← Назад
Решение #791040 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 218 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
NAMANGAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
160133, Namangan shahri,
Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a
160133, Namangan city,
Nodim Namangoniy street, 20a
Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14
е-mail: i.namangan.t@sud.uz
А Ж Р И М
(Аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш, ишни суд муҳокамасига
тайёрлаш тўғрисида)
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримов,
аризачи – Наманган вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «Madina
Muazzam» масъулияти чекланган жамиятидан 6288989,25 сўм молиявий
жарима ундириш тўғрисидаги аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар
билан танишиб чиқиб, ариза Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 218-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда берилган деб
ҳисоблайди.
―Давлат божи тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 9моддаси биринчи қисмининг 19-бандида, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда
давлат божи тўлашдан озод қилиниши белгилаб қўйилган. Бунга кўра, суд
аризани давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилишни лозим деб
топди.
Аризани иш юритишга қабул қилиш ва низони кўриш учун етарли
асослар мавжудлигини инобатга олиб, низони ўз вақтида ва тўғри кўриб
чиқилишини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 152,153,162,163, 195, 218, 220, 221моддаларини қўллаб судья,
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
1. Ариза давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинсин ва иш
қўзғатилсин.
2. Иш бўйича суд муҳокамаси 2022 йил 29 август куни соат 10:04да
Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси биноси (Наманган шаҳар
Марғилон кўчаси 14 уй)да ўтказиладиган очиқ сайѐр суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлансин.
3. Ишни суд муҳокамасида кўришга тайѐрлаш учун:
Аризачи зиммасига аризага илова қилинган ҳужжатларнинг асл нусхаларини ва аризани асословчи бошқа ҳужжатларни судга тақдим қилиш;
Жавобгарга ариза юзасидан ўз эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин.
Тарафларнинг вакиллари ишончнома ва шахсини тасдиқловчи
ҳужжат билан қатнашишлари шарт!
Судья
2022 йил 1 август 4-1601-2201/3699-сонли иш
А.Каримов