← Назад
Решение #790028 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
NAMANGAN
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
NAMANGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
160133, Namangan shahri,
Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a
160133, Namangan city,
Nodim Namangoniy street, 20a
Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14
е-mail: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 30
август
№ 4-16012203/3861
Наманган
туманлараро
иқтисодий
суди,
судья
А.Дадабаевнинг раислигида, И.Қозақовнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар– Бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази Наманган вилоят
ҳудудий бошқармасининг жавобгар– «RUSTAM TEXTILE
INVEST» MCHJ ҳисобидан жами 9.752.798 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни
даъвогар
вакили
Ж.Саидбаев
(ишончнома
асосида)
иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «RUSTAM TEXTILE
INVEST» MCHJ (кейинги матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 7.468.441 сўм асосий қарз, 2.284.357 сўм пеня
жами 9.752.798 сўм ундиришни сўраган.
Ишга НамМТИ қошидаги академик лицей низонинг
предметига
нисбатан
мустақил
талаблар
билан
арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талаби юзасидан
тушунтириш бериб, жавобгар суд мажлисига қадар жами
9.000.000
сўм
миқдоридаги
тўловлар
амалга
оширилганлигини билдирди ва даъвонинг пеня қисмини
қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда суд муҳокамаси куни ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс шу
куни суд муҳокамасида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг
учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Бунга кўра, суд ишни жавобгар ва учинчи шахс
иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2017
йил
1 февралда 274-сонли ижара шартномаси
тузилган. Унга кўра учинчи шахс балансидаги Наманган
шаҳри, А.Темур кўчаси, 32-уйда жойлашган бино-иншоот
ярим ертўласининг 443.64 м2 қисми ижарага берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги
матнда ФК деб юритилади) 554-моддасининг биринчи ва
иккинчи қисмларига мувофиқ, ижарага олувчи мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби,
шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан
белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда
одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага
беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар
белгиланган деб ҳисобланади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида
«Ижарага
олувчи»
объектдан
фойдаланганлиги
учун
«Ижарага берувчи»га бир йилга жами 4.867.840 сўм, бир
ойга 486.784 сўм ижара ҳақи тўлаши, ижара ҳақлари
«Ижарага олувчи» томонидан «Ижарага берувчи»нинг
транзит
ҳисоб-рақамига
ҳар
ойнинг
10-кунидан
кечиктирмасдан ойлик ижара ҳақларини 100 фоиз тўлаш
шаклида амалга оширилиши шартлашилган.
Шундай бўлсада, ижара шартномаси шартлари жавобгар
томонидан лозим даражада бажарилмасдан 2022 йил 29 июль
ҳолатига 7.468.441 сўм миқдоридаги қарздорликка йўл
қўйилган.
Бироқ, жавобгар томонидан суд мажлисига қадар
тўловлар амалга оширилганлигини суд инобатга олиб, даъво
талабининг асосий қарз қисмини қаноатлантириш рад
этишни лозим деб топди.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўлов кечиктирилган
кунлар учун 2.284.357 сўм миқдорида пеня ундиришни
сўраган.
7.2-бандида
«Ижарага
олувчи»
ўз
мажбуриятини бажармаган ёки зарур даражада бажармаган
тақдирда ҳамда мазкур шартномада назарда тутилган ижара
тўловини ўз муддатида ва миқдорида тўламаганлиги учун
«Ижарага берувчи»га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида,
аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор
айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим
даражада
бажармаганлиги
учун,
агар
қонун
ҳужжатларида
ёки
шартномада
бошқача
тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Бундан кўринадики, даъво талабининг пеня ундириш
қисми ҳам асосли қўйилган.
ФК 326-моддасининг иккинчи қисмига суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд
тарафлар
томонидан
қарздор
ва
кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, пеня ундириш тўғрисидаги
талабини қисман қаноатлантириб, 74 684,41 сўм пеня
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси
Қонуни
5-моддасининг
2-бандига
кўра,
ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан
давлат
божи
ундирилиши
белгиланган.
ИПК
118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу модданинг олтинчи
қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда
суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари
жавобгарнинг
зиммасига
юклатилиши
лозимлиги кўрсатилган. Шу асосда ишни судда кўриш билан
боғлиқ бўлган 300.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта
харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил
этиш
маркази
Наманган
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг
даъво
талаблари
қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар– «RUSTAM TEXTILE INVEST» MCHJ ҳисобидан
Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил
этиш маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси
фойдасига 74.684,41 сўм пеня ҳамда тўланган 24.000 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилсин.
Жавобгар– «RUSTAM TEXTILE INVEST» MCHJ ҳисобидан
республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақалари берилсин.
(прокурор томонидан протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Дадабаев