← Назад
Решение #789956 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
NAMANGAN
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
NAMANGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
160133, Namangan shahri,
Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a
160133, Namangan city,
Nodim Namangoniy street, 20a
Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14
е-mail: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 30
август
№ 4-16012203/3862
Наманган
туманлараро
иқтисодий
суди,
судья
А.Дадабаевнинг раислигида, И.Қозақовнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар– Бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази Наманган вилоят
ҳудудий бошқармасининг жавобгар– «YOSH JURNALIST» NTM
ҳисобидан жами 29.192.655 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили
Ж.Саидбаев (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси
билан
мурожаат
қилиб,
жавобгар
«YOSH
JURNALIST» NTM (кейинги матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 20.348.294 сўм асосий қарз, 8.844.361 сўм пеня
жами 29.192.655 сўм ундиришни сўраган.
Ишга Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят
кенгаши низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда суд муҳокамаси куни ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс шу
куни суд муҳокамасида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг
учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Бунга кўра, суд ишни жавобгар ва учинчи шахс
иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020
йил
18 майда 453-сонли ижара шартномаси
тузилган. Унга кўра учинчи шахс балансидаги Наманган
шаҳри, Навоий кўчаси, 15-уйда жойлашган бино-иншоотнинг
107,9 м2 қисми 2023 йил 15 майга қадар ижарага берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги
матнда ФК деб юритилади) 554-моддасининг биринчи ва
иккинчи қисмларига мувофиқ, ижарага олувчи мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби,
шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан
белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда
одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага
беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар
белгиланган деб ҳисобланади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида
«Ижарага
олувчи»
объектдан
фойдаланганлиги
учун
«Ижарага берувчи»га бир йилга жами 5.191.512 сўм, бир
ойга 432.626 сўм ижара ҳақи тўлаши, ижара ҳақлари
«Ижарага олувчи» томонидан «Ижарага берувчи»нинг
транзит
ҳисоб-рақамига
ҳар
ойнинг
10-кунидан
кечиктирмасдан ойлик ижара ҳақларини 100 фоиз тўлаш
шаклида амалга оширилиши шартлашилган.
Шундай бўлсада, ижара шартномаси шартлари жавобгар
томонидан лозим даражада бажарилмасдан 2022 йил 1 август
ҳолатига 20.348.294 сўм миқдоридаги қарздорликка йўл
қўйилган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабининг 20.348.294
сўм ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўлов кечиктирилган
кунлар учун 8.844.361 сўм миқдорида пеня ундиришни
сўраган.
Шартноманинг
7.2-бандида
«Ижарага
олувчи»
ўз
мажбуриятини бажармаган ёки зарур даражада бажармаган
тақдирда ҳамда мазкур шартномада назарда тутилган ижара
тўловини ўз муддатида ва миқдорида тўламаганлиги учун
«Ижарага берувчи»га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида,
бўлмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор
айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим
даражада
бажармаганлиги
учун,
агар
қонун
ҳужжатларида
ёки
шартномада
бошқача
тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Бундан кўринадики, даъво талабининг пеня ундириш
қисми ҳам асосли қўйилган.
ФК 326-моддасининг иккинчи қисмига суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд тарафлар томонидан қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш
тўғрисидаги
талабини
қисман
қаноатлантиришни
ва
жавобгардан
даъвогарнинг
фойдасига
5.000.000
сўм
миқдорида пеня ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси
Қонуни
5-моддасининг
2-бандига
кўра,
ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан
давлат
божи
ундирилиши
белгиланган.
ИПК
118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу модданинг олтинчи
қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда
суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари
жавобгарнинг
зиммасига
юклатилиши
лозимлиги кўрсатилган. Шу асосда ишни судда кўриш билан
боғлиқ бўлган 583.853,1 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта
харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил
этиш
маркази
Наманган
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг
даъво
талаблари
қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар– «YOSH JURNALIST» NTM ҳисобидан Бўш
турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига
20.348.294 сўм асосий қарз ва 5.000.000 сўм пеня ҳамда
тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилсин.
Жавобгар–
«YOSH
JURNALIST»
NTM
ҳисобидан
республика
бюджетига
583.853,1
сўм
давлат
божи
ундирилсин.
Суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши
(прокурор томонидан протест келтирилиши) мумкин.
А. Дадабаев