Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2201/3801 Дата решения 29.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Каримов Аброрбек Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение APEX INSURANCE АЖ Ответчик / Подсудимый Ҳамдамова Камола Босит қизи якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 903126 Claim ID 2855030 PDF Hash 0a377e55b8da0f3d... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 957-моддаси нинг 957 law
аролик кодексининг 919-моддаси аролик кодекси 919 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20-uy Тel: 0(369)227 79 93 НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20 Fax: 0(369)227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2022 йил 29 август 4-1601-2201/3801-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар ФФФиштирокида, ААА даъвогар – ВВВМЧЖ манфаатида жавобгар – ЯТТ ФФФҳисобидан 101695786 сўм ундириш тўғрисидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни мурожаат қилиб, жавобгар – ЯТТ ФФФҳисобидан 101695786 сўм ундиришни сўраган. Даъвогар судга ариза тақдим этиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар банкдан парранчилик йўналиши бўйича кредит олганлигини, бироқ сотиб олган паррандалари касалликка чалиниб ўлганлигини, шу сабабли кредит маблағларини қайтара олмаганлигини, кейинчалик маълум бўлишича кредит қарздорлиги даъвогар суғурта компанияси томонидан қопланганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд жавобгарнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар ЯТТ ФФФва АТБ “Капиталбанк” ўртасида 2020 йил 16 февралда МК-003-сонли кредит шартномаси тузилган. ВВВМЧЖ ва АТБ “Капиталбанк” ўртасида 2021 йил 30 декабрда тузилган 0100/018-сонли кредитнинг қайтмаслик хавфини суғурталаш бўйича бош келишувга асосан мазкур кредитнинг қайтмаслик хавфи суғурталанган. Бироқ ЯТТ ФФФтомонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли АТБ “Капиталбанк”нинг талабига асосан даъвогар суғурта ташкилоти томонидан 2022 йил 16 майда 220505165–сонли тўлов топшириқномаси орқали 101695786 сўм тўлаб берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 957-моддаси 1-қисмига кўра, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 919-моддасига кўра, шартномани бузганлик учун жавобгарлик хавфини суғурта қилишга қонунда назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. Шартномани бузганлик учун жавобгарлик хавфини суғурта қилиш шартномаси бўйича фақат суғурта қилдирувчининг ўзининг жавобгарлик хавфи суғурталаниши мумкин. Ушбу талабга мувофиқ бўлмаган суғурта шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Шартномани бузганлик учун жавобгарлик хавфи, бу шартнома шартларига кўра суғурта қилдирувчи қайси тараф олдида тегишли жавобгарликни зиммасига олиши лозим бўлса, ўша тараф — наф олувчи фойдасига, ҳатто суғурта шартномаси бошқа шахс фойдасига тузилган ёхуд унда кимнинг фойдасига тузилгани айтилмаган тақдирда ҳам, суғурталанган ҳисобланади. Мазкур ҳолатда, даъво талаби асосли ҳисобланади. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, даъвогар – ВВВМЧЖ фойдасига жавобгар – ЯТТ ФФФҳисобидан 101695786 сўм ундириш, жавобгар ҳисобидан 2033915,72 сўм давлат божини Республика бюджетига ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар – ВВВМЧЖ фойдасига жавобгар – ЯТТ ФФФҳисобидан 101695786 сўм ва 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ЯТТ ФФФҳисобидан 2033915,72 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи А.Каримов