбуриятини юклаш (БҲМнинг бир баравари=
300 000 х 10) 3 000 000 сўм + транспорт воситасини гаровга тақдим этиш
мажбуриятини юклаш (300 000 х 10) 3 000 000 сўм) миқдорида 6 000 000 сўм
давлат божини даъвогар ҳисобидан республика бюджетига ундириш ҳамда
олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 68, 72, 74, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар ЧЭКИ “.......................” акциядорлик тижорат банки ҳисобидан
республика бюджетига 6 000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар ЧЭКИ “.......................” акциядорлик тижорат банки томонидан
олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов