← Назад
Решение #791049 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
НАМАНГАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20А-uy
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20А
Тel: 0 (369) 227 79 93
Fax: 0 (369) 227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 29 август
4-1601-2201/3698-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий суди судья А.Каримовнинг раислигида,
судья ѐрдамчиси Т.Тураевнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Наманган
вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «Jahon Javohiri Invest»
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 411426614,5 сўм миқдорида жарима
қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни аризачи вакили
Д.Абдуллаев (2022 йил 23 июндаги 22-35422-сонли ишончномага асосан),
жавобгар вакили Ж.Абдуллаев (раҳбар)нинг иштирокида Наманган вилоят
давлат солиқ бошқармаси биносида очиқ сайѐр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буѐн матнда аризачи
деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, «Jahon Javohiri Invest»
масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
майдаги
―Ўзбекистон
Республикасида
ташқи
савдо
операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 283сонли қарорига асосан 411426614,5 сўм миқдорида жарима қўллаб беришни
сўраган.
Аризачи вакили суд муҳокамасида берган тушунтиришида билдирилган
талабни қувватлаб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили Хитой давлатида карантин бўлиб қолганлиги, товарлар
тез орада мамлакат ҳудудига кириб келишини билдириб, даъвони рад қилишни
сўради.
Суд тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра аризани қисман қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди:
иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, аризачи томонидан жавобгар
фаолияти юзасидан таҳлил ўтказилганда жавобгар томонидан 2020 йил давомида
хорижий хамкорлар билан тузилган импорт шартномаси бўйича 24800 АҚШ
доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлик вужудга келганлиги
аниқланган.
Жумладан, жавобгар томонидан Хитой давлатининг ―CHANGAN
INTERNATION
AL
CORPORATION
LTD‖
компанияси
билан
200047426207107464180200001-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича
умумий 24800 АҚШ доллари миқдорида тўловлар амалга оширилган бўлиб,
лекин белгиланган муддатларда товарлар импорт қилинмаганлиги ѐки маблағлар
қайтарилмаганлиги натижасида 2022 йил 15 апрель ҳолатига 24800 АҚШ
доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган ва товарлар
импорти белгиланган муддатлардан 180 кунгача бўлган муддатга кечиктирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисидаги низом (бундан буѐн матнда Низом деб юритилади)нинг
23-бандига мувофиқ, товарларни республикага олиб кириш ва ―эркин муомалага
чиқариш (импорт)‖ божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни
бажариш ѐки хизматларни кўрсатиш ѐхуд улар учун тўланган пул маблағларини
қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан
бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Низомнинг 27-бандида белгиланишича, Ташқи савдо контрактлари бўйича
активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар
келиб тушишини ѐки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида
товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар
бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ѐки пул маблағларининг
қайтарилишини)
мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган
муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган
хўжалик юритувчи субъектлар.
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ѐки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ѐки
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ѐки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига
қўшимча жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5087-сонли ―Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини
янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги Қарорининг 10бандида, 2021 йил 10 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум
тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага
чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва
расмийлаштиришни, ишларни бажариш ѐки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида
таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима
миқдорлари икки бараварга камайтириш белгиланган.
Низомнинг 28-бандига кўра, аризада кўрсатилган ташқи савдо
контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ѐки товарларнинг
республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)»
божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилиши таъминланган тақдирда:
жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаѐтган пайтда — аризани
қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига
мутаносиб равишда рад этилади;
суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди.
Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга
киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш
пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда
валюта маблағларининг тушиши ѐки товарларнинг республикага олиб кирилиши
ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши
таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича
кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро
бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган жарималар хўжалик юритувчи
субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади.
Низомнинг қайд этиб ўтилган талабларига асосланиб, эркин муомалага
чиқариш божхона режимида товарларни республикага олиб кириш
ва расмийлаштириш белгиланган муддатлардан кечикканлиги учун аризачи
томонидан жавобгарга нисбатан импорт шартномалари бўйича вужудга келган
умумий 24800 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебиторлик
қарздорлик суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда, яъни 2480 АҚШ доллари
(24800 х 10%=2480) АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки томонидан белгиланган валюта курси (2022 йил 12 май ҳолатига 1 АҚШ
доллари – 11184,63 сўм) бўйича 411426614,5 сўм (2480 х 11184,63) миқдорида
жарима ҳисобланган ҳамда муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш
ѐки жаримани ихтиѐрий тўлаб бериш ҳақида талабнома жавобгарга унинг
шахсий кабинети орқали юборилган.
Бироқ, жавобгар томонидан муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг
бартараф этилганлиги ҳақида аризачига маълумот тақдим этилмаган ѐки жарима
суммаси ихтиѐрий равишда тўлаб берилмаган.
Шундан сўнг, аризачи жавобгарга нисбатан жами 411426614,5 сўм
миқдорида жарима қўллаб беришни сўраб судга ариза билан мурожаат қилган.
Юқорида қайд этилганидек, жавобгар томонидан хорижий хамкор билан
тузилган импорт шартномалари бўйича товарларни импорт қилиш муддати
ўтказиб юборилиб, эркин муомалага чиқариш божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштириш белгиланган муддатлардан 180
кунгача кечиктирилган.
Ишни судда кўриш кунида жавобгар қисман товарлар импорти амалга
ошириб, жами 241550 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик
қарздорлик суммаси қолган.
Ушбу ҳолатлар тарафлар вакилининг суд муҳокамаси давомида берган
тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд далиллар, хусусан Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг Ташқи савдо операцияларининг Ягона электрон
базаси маълумоти билан тақдим этилган маълумоти билан тасдиқланади.
Таъкидлаб ўтилган қонун ҳужжати талабларига асосан, ушбу ҳолат аризачи
томонидан билдирилган талабни қаноатлантиришга ва жавобгарга нисбатан жарима
қўллашга асос бўлади. Шу боис, суд аризачи томонидан билдирилган талабни
асосли деб ҳисоблайди ва аризани қисман қаноатлантиришни лозим топиб, суд
муҳокамаси кунига 241550 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебиторлик
қарздорлик суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда, яъни 24155 АҚШ доллари
(241550 х 10%=24155) АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки томонидан белгиланган валюта курси (2022 йил 12 май ҳолатига 1 АҚШ
доллари – 11184,63 сўм) бўйича 270164737,65 сўм (24155 х 11184,63) миқдорида
жарима қўлланишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
―Давлат божи тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда
давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Шунга кўра, суд иш юзасидан давлат божи ундирмасликни ҳамда тўланган
24000 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 220-222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Наманган вилоят давлат солиқ бошқармасининг аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
«Jahon Javohiri Invest» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
270164737,65 сўм миқдорида жарима қўлланилсин.
Даъвони қолдган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жарима суммасини ундириш аризачи зиммасига юклатилсин.
«Jahon Javohiri Invest» масъулияти чекланган жамиятидан:
- Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Каримов