Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/610 Дата решения 30.08.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдурахманов Алишер Абдурашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Хамкорбанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Бегойим болажонлари НТМ
Source ID 889689 Claim ID 2840273 PDF Hash a9b98a02070eb1c3... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 273-моддаси нинг 273 law
ФКнинг 278-моддаси ФКнинг 278 law
онунининг 48-моддаси онуни 48 law
ФКнинг 116-моддаси ФК 116 law
онун 48-моддаси онун 48 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ANDIJON VILOYAT SUDI ANDIJON REGIONAL COURT 170100, Andijon sh., Navoiyshox k., 15 170100, Andijon city, Navoiy street, 15 Тel: (74)223-49-21 Fax: (74)228-39-72 Веб-сайт: www.sud.uz Электрон почта манзил: i.andijon@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Умаралиев Апелляция инстанция судлов хайъатида маърузачи А.Абдурахманов 2022 йил 30 август 4-1703-2201/610-сонли иш Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Ш.Мирзаевнинг раислигида, судьялар У.Холиқов ва А.Абдурахмановлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Далимовнинг суд мажлиси котиблигида, ЧЭКИ “Хамкорбанк” АТБнинг 2020 йил 22 июнь куни Шахрихон туманидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Мўйдинов Бахромжон Муқимжонович томонидан тасдиқланган “Бегойим болажонлари” нодавлат таълим муассасаси ва АТБ “Микрокредитбанк” ўртасида тузилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 июль кунги хал қилув қароридан ва шу кунги хусусий ажримидан норози бўлиб, жавобгарлар “Бегойим болажонлари” нодавлат таълим муассасаси ва АТБ “Микрокредитбанк”нинг берган апелляция шикоятларини даъвогар вакили И.Маматкулов (ишончнома асосида), жавобгар муассаса раҳбари А.Ахмедов, адвокат У.Каримов (ордер ва ишончнома асосида), АТБ “Микрокредитбанк” вакили Б.Бердиходжаев (ишончнома асосида), Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Шахрихон туман филиали вакили Ш.Худойназаров нотариус Б.Мўйдиновлар иштирокида, Андижон вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ЧЭКИ “Хамкорбанк” АТБ (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 22 июнь куни Шахрихон туманидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Мўйдинов Бахромжон Муқимжонович томонидан тасдиқланган “Бегойим болажонлари” нодавлат таълим муассасаси (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) ва АТБ “Микрокредитбанк” (кейинги ўринларда “Жавобгар банк” деб юритилади) ўртасида тузилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Ҳал қилув қароридан ва суднинг хусусий ажримидан норози бўлган жавобгар апелляция шикоятлари киритиб, суд иш учун аҳамиятли ҳолатларга эътибор қаратмаганлиги, гаровга қўйилган мулклар алоҳида бино-иншоот сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги сабабли биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори ва асоссиз киритилган хусусий ажримини бекор қилиб, даъвони рад қилишни сўраганлар. Шунингдек жавобгар банк судга апелляция шикояти киритиб, нотариал тартибда тасдиқланган ва кадастр томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган гаров шартномаси қонун доирасида тузилиб, кредит олувчининг 700 000 000 сўмдан ортиқ кредит қарзи борлигини ҳисобга олиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили шикоятларни қувватлаб, қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар банк вакили шикоятни қувватлаб, қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили гаровга қўйилган мулк асоссиз равишда бошқа кредит мажбуриятлари учун ҳам такроран гаровга қўйилганлиги боис биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган кадастр вакили 2019 йил 27 март кунги гаров шартномаси билан гаровга олинган “қурилиши тугалланмаган 10 ифодали боғча биноси, 11 ифодали ошхона биноси”ни ифодалари 8 ва 9 ифода деб ўзгартирилган ва такроран 22 июнь 2020 йилда “8,9 ифодали қурилиши тугалланган боғча биноси ва ошхона биноси” сифатида гаровга қўйиб юборилганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган нотариус гаров шартномасини гаровга қўювчи ва кадастр ходимлари томонидан тақдим этган маълумотнома ва бино иншоотларни кадастр йиғмажилди асосида расмийлаштирганлигини маълум қилиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони рад этишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятларини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ва хусусий ажримни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Шахрихон туман Дўлан МФЙ ҳудудидаги 651,64 кв.