← Назад
Решение #790209 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
NAMANGAN
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
NAMANGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
160133, Namangan shahri,
Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a
160133, Namangan city,
Nodim Namangoniy street, 20a
Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14
е-mail: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 30
август
№ 4-16012203/3860
Наманган
туманлараро
иқтисодий
суди,
судья
А.Дадабаевнинг раислигида, И.Қозақовнинг суд мажлиси
котиблигида,
даъвогар–
«HAMKOR
SANTEX
LYUKS»
MCHJнинг
жавобгар–
Республика
ихтисослаштирилган
Кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган
филиали ҳисобидан жами 262.500.000 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар
вакили Ғ.Каримов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари
С.Насвалиев ва Ш.Ғиёсовлар иштирокида суд биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён этилишича, «HAMKOR SANTEX
LYUKS» MCHJ (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) ва
Республика ихтисослаштирилган Кардиология илмий-амалий
тиббиёт маркази Наманган филиали (кейинги матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 12 ноябрда 2сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартномага мувофиқ,
даъвогар томонидан жами 206.000.000 сўмлик ишлар
бажарилган. Бироқ, бажарилган ишлар қиймати жавобгар
томонидан тўлиқ тўлаб берилмасдан 175.100.000 сўм
миқдоридаги қарздорликка йўл қўйилган. Бунга кўра,
даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 175.000.000 сўм асосий қарз ва
87.500.000 сўм пеня жами 262.500.000 сўм ундиришни
сўраган.
Суднинг 2022 йил 12 августдаги ажримига биноан ишга
Наманган шаҳар молия бўлими ва Наманган вилоят
Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб этилганлар.
Суд муҳокамасида даъвогар даъво талабини қувватлаб,
уни қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида жавобгар вакили ҳақиқатда даъвогар
томонидан ишлар бажарилганлиги, шартнома ғазначиликдан
рўйхатдан ўтганлиги ва 15 фоизли бўнак маблағлари
олдиндан тўлаб берилганлиги, бироқ пудрат ишлари
жавобгар томонидан ўз вақтида амалга оширилмаганлиги
натижасида қолган 85 фоизли пул маблағлари бюджетга
қайтариб олинганлиги, шу сабабли қолган тўловлар амалга
оширилмасдан
қолганлиги,
ишларнинг
сифати
яхши
бўлмаганлигини билдириб, даъво талабининг пеня ундириш
қисмини рад этишни сўраган.
Белгиланган тартибда суд муҳокамаси жойи ва вақти
тўғрисида хабардор қилинган бошқа учинчи шахслар шу куни
суд мажлисида иштирок этмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг
учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бунга кўра суд ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда
иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантириш
лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020
йил 12 ноябрда 2-сонли пудрат шартномаси тузилган.
Шартномага мувофиқ, даъвогар томонидан жами 206.000.000
сўмлик ишлар бажарилган. Бироқ, бажарилган ишлар
қиймати жавобгар томонидан тўлиқ тўлаб берилмасдан
175.100.000 сўм миқдоридаги қарздорликка йўл қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги
матнда ФК деб юритилади) ФК 666-моддаси биринчи ва
иккинчи қисмларига кўра, қурилиш пудрати шартномаси
бўйича
пудратчи
шартномада
белгиланган
муддатда
буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш
ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади,
буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит
яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни
тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан бажарилган 206.000.000 сўмлик
ишлар 2021 йил 19 мартдаги далолатнома ва ҳисобварақфактура асосида жавобгарга топширилган.
Ўз
навбатида
жавобгар
томонидан
шартнома
қийматининг 15 фоизи миқдоридаги 30.900.000 сўмлик
тўловлар амалга оширилган. Шу билан бирга Наманган
шаҳар прокуратурасининг 2021 йил 22 апрелдаги алоқа
хатига асосан Наманган вилоят ҳокимлигининг ягона
буюртмачи инжиниринг компанияси мутахассиси томонидан
объектда назорат ўлчови ўтказилиб, унга кўра даъвогар
томонидан
1.861.924
сўмлик
қурилиш
материаллари
ҳисоботларга нисбатан ортиқча олинганлиги, бунга кўра
1.861.924 сўм миқдоридаги пул маблағлари пудратчининг
буюртмачидан бўлган ҳақи ҳисобидан ушлаб қолиниши
тўғрисида хулоса тайёрланган.
