Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2521 Дата решения 30.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "IYMONA SOF PARRANDA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 891534 Claim ID 2870489 PDF Hash 8c6a3982664abf7d... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
кодексининг 111-моддасининг 3-қисми кодекси 111 3 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 4-1406-2201/2521-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси вакили А.Бошмонов (2022 йил 29 август кунги №23-70921-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар “IYMONA SOF PARRANDA” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Кахаров (2022 йил 01 август кунги ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, аризачи Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “IYMONA SOF PARRANDA” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган аризаси бўйича ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Пайариқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “IYMONA SOF PARRANDA” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига тақдим этмаганлигини, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома юборилганлигини, бироқ, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлигини билдириб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ўз тушунтиришида, аризада келтирилган важларни такрорлаб, жавобгар томонидан камчиликлар бартараф этганлигини билдириб, суддан аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида, аризани тан олмаслигини, уларга ер қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ажратилганлигини, тегишли ер солиғи ҳисоботини тақдим этганлигини, аризачи томонидан тақдим этиши сўралаётган солиқ ҳисоботини тақдим этмаслигини, аризачининг электрон маълумотлар базасига нотўғри маълумот киритилганлигини билдириб, суддан аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чикиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, аризачи томонидан солиқ тўловчи (жавобгар)нинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 111-моддаси 1қисмига мувофиқ, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Шу модданинг 2-қисмида “Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади.” деб кўрсатилган. Ушбу қонун талабига асосан аризачи жавобгарга солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги сабабли унинг банклардаги ҳисобварақ бўйича операциялар тўхтатилганлиги тўғрисидаги хабарномани жавобгарнинг шахсий кабинетига юборган. Лекин жавобгар тегишли солиқ ҳисоботини тақдим этмаган. Шу сабабли аризачи жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилган. Бироқ, аризачининг 2022 йил 29 августдаги маълумотномасига кўра, жавобгар солиқ ҳисоботини муддатдан кечиктириб тақдим қилган. Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 111-моддасининг 3-қисми 1-бандига асосан, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкин. Жавобгар унга нисбатан аризачи ариза билан судга мурожаат қилганидан кейин тегишли солиқ ҳисоботини тақдим қилганлиги сабабли ҳозирги вақтда ариза талаби жавобгар томонидан ихтиёрий бажарилганлигини, низо бартараф бўлганлигини инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси, 1-қисми, 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд давлат божини ундирмасликни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 215-222-моддаларини қўллаб, суд Аризачи Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармасининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Б.Х.Жураев