← Назад
Решение #791258 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| нинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пайариқ тумани
2022 йил 29 август
4-1406-2201/2380-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Х.Жураев, ушбу
кун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Олот Агросервис МТП” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида жавобгар "Маруфжон Нурманов сабзавотлари" фермер
хўжалигига
нисбатан
киритган
даъво
аризаси
бўйича
ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Савдо-саноат палатаси деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар "Маруфжон Нурманов
сабзавотлари" фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан “Олот Агросервис МТП” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) фойдасига 3 761 442
сўм асосий қарз ва 1 880 721 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра,
жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришлигини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган
иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 27 июнь куни
23-сонли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга хизматлар
кўрсатиш ва механизация ёрдамида ишлар бажариш юзасидан шартнома
тузилган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан, ушбу шартнома бўйича “Бажарувчи”
“Буюртмачи” буюртмасига асосан механизациялашган ишларни бажариш
сервис, агротехника хизматлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатиш мажбуриятини олади.
“Буюртмачи” эса ушбу хизматларни қабул қилиш ва улар учун шартномада
белгиланган нархлар ҳамда тартиб бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши шартлиги белгиланган.
2020 йил 7 июлдаги 169-сонли счёт-фактурага кўра, даъвогар
жавобгарга 3 761 442,72 сўмлик дон ўриш хизматини кўрсатган, жавобгар
кўрсатилган хизматни счёт-фактурани тасдиқлаб қабул қилган.
Шартноманинг 33-бандига кўра, “Буюртмачи” томонидан шартнома
баҳосининг 100 фоизгача бўлган қисми олдиндан тўланади.
Бироқ, жавобгар кўрсатилган хизмат учун тўловни амалга оширмаган,
натижада даъвогар олдида 3 761 442,72 сўм қарздор бўлиб қолган. Ушбу
ҳолатни жавобгар 18.01.2022 йилда тузилган солиштирма далолатнмани
тасдиқлаб, тан олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома эътиборсиз
қолдирилган.
Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга
нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Ушбу ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан 3 761 442 сўм асосий қарзни
ундириш талаби ишдаги шартнома, далолатнома, счёт-фактура ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли қонуний ҳамда асосли
бўлиб, қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари, жавобгардан 1 880 721 сўм пеня ундиришни сўралган.
ФКнинг 263-моддаси 1-қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Шартноманинг 5.6-бандига кўра, “Буюртмачи” томонидан тўлов
муддати кечиктирилганда кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз
миқдорида, аммо сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлайди.
Даъвогар жавобгардан шартноманинг 5.6-банди талабига мувофиқ,
3 761 442 сўм қарздорлик учун 137 кунга тўлови кечиктирилган сумманинг
50 фоизидан ошмайдиган миқдорда 1 880 721 сўм пеня ҳисоблаган. Даъвогар
томонидан пенянинг миқдори тўғри ҳисобланган.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли,
бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиши керак, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, мажбуриятнинг бажарилиш даражасини,
неустойканинг мутаносиблигини таҳлил қилиб, пеняни камайтирилган ҳолда
600 000 сўм миқдорида ундиришни, даъво талабининг қолган 1 280 721 сўм
пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
иловаси 2-бандига асосан, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи тўланиши белгиланган.
Баён этилганларга асосан суд, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 761 442 сўм асосий
қарз, 600 000 сўм пеня, ихтиёрий тўланган 24 000 сўм почта харажати
ундиришни, даъвонинг қолган 1 280 721 сўм пеня ундириш қисмини
қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан Республика бюджетига 300000
сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-180, 2034, 2035 моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Бухоро
вилоят
бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
ҳудудий
"Маруфжон Нурманов сабзавотлари" фермер хўжалигидан “Олот
Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 761 442 сўм
асосий қарз, 600 000 сўм пеня ва ихтиёрий тўланган 24 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган 1 280 721 сўм пеня ундириш қисмини
қаноатлантириш рад этилсин.
"Маруфжон Нурманов сабзавотлари" фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 300000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилинганидан кейин ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши мумкин.
Б.Х.Жураев