Бунга кўра даъвогарнинг 175.000.000 сўм асосий қарзни
ундириш
талаби
173.238.076
сўм
миқдорида
қаноатлантирилиши лозим бўлади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўлов кечиктирилган
кунлар учун 87.500.000 сўм миқдорида пеня ундиришни
сўраган.
Шартноманинг
5.5-бандида
«буюртмачи»
тўлов
кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган
қисмининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўланишига
келишилган.
Шартноманинг 2.4-бандида эса шартнома бўйича 85
фоизлик қисми ишлар бажарилгандан сўнг 90 кунлик
муддатда тўлаб берилишига келишилган.
Даъвогар томонидан ишлар 2021 йил 19 мартда тўлиқ
бажарилиб, жавобгарга топширилган. Демак, даъвогар 2021
йил 20 июндан бошлаб жавобгардан пеня талаб қилишга
ҳақли бўлган.
Қайд этилганлардан кўринадики, даъвогарнинг пеня
ундириш талаби ҳам асосли қўйилган.
Бироқ, шартноманинг 3.1-бандида даъвогар биринчи
аванс тўлови тушган кундан бошлаб 30 кунлик муддат ичида
ишларни бажариб топшириш мажбуриятини олган.
Жавобгар
30.900.000
сўм
миқдоридаги
бўнак
маблағларини 2020 йил 14 ноябрда тўлаб берган. Демак,
даъвогар ишларни 2020 йил 15 декабрга қадар тўлиқ
бажариб топшириши лозим бўлган.
Бироқ, шартнома шартлари даъвогарнинг ўзи томонидан
ҳам лозим даражада бажарилмасдан ишлар шартномада
шартлашилган муддатдан 90 кундан ортиқ муддатга кечикиб
бажарилган.
ФК 335-моддаси талабларига кўра, агар кредитор қасддан
ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин
бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли
етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган
бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан
етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки
эҳтиётсизлик
туфайли
кўрмаган
бўлса,
суд
ишнинг
ҳолатларига
қараб
тўланадиган
ҳақ
миқдорини
камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад
этишга ҳақли.
Ушбу ҳолатда жавобгар бюджет ташкилоти эканлиги,
шартнома мажбуриятларини бажариш учун бюджетдан пул
маблағлари 2020 йилда ажратилганлиги, бироқ даъвогар
2020 йилнинг ўзида ишларни бажара олмаганлиги, натижада
келгуси йил учун бюджетдан пул маблағлари ажратилмасдан
қолганлиги, шу сабаб жавобгар ҳам даъвогар олдидаги
мажбуриятларини бажара олмаганлигини эътиборга олиб,
суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини рад этишни
лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини 173.238.076
сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси
Қонуни
5-моддасининг
2-бандига
кўра,
ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан
давлат
божи
ундирилиши
белгиланган.
ИПК
118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган. Ушбу модданинг
олтинчи қисмига кўра эса агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса,
суд
харажатларининг
камайтирилиши
ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан
келиб
чиққан
ҳолда
суд
харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шу асосда
ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган 2.598.571,14
сўм давлат божи (даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти) ва
24.000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига
юкланиши, 26.428,86 сўм давлат божи эса даъвогар
зиммасида қолдирилиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини
қўллаб,
ҚИЛДИ:
«HAMKOR SANTEX LYUKS» MCHJнинг даъво талаби
қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар– Республика ихтисослаштирилган Кардиология
илмий-амалий
тиббиёт
маркази
Наманган
филиали
ҳисобидан «HAMKOR SANTEX LYUKS» MCHJ фойдасига
173.238.076 сўм асосий қарз, 2.598.571,14 сўм давлат божи ва
24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилсин.
«HAMKOR SANTEX LYUKS» MCHJ томонидан 26.428,86
сўм давлат божи тўланганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу
ҳақда ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши
(прокурор томонидан протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Дадабаев