метр ер майдонида жойлашган собиқ ширкат хўжалигига тегишли бино-иншоотлар Шахрихон туман хокимлиги ҳузуридаги “Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалалари билан шуғулланувчи доимий ишчи комиссияси”нинг 2017 йил 18 октябрь кунги 286-сонли баёнига асосан ҳамда Шахрихон туман хокимининг 2017 йил 6 ноябрь кунги №1573-Қ-сонли қарорига асосан собиқ ширкат хўжалиги маъмурий биносини бузиб, ўрнига замонавий кўринишдаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси қуриш учун фуқаро Ахмедов Азизбекга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан рухсат берилган. 2018 йил 3 августь кунги кўчмас мулкни “Бегойим болажонлари” нодавлат таълим муассасаси устав фондига киритиш тўғрисидаги шартномага асосан муассаса устав фондига киритилган ҳамда 2018 йил 6 август куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Бино-иншоотларни қуриш жараёнида 0008-0009 ифодали бино-иншоотлар фуқаро томонидан бузиб юборилган. ЧЭКИ “Хамкорбанк” АТБ Шахрихон филиали ва “Бегойим болажонлари” нодавлат таълим муассасаси ўртасида 2019 йил 26 март куни №278-сонли кредит шартномаси тузилиб, шартнома шартларига кўра даъвогар жавобгарга 180 ой муддатга 36 ой имтиёзли давр билан 1 фоиз устама шарти асосида мактабгача таълим муассасасини жихозлаш ҳамда муассаса биносини жорий таъмирлаш мақсадида 450 000 000 сўм маблағ беришга келишилган. Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2019 йил 25 март куни жавобгарга тегишли Шахрихон туман, Дўлан МФЙ ҳудудида жойлашган 651,64 кв.метр, жами қурилиш майдони 615,10 кв.метр бўлган 17 хонали 0001-0011 ифодали маъмурий биноиншоотларни 281 250 000 сўмга баҳолаш бўйича келишув далолатномаси расмийлаштирилган. Шахрихон туманидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Мўйдинов Бахромжон Муқимжонович томонидан 2019 йил 27 март куни келишув далолатномасида қайд этилган биноиншоотларни кредит таъминоти сифатида ипотека шартномаси расмийлаштирилиб 1810-реестр рақами билан қайд этиб, тақиққа олинган. Шунингдек, АТБ “Микрокредитбанк” Андижон вилоят филиали Амалиёт бўлими ва “Doda yuksalish uyi” оилавий корхонаси ўртасида 2020 йил 16 июнь куни №875-сонли 36 ой муддатга йиллик 28 фоиз устама тўлаш шарти билан 500 000 000 сўм маблағ ажратиш юзасидан кредит шартномаси расмийлаштирилган. Кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли бўлган Шахрихон туман, Дўлан МФЙ Дўлан махалласидаги 1350,0 кв.метр ер майдонида жойлашган мактабгача таълим муассасасининг 698,36 кв. метр ер майдонида жойлашган 0008 ифодали 2 қаватли қурилиш майдони 262,70 кв.метрдан иборат бўлган бино-иншоотлар Шахрихон туманидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Мўйдинов Бахромжон Муқимжонович томонидан тасдиқланган ва 2021 йил 22 июнь куни ипотекага қўйилган. Нотариус Б.Мўйдинов томонидан ипотека шартномаси тузилишида нотурар бино-иншоотларнинг фойдаланишга қабул қилиш далолатномасида ер майдони 1350,0 кв.метр тақиққа олинган вақтда 651,54 кв.метр бўлганлиги, таъқиққа қўйилган ҳудуддан ташқарида қўшимча бинолар маълумот беришни сўраб “Ермулккадастр” давлат корхонаси Шахрихон филиалига маълумот тақдим этиш юзасидан алоқа хати тақдим этилган. Алоқа хатига жавобан 651,64 кв.метр ер майдони давлат рўйхатига олинган бўлиб, қўшимча 698,36 кв.метр ер майдони Шахрихон туман хокимининг 2019 йил 14 июнь кунги №1486-К-қарорига асосан 2020 йил 29 апрель куни қайта рўйхатга олинган бўлиб жами умумий майдони 1350,0 кв.метрни ташкил этиши қурилиш майдони 511,85 кв.метр бўлиб шундан 0008 ифода билан белгиланган 2 қаватли боғча биносини қурилиш майдони 262,70 кв.метрдан иборат эканлиги юзасидан маълумот тақдим этилган. Натижада нотариус 2019 йил 27 март кунги гаров шартномаси билан гаровга олган “қурилиши тугалланмаган 10 ифодали боғча биноси ва қурилиши тугалланмаган 11 ифодали ошхона биносини”ни такроран 22 июнь 2020 йилда “8,9- ифодали 2 қаватли қурилиши тугалланган мактабгача таълим муассаса” сифатида гаровга қўйган. Ушбу ҳолат тақдим этилган кадастр хужжатлари, бино иншоотни сайёр тартибда кўздан ва кадстр вакилларини судда берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 273-моддасига кўра, гаровда турган мол-мулк гаровга қўювчи томонидан бошқа талабларни таъминлаш учун гаровга (навбатдаги гаровга) берилиши мумкин. Навбатдаги гаровга, агар у гаров тўғрисидаги олдинги шартномаларда тақиқланмаган бўлса ҳамда башарти олдинги ва навбатдаги гаровга олувчилар томонидан гаров реестрига тегишли ёзув киритилган бўлса, йўл қўйилади. Гаровга қўювчи ҳар бир навбатдаги гаровга олувчига ушбу мол-мулкнинг мавжуд бўлган барча гаровлари ҳақида маълум қилиши шарт ва у ушбу мажбуриятни бажармаслик туфайли гаровга олувчиларга етказилган зарар учун жавоб беради. ФКнинг 278-моддасига кўра, гаровга олувчи ўз ихтиёрида бўлган ёки бўлиши лозим бўлган гаровга қўйилган мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгаллашидан, шу жумладан гаровга қўювчининг эгаллашидан талаб