Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2202/1243 Дата решения 29.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кургантепинский межрайонный экономический суд Судья Жураев Иброхим Холмаматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый DIYOR HAMKOR SAVDO масъулияти чекланган жамияти
Source ID 890306 Claim ID 2847848 PDF Hash 3aca6824ea587d12... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекснинг 216-моддаси тисодий процессуал кодекс 216 code_article
тисодий процессуал кодекснинг 217-моддаси тисодий процессуал кодекс 217 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
КУРГАНТЕПИНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД АНДИЖАНСКОЙ ОБЛАСТИ ANDIJON VILOYATI QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 170700, г.Кургантепа, улица Мустакиллик,д. 50а 170700, Qo’rg’ontepash, Mustaqillikko’chasi 50-a Тел (0-374) 723-11-49, 723-11-46 i.qurgontepa@sud.uz Веб-сайт: www.oliysud.uzэл.почта: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 29 август Қўрғонтепа тумани 4-1705-2202/1243-сонли иш Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суд, судья И.Жураев раислигида, судья ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, аризачи - Дддддднинг жавобгар – “Жжжжжж” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 522 586 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили - М.Қадиров (ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аризачи - Дддддд (кейинги матнларда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Жжжжжж” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”га асосан 522 586 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилоят Божхона бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисида аризачи вакили аризани қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади ва аризачининг даъво талабларига ўз эътирозини билдирмади, иш ҳужжатларида жавобгар суд мажлиси ўтказилиши хақидаги ажрим нусхасини олганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128,170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин, шу сабабли суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриш мумкин деган хулосага келган. Ушбу қонун нормасига асосланиб, суд низони жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Андижон вилоят Божхона бошқармаси вакили суд мажлисида иштирок этмади, бироқ судга маълумот тақдим қилиб, жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор “Мамадалиев Баходир Бахтиёрович”ни 317,9 АҚШ долари миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлигини билдирган. Суд, аризачи вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ почта харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Андижон вилоят бош бошқармасининг 2021 йил 10 декабрдаги 23-18/170сонли ҳамда 2022 йил 10 майдаги №23-18/75-сонли маълумотига асосан 2022 йил 1 май ҳолатига муддати ўтган дебитор қарздорликлар аниқланган. Унга кўра, якка тартибдаги тадбиркор “Мамадалиев Баходир Бахтиёрович” билан Қирғизистон Республикасининг ОсОО “ЮКСМ” компанияси ўртасида 2018 йил 9 июль кунги №09-07-18-02UZBAG-сонли импорт контракти имзоланган, мазкур контрактга асосан 317,9 АҚШ доллари миқдорида 180 кундан ўтган дебитор қарздорлиги аниқланган. Ушбу 180 кунлик муддат 28.10.2021 йилда, унинг қўшимча 90 календарь кунлик муддати 26.01.2022 йилда якунланган. Шунингдек, қонунчиликда белгиланган муддати ўтган дебитор қарздорлик ўз вақтида ундирилмаганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27бандига мувофиқ аризачи жавобгарга келиб тушмаган валюта маблағининг 5 фоизи 15,9 АҚШ доллари ёки талабнома расмийлаштирилган 10.02.2022 йил кунги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича 172 222 сўм ва келиб тушмаган валюта маблағининг 10 фоизи 31,79 АҚШ доллари ёки талабнома расмийлаштирилган 10.06.2022 йил кунги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича 350 364 сўм миқдорида молиявий жаримани ихтиёрий равишда тўлашни сўраб, 10.02.2022 йил куни 22-05716-сонли, 10.06.2022 йил куни 22-35112-сонли талабномалар билан мурожаат қилган, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилгандан сўнг, жавобгарга нисбатан жами 522 586 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 216-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 217-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чоралари қуйидагилардан иборат: фаолиятни тугатиш; атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш; фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно; банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно; молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш, шунингдек юридик шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно; тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно. Суд қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам қўллаши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 27-бандига асосан, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин: 180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллабқувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351-сонли қарорининг 1банди “в” кичик бандига кўра, импорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун импорт қилувчиларга нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади. Жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 27-банди талаблари бузилган. Бундан ташқари аризачининг судга тақдим этган 27.08.2022 йил соат 12:50 ҳолатига ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидан олинган маълумотида жавобгарнинг 317,9 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорликлари бартараф этилмаганлиги кўрсатилган. Қайд этилган ҳуқуқ нормаларида келиб чиқиб, суд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 27-бандига мувофиқ жавобгарга 317,9 АҚШ долларидаги муддати ўтган дебитор қарздорлик суммасининг 5 ва 10 фоизи (15,9+37,79) 47,68 АҚШ доллари яъни жами 522 586 сўм миқдорида Марказий банк томонидан АҚШ долларига нисбатан белгиланган валюта курси (02.02.2022 йилда 1$=10831,5 сўм, 10.06.2022 йилда 1$=11021,19 сўм) бўйича жами 522 586 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасининг 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилган. Мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд жавобгардан давлат божи ундирмасликни, жавобгардан аризачи фойдасига 24000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йил кунги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 283-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 215, 222моддаларини қўллаб, суд Ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Жжжжжж” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”га асосан 522 586 сўм молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жарима суммасини қонунда белгиланган тартибда ундириш аризачи зиммасига юклатилсин. Жавобгар - “Жжжжжж” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аризачи Дддддд фойдасига 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг почта харажатини ундириш бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик муддат ичида апелляция шикояти бериши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 28-бандига асосан, ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда - ижрога қаратилмайди; молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида - иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан); ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Раислик қилувчи, судья И.Жураев