← Назад
Решение #789958 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| бандида ФК | 113 | — | law | |
| онун | 39 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
NAMANGAN
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
NAMANGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
160133, Namangan shahri,
Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a
160133, Namangan city,
Nodim Namangoniy street, 20a
Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14
е-mail: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 30
август
№ 4-16012203/3549
Наманган
туманлараро
иқтисодий
суди,
судья
А.Дадабаевнинг раислигида, И.Қозақовнинг суд мажлиси
котиблигида, «POLYARIS MED FARM» MCHJнинг жавобгар–
«DENTALEX PHARM» MCHJ ҳисобидан 2.160.000 сўм
қарздорликни ундириш, ижара шартномасини бекор қилиш
ва бинодан мажбурий тарзда кўчириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни жавобгар жамият раҳбари
М.Тўхтабоев иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«POLYARIS MED FARM» MCHJ (кейинги матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар– «DENTALEX PHARM» MCHJ (кейинги матнда
жавобгар
деб
юритилади)
ҳисобидан
2.160.000
сўм
қарздорликни ундириш, ижара шартномасини бекор қилиш
ҳамда бинодан мажбурий тарзда кўчиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 22 августдаги ажримига биноан ишга
ХАТБ
“Давр
банк”
ва
фуқаро
Камалов
Хусниддин
Нуритдинович низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади, бироқ
аввалги барча суд мажлисларида иштирок этиб, ижара
шартномасини бекор қилишни, аслида шартномани ҳақиқий
эмас деб топишга ҳам етарли асослар мавжудлигини
билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган.
Жавобгар вакиллари даъво талабини тан олмасдан, ижара
тўловлари тўлиқ амалга оширилганлиги, даъвогарнинг
даъвоси асоссиз эканлиги, дорихона фаолиятини юритиш
учун кредит олинганлиги, бошқа ҳамкорлари олдида
мажбурияти борлигини билдириб, даъвогарнинг даъвосини
рад этишни сўради.
Белгиланган тартибда суд муҳокамаси куни ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган жавобгар шу куни суд
муҳокамасида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг
учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Бунга кўра, суд ишни учинчи шахслар иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини қаноатлантириш рад этишни лозим деб
топди.
Даъво аризасида баён этилишича, тарафлар ўртасида
2022 йил
30 январда 1-сонли ижара шартномаси
тузилган. Унга кўра жавобгарга Наманган шаҳар, Бобуршоҳ
кўчаси, 136-уйда жойлашган 1-сонли дўкон 2027 йил 30
январга қадар ижарага берилган. Унга кўра бир ойлик ижара
баҳоси 540.000 сўм этиб белгиланган. Бироқ, ижарачи ижара
тўловларини амалга оширмасдан улар бўйича 2.160.000 сўм
миқдоридаги қарздорликка йўл қўйган. Шунингдек, ижара
объектидаги жиҳозларнинг соз ҳолатда сақланишини
таъминламасдан, коммунал тўловларни ҳам ўз вақтида
тўламасдан келган.
Ишни кўриб чиқиш жараёнида 2022 йил 1 июлдан 29
июлга қадар бўлган даврда жавобгар томонидан 2.160.000
сўм
миқдоридаги
ижара
тўловлари
тўлиқ
тўлаб
берилганлигини маълум бўлди.
Шундай бўлсада, суд ишни кўриб чиқиш жараёнида
тарафлар ўртасида ижара шартномасини тузилишида айрим
қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилганлигини
аниқлади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
(кейинги матнда ФК деб юритилади) 84-моддасининг биринчи
қисмига асосан кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа
ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа
шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат
рўйхатидан ўтказилиши керак.
ФК 111-моддасининг биринчи қисмига асосан ер
участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ
битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли
ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат
рўйхатидан ўтказилиши керак.
Ушбу ҳолатда ижара шартномаси 5 йил муддатга
тузилганлиги сабабли давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Давлат
кадастрлар
Палатаси
Наманган
вилоят
бошқармасининг 2022 йил 26 августдаги 01/1548-сонли
маълумот хатида тарафлар ўртасида 2022 йил 30 январда
тузилган 1-сонли ижара шартномаси давлат рўйхатидан
ўтказилмаганлиги маълум қилинган.
ФК 112-моддасининг биринчи қисмига асосан битимнинг
нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш
талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини
келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмайди.