қилиб олишга ҳақли. Шартнома шартларига кўра гаровга олувчига ўзига топширилган гаров нарсасидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган ҳолларда у бошқа шахслардан, шу жумладан гаровга қўювчидан ҳам, ўз ҳуқуқининг ҳар қандай бузилишини бартараф этишни, гарчи бу бузилишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам талаб қилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 48-моддасига кўра, агар давлат бошқарув органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органи қонунчиликка номувофиқ ҳужжат чиқариши натижасида гаров нарсасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш бўйича гаровга олувчининг ҳуқуқлари бузилса, бундай ҳужжат гаровга олувчининг даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларни чиқариш натижасида гаровга олувчига етказилган зарар тегишли давлат бошқарув органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Гаровга қўйилган мол-мулк ўзида турган ёки туриши лозим бўлган гаровга олувчи уни ўзганинг ғайриқонуний эгалигидан, шу жумладан гаровга қўювчининг эгалигидан талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. ФКнинг 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2014 йил 28 ноябрь кунги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” Пленум қарори 12-бандида, ФК 116-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб: қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда; ҳуқуқтартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ҳисобланади. Бунда судлар назарда тутишлари лозимки, агар битимнинг бир ёки бир неча шартлари қонун ҳужжатларининг талабаларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топишда судлар, бу битим ҳуқуқ-тартибот асосларини таъминловчи, яъни конституциявий тузум асослари, давлатнинг мудофаа, хавфсизлик ва иқтисодий тизими (қуроляроғнинг ноқонуний экспорти, солиқ тўловларидан бўйин товлаш ва бошқалар), фуқаро ва шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқловчи ва ҳимояловчи ҳуқуқ нормаларининг талаблари бузилганлиги ёхуд ижтимоий ахлоқ асослари, яъни жамиятда шаклланган эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, гуноҳ ва савоб ҳақидаги қарашларга зид ёки зид эмаслигини аниқлашлари лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган. Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди 2020 йил 22 июнь кунги Шахрихон туманидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Мўйдинов Бахромжон Муқимжонович томонидан тасдиқланган “Бегойим болажонлари” нодавлат таълим муассасаси ва АТБ “Микрокредитбанк” ўртасида тасдиқланган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида асосли тўҳтамга келган ва судлов хайъати суднинг ушбу қарори билан келишади. Чунки 22 июнь 2020 йилдаги гаров шартномаси билан гаровга қўйилган 2-қаватли мактабгача таълим муассаси бино иншоотлари ичида муқаддам 2019 йил 27 март кунги гаров шартномаси билан гаровга қўйилган “қурилиши тугалланмаган боғча ва ошхона бино иншоотлари” ҳам мавжуд. Қолаверса гаровга қўювчи ва кадастр ходимларини нотариусни чалғитувчи маълумотларни тақдим этганлик ҳолатига ҳуқуқий баҳо беришлик учун биринчи инстанция суди томонидан Шахрихон туман прокуратурасига ҳусусий ажрим чиқарилган бўлиб, судлов хайъати ушбу ҳусусий ажримни тўғри чиқарилган деб ҳисоблайди ва шу сабабдан хусусий ажримни ва биринчи инстанция суди хал қилув қарорини ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ўзагришсиз қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори ва хусусий ажримни қабул қилган деб ҳисоблаб, уларни ўзгаришсиз, апелляция шикоятларини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ жавобгар томонидан тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ва 24 120 сўм почта харажатини ҳамда жавобгар банк томонидан тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 73, 78, 116-моддалари, Гаров тўғрисидаги қонун 48-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2014 йил 28 ноябрь кунги 269сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” Пленум қарори, Иқтисодий процессуал кодексининг 278-280 - моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: “Бегойим болажонлари” нодавлат таълим муассасаси ва АТБ “Микрокредитбанк”ларнинг апелляция шикоятларини қаноатлантириш рад этилсин. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 8 июлдаги хал қилув қарори ва хусусий ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ: - “Бегойим болажонлари” нодавлат таълим муассасаси томонидан тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ва 24 120 сўм почта харажати; - АТБ “Микрокредитбанк” томонидан тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор устидан Олий судга кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаев Судья У.Холиқов Судья А.Абдурахманов