Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2203/3802 Дата решения 29.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Дадабаев Алишер Аскарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TRADE KING масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый FRUKTOVIY EXPRESS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 903174 Claim ID 2854295 PDF Hash ef27f7bf1170d105... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
амда ФКнинг 327-моддаси амда ФК 327 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI NAMANGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 160133, Namangan shahri, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a 160133, Namangan city, Nodim Namangoniy street, 20a Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14 е-mail: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 1601-2202/3802 2022 йил 29 август № 4- Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Дадабаев раислигида, судья ёрдамчиси И.Қозақовнинг суд мажлиси котиблигида, «TRADE KING» MCHJнинг жавобгар– «FRUKTOVIY EXPRESS» MCHJ ҳисобидан 365.000.000 сўм асосий қарз, 18.250.000 сўм пеня, 19.010.416.67 сўм фоиз жами 402.260.416,67 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили Э.Джураев (ишончнома асосида) иштирокида видеоконференцалоқа режимидан фойдаланилган холда суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «TRADE KING» MCHJ (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «FRUKTOVIY EXPRESS» MCHJ ҳисобидан 365.000.000 сўм асосий қарз, 18.250.000 сўм пеня, 19.010.416.67 сўм фоиз жами 402.260.416,67 сўм ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакиллари даъво талабини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда суд муҳокамаси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар шу куни суд муҳокамасида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Бунга кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 25 февралда 5-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар жавобгарга 635.000.000 сўм миқдорида қарз берган. Қарзни қайтариш муддати – 2021 йил 24 август этиб белгиланган. Бироқ, шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан 365.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари қайтарилмаган. ФК 732-моддасининг биринчи қисмига асосан қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Даъвогар ўзининг 2021 йил 25 февралдаги 9485-сонли тўлов топшириқномаси билан жавобгарнинг ҳисоб рақамига 635.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб берган. Бундан кўринадики, даъво талабининг 365.000.000 сўм асосий қарзни ундириш талаби асосли ҳисобланади ва у қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, даъвогар тўлов кечиктирилган кунлар учун жавобгардан 18.250.000 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. Шартноманинг 3.1-бандида қарзни қайтариш муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,05 фоиз миқдорида, лекин жами қарзнинг 5 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўланишига келишилган. Бунга кўра, даъвогарнинг жавобгардан тўлов кечиктирилган кунлар учун пеня ундириш талаби ҳам асосли қўйилган ва у қаноатлантирилиши лозим. Зеро, ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан ўзганинг маблағидан фойдаланганлик ҳолати бўйича ФКнинг 327моддасига асосан 19.010.416,67 сўм миқдорида фоиз ундиришни ҳам сўраган. ФК 327-моддасининг биринчи қисмига асосан бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Шундай бўлсада, неустойка ҳамда ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чоралари ҳисобланиши сабабли, суд жавобгар томонидан бажарилмаган мажбуриятга нисбатан уларнинг фақатгина биттасини қўллашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бунга кўра, суд даъвогарнинг 19.010.416,67 сўм фоизни ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантириш рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ушбу ҳолатда даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланади. Шу асосда ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 3.832.500 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши, 190.0104 сўм давлат божи эса даъвогар зиммасида қолдирилиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар– «FRUKTOVIY EXPRESS» MCHJ ҳисобидан «TRADE KING» MCHJ фойдасига 365.000.000 сўм асосий қарз, 18.250.000 сўм пеня ҳамда тўланган 3.832.500 сўм давлат божи, 75.000 сўм ВКА харажатлари ва 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. «TRADE KING» MCHJ томонидан 190.0104 сўм давлат божи тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (прокурор томонидан протест келтирилиши) мумкин. А. Дадабаев