Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2410 Дата решения 31.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SAMARQAND VILOYAT QURILISH NAZORAT INSPEKSIYASI" Ответчик / Подсудимый "G'URUR INVEST" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 891533 Claim ID 2866342 PDF Hash 6aa0cf9cfce964cb... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
нинг 364-моддаси нинг 364 law
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 2022 йил 31 август 4-1406-2201/2410-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Х.Жураев, ушбу кун даъвогар Самарқанд вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг жавобгар "G'URUR INVEST" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан асосий қарз ва пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Самарқанд вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат этиб, унда "G'URUR INVEST" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) Оқдарё тумани, Бобур МФЙ, Мойқовоқ қишлоғи ҳудудида қурилаётган кўп қаватли турар-жой биносида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича хабарнома юбориш борасида 07.12.2020 йилда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза билан мурожаат қилганлигини, ариза даъвогар томонидан қабул қилиниб, 660/20-рақами билан қайд этилганлигини, қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлиги устидан назорат функциясини амалга ошириш учун 9000000 сўм миқдорида тўлов белгиланганлигини, жавобгар томонидан 6000000 сўм тўлаб берилганлигини, 3 000 000 сўм маблағ ҳозирги кунга қадар тўланмаганлигини, Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунининг 32-моддасига асосан 1 500 000 сўм пеня ҳисобланганлигини, шу боис жавобгардан даъвогарга 3 000 000 сўм асосий қарз ва 1 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилди. Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришлигини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ва жавобгарнинг ёзма фикрига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича, жавобгар 07.12.2020 йилда Ягона интерактив давлат хизматлари портали томонидан даъвогарга кўчмас мулк объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича хабарнома юборган. Хабарнома даъвогар томонидан қабул қилиниб, қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлиги устидан назорат функциялари текширувини амалга ошириш учун 9 000 000 сўм тўлаб берилиши белгиланиб, тўлаш учун инспекция реквизитлари жавобгарга тақдим қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 05 февралдаги «Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-4586-сонли қарорининг 8-бандига кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган «Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисидаги хабарнома юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти»нинг 7-9-бандларига кўра, хабарнома юборувчилар уни юбориш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади; хабарнома юборувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими уларни инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш учун оммавий оферта (кейинги ўринларда оферта деб аталади) билан таништиради, хабарнома юборувчилар офертани қабул қилганидан сўнг Давлат хизматлари маркази ходими хабарнома юборувчи номидан ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича хабарномани электрон шаклда тўлдиради, хабарнома юборувчилар ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, мустақил равишда оферта билан танишадилар ва уни қабул қиладилар ҳамда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича хабарномани электрон шаклда тўлдиради; хабарнома тўлдиргандан сўнг у хабарнома юборувчининг ЭРИси билан тасдиқланади, Давлат хизматлари маркази ходимлари ва ЯИДХП хабарнома юборувчиларни инспекцияларнинг офертаси билан таништиради ҳамда давлат хизматларидан фойдаланиш учун уларни ЭРИси мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилади. Даъвогар томонидан хабарномага асосан назорат функцияси амалга оширилган, 2020 йил 23 декабрда 234-сонли далолатнома билан қурилиши тугалланган нотурар бино фойдаланишга қабул қилинган. Бироқ, жавобгар тўловни 6 000 000 сўм миқдорида қисман амалга оширган. Натижада даъвогар олдида 3 000 000 сўм қарздорлик юзага келган. Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Регламентнинг 14-15-бандларига мувофиқ, инспекция хабарнома келиб тушган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида сумма ва банк реквизитларини кўрсатилган ҳамда ўз ЭРИси билан тасдиқланган инвойсни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки ЯИДХП орқали хабарнома юборувчига (ЯИДХП орқали мурожаат этганда) электрон равишда юборади; хабарнома юборувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс келиб тушган кундан бошлаб ўн кунгача бўлган муддатда тўлаши шарт, инвойсда кўрсатилган сумманинг ўз вақтида тўланмаслиги қурилиш ва реконструкция объектлари устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширишни тўхтатиш учун асос бўлмайди, хабарнома юборувчи ва инспекция ўртасида келиб чиққан низолар суд тартибида ҳал этилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК)нинг 364-моддасига кўра, шартнома тарафлардан бирининг оферта (шартнома тузиш ҳақида таклиф) йўллаши ва иккинчи тараф уни акцептлаши (таклифни қабул қилиши) йўли билан тузилади. ФК 369-моддасига кўра, номуайян шахслар доирасига йўлланган реклама ва бошқа таклифлар, агар таклифда бошқача ҳол тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлмаса, офертага таклиф этиш деб қаралади. Шартноманинг барча асосий шартларини ўз ичига олган, таклиф киритаётган шахснинг жавоб қайтарган ҳар қандай шахс билан таклифда кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган таклиф оферта (оммавий оферта) ҳисобланади. ФК 370-моддасига кўра, оферта юборилган шахснинг уни қабул қилганлиги ҳақидаги жавоби акцепт ҳисобланади. Жавобгар даъвогарга кўчмас мулк объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича хабарнома юбориш пайтида оммавий оферта шартларига розилик билдирган. Ушбу ҳолат судга тақдим қилинган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Демак, ФК ва юқорида қайд қилинган Регламент талабларига кўра, мазкур ҳолатда даъвогар ва жавобгар ўртасида шартнома тузилган ҳисобланиб, даъвогар жавобгардан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга ҳисобланади. Жавобгарнинг судга берган ёзма фикрида 3 000 000 сўм асосий қарзни тўлашга рози эканлигини, лекин мулкий аҳволи оғир бўлганлиги ва шартнома тузилмаганлиги сабабли пеня тўлашга қарши эканлигини билдирган. Шу сабабли суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 000 000 сўм асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 1 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунининг 32-моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг жавобгардан 1 500 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши керак, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, мажбуриятнинг қисман бажарилганлигини, неустойканинг мутаносиблигини инобатга олиб, пеняни камайтирилган ҳолда 300 000 сўм миқдорида ундиришни, даъво талабининг қолган 1 200 000 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг иловаси 2-бандига асосан, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши белгиланган. Баён этилганларга асосан суд, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 000 000 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня, 300 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини ундиришни, 1 200 000 сўм пеняни ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-180, 2034, 2035 – моддалари, ФКнинг 263-, 369- ва 370-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. "G'URUR INVEST" масъулияти чекланган жамиятидан Самарқанд вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси фойдасига 3 000 000 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня, ихтиёрий тўланган 300 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг 1 200 000 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Судья Б.Х.Жураев