ФК 114-моддасининг биринчи қисмига асосан ҳақиқий
бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган
оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб
келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 6бандида ФК 113-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
битим ФКда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий
эмас деб топганлиги сабабли ёки бундай деб топилишидан
қатъи назар, у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли
ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши тўғрисида тушунтириш
берилган.
Шу сабабли тарафлар ўртасида тузилган битим ФК
талабларига мувофиқ ҳақиқий ҳисобланмаслиги боис суд
мазкур ижара шартномаси билан боғлиқ бўлган даъвогарнинг
даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблайди.
Қолаверса,
ижара
шартномасини
тузилишида
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли
жамиятлар тўғрисида”ги Қонун талаблари ҳам бузилганлиги
аниқланди.
Жумладан, мазкур Қонун 39-моддасининг тўртинчи
қисмига асосан жамият номидан ишончномасиз иш юритиш,
шу жумладан унинг манфаатларини ифодалаш ва битимлар
тузиш жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи
органи (директор) ваколати ҳисобланади.
Бироқ, тарафлар ўртасида ижара шартномаси тузилган
вақтда даъвогар жамият раҳбари А.Умаржанов бўлган
бўлишига қарамасдан, жамият номидан битим А.Нумонов
номидан тузилган.
Ишга гувоҳ сифатида чақиртирилган А.Нумонов суд
мажлисида дорихона мудири бўлиб ишлаганлиги, шу сабабли
ижара шартномасини тузишга ўзини ҳақли деб ўйлаганлиги,
бироқ
жамият
директор
бўлмаганлиги
тўғрисида
тушунтириш берган.
Шунингдек, ФК 277-моддасининг иккинчи қисмига
мувофиқ, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса ва гаровнинг моҳиятидан
англашилмаса, гаровга қўювчи фақат гаровга олувчининг
розилиги билан гаров нарсасини бошқа шахсга беришга, уни
ижарага ёки бепул фойдаланиш учун бошқа шахсга
топшиpишга ёхуд уни бошқача тарзда тасарруф этишга
ҳақли.
Мазкур ҳолатда Наманган шаҳар, Бобуршоҳ кўчаси, 136уйда жойлашган 1-сонли дўкон “FRESH GROUP” MCHJнинг
ХАТБ “Давр банк” олдидаги кредит мажбуриятларининг
бажарилиши таъминоти сифатида гаровга қўйилган бўлиб,
мазкур бино-иншоотларнинг ижарага бериб юборилишида
ХАТБ “Давр банк”нинг розилиги олинмаган.
Бу ҳақида банк ўзининг 2022 йил 29 июндаги 177-сонли
хатида маълум қилган.
Бундан ташқари, суд даъво талабининг жавобгарни биноиншоотдан мажбурий кўчириш ҳақидаги қисмини муҳокама
қилиб, ҳозирда бино-иншоотлар мулк ҳуқуқи асосида фуқаро
Х.Камаловга
тегишли
эканлигини
эътиборга
олиб,
даъвогарнинг бундай талаб билдиришга ҳуқуқий асоси йўқ
деб ҳисоблайди.
Зеро, 228-моддасига мувофиқ ўз мол-мулкини бошқа
шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга мулкдор
ҳақли ҳисобланади.
Давлат
кадастрлар
Палатаси
Наманган
вилоят
бошқармасининг 2022 йил 26 августдаги 01/1548-сонли
маълумот хатида Наманган шаҳар, Бобуршоҳ кўчаси, 136уйда жойлашган 1-сонли дўкон ҳозирда фуқаро Х.Камаловга
тегишли эканлиги маълум қилинган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантириш рад этишни лозим деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси
Қонуни
5-моддасининг
2-бандига
кўра,
ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан
давлат
божи
ундирилиши
белгиланган.
ИПК
118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда
кўриш билан боғлиқ бўлган 3.150.000 сўм (даъвогар кичик
тадбиркорлик субъекти) давлат божи ва 24.000 сўм почта
харажалари даъвогар зиммасида қолдирилиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177-моддаларини
қўллаб,
ҚИЛДИ:
«POLYARIS MED FARM» MCHJнинг даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар– «POLYARIS MED FARM» MCHJ ҳисобидан
республика бюджетига 3.150.000 сўм сўм давлат божи ва
суднинг ҳисоб рақамига 24.000 сўм почта харажатлари
тўланганлиги инобатга олинсин.
Даъвогарга ортиқча тўланган 150.000 сўм давлат божини
бюджетдан қайтариш учун маълумотнома берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши
(прокурор томонидан протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Дадабаев