← Назад
Решение #79128 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 182 | — | law | |
| збекистон Республикаси Божхона кодекси | 275 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | — | law | |
| Халилов БК | 275 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида
маърузачи судья М.Абидов
Биринчи инстанция судининг
судьяси С.Мамадиев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья А.Икромов
АЖРИМИ
2025 йил 25 март куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья О.Илхомжонов, ҳайъат судьялари Ф.Эргашев ва
М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Олимовнинг
котиблигида, томонлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим
прокурори Ш.Шарипов, маҳкум Ш.Халилов ва унинг ҳимоячиси адвокат
А.Расуловнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 2025 йил 4 январь кунидаги ҳукмига кўра судланган
Халилов
Шовкат
Баходирович
(XALILOV
SHOVKAT BAXODIROVICH), 23.04.1974 йилда
Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий,
“RED DIAMOND” МЧЖ раҳбари, оилали, беш нафар
фарзандлари бор, муқаддам судланмаган, Тошкент
шаҳри, Чилонзор тумани, Тирсакобод кўчаси, 37-уйда
истиқомат қилувчи, иш бўйича муносиб хулқ-атворда
бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга
нисбатан чиқарилган ҳукм ва апелляция инстанциясининг ажрими устидан
адвокат А.Расулов томонидан келтирилган тафтиш шикояти асосида
1-1006-2402/1149-сонли жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
4 январдаги ҳукмига кўра, Халилов Шовкат Баходирович Ўзбекистон
Республикаси ЖК 182-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган
жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга шу модда билан
иш ҳақининг ўн беш фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган
ҳолда 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган “Универсал Логистик
Сервис” МЧЖга қарашли божхона омборига топширилган 7680 дона
“Детская сумка попит”, 2400 дона “Детская сумка” ва 6360 дона
“Зеркало косметическое” товарлари давлат фойдасига ўтказилиши
белгиланган.
Ишда ёзма далил деб топилган ҳужжатлар жиноят иши ҳужжатлари
билан бирга сақлаш учун қолдирилиш белгиланган.
Иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган зарарларни
ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга
мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Ш.Халилов 2014 йил 17 апрель
куни “RED DIAMOND” МЧЖни ташкил этиб, Хитой Халқ
Республикасидан тайёр ва ярим тайёр заколка товарларини Ўзбекистон
Республикасига импорт қилишни бошлаган.
2024 йил 4 июль куни Хитой давлатидан “RED DIAMOND” МЧЖ
номига 0000048899-сонли CMP ва 25.06.2024 йилдаги RED2506-сонли
инвойс асосида “Заколки для волос, Булавки металлические ва Расческа
для волос” товарлари кириб келган.
Шундан сўнг, “RED DIAMOND” МЧЖ раҳбари Ш.Б.Халилов
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 275-моддаси тартибида,
яъни божхона юк декларациясини расмийлаштиришдан олдин товарларни
божхона назорати остида кўздан кечириш йўли билан уларнинг сони ва
миқдорини юк ҳужжатларига мослигини текшириб олиш имкониятидан
фойдаланмасдан, божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида, йўл-юк
ҳужжатларида кўп миқдорда кўрсатилмаган товар моддий бойликларини
божхона назоратидан беркитиб олиб ўтиш мақсадида, ёлғон маълумотлар
акс эттирилган йўл-юк ҳужжатларини “Expert-Brok” МЧЖнинг божхона
расмийлаштируви бўйича мутахассиси Қосимов Умархон Музаффаровичга
тақдим этган.
Бунга кўра, “Expert-Brok” МЧЖ божхона расмийлаштуруви
бўйича мутахассиси У.Қосимов жамият рахбари Ш.Халилов тақдим
этган, яъни “RED DIAMOND” МЧЖ номига келган товар моддий
бойликларига тааллуқли юк ҳужжатларига асосан божхона юк
декларацияси шакллантирилиб, “Чуқурсой” ТИФ божхона постига
йўналтирилган.
2024 йил 08 июль куни “RED DIAMOND” МЧЖ номига олиб
келинган товар моддий бойликлар “Чуқурсой” ТИФ божхона постида
26004/08.07.2024/0030852-сонли БЮД билан “Эркин муомалага чиқариш”
(ИМ40) божхона режимига рўйхатга олиниб, ААТ дастури томонидан
“қизил” йўлакка йўналтирилган.
2024 йил 9-10 июль кунлари божхона ходимлари томонидан “ULS”
МЧЖ божхона омборида юқорида кўрсатилган товарлар БЮД ва юк
кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилганида, йўл-юк
ҳужжатларида ва 26004/08.07.2024/0030852-сонли БЮДда кўрсатилмаган
7680 дона “Детская сумка попит”, 2400 дона “Детская сумка” ва 6360 дона
“Зеркало косметическое” товарлари борлиги аниқланган.
“Elektron Baholash” МЧЖнинг 2024 йил 27 июлдаги 40/2867-24-ЕВ
сонли баҳолаш ҳисоботига кўра, вақтинча сақловга олинган товарларнинг
бозор қиймати 297.528.000 сўмни, яъни жуда кўп миқдорни ташкил этиши
аниқланган.
Тошкент
шахар
божхона
бошқармаси
Товарларни
классификациялаш гуруҳининг 2024 йил 25 октябрь кунидаги
маълумотномасига асосан 26004/08.07.2024/0030852-сонли БЮДда
кўрсатилмаган “Детская сумка попит”, “Детская сумка” товарлари ТИФ
ТНнинг 4202 99 000 0 товар подсубпозициясида ва “Зеркало
косметическое” товари ТИФ ТНнинг 7009 92 000 0 товар
подсубпозициясида таснифланиши хамда “Детская сумка попит”,
“Детская сумка” ва “Зеркало косметическое” товарлари ТИФ ТНнинг
алоҳида товар подсубпозициясида таснифланиши лозимлиги кўрсатилган.
Адвокат А.Расулов тафтиш шикоятида, ҳимояси остидаги маҳкум
Ш.Халиловга нисбатан чиқарилган суд қарорларининг ашёвий далилга оид
қисмидан норозилигини, тегишли ҳужжатларга асосан Хитой давлатида
ишлаб чиқарилган 7.680 дона “детская сумка попит”, 2.400 дона “детская
сумка” ва 6.360 дона “зеркало косметическое” товарлари “Red Diamond”
МЧЖни номига расмийлаштирилганлигини ва ушбу товарлар жамиятга
тегишли мулк ҳисобланишини, жамиятнинг 100% улушли таъсисчиси
17.02.1976 йилда туғилган Халилов Шухрат Баходирович ҳисобланишини,
судланувчи Ш.Халилов ушбу жамиятда ойлик маош эвазига директор
лавозимида ишлашини ва унда ушбу товарларга мулкий эгалик ҳуқуқи
мавжуд эмаслигини билдириб, ушбу товарларни давлат фойдасига
ўтказишни бекор қилиб, божхона тўловларини амалга оширгандан кейин
“Red Diamond” МЧЖнинг ҳисобига қайтаришни сўраган.
Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья М.Абидовнинг маърузасини,
Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шариповнинг суд
ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, маҳкум Ш.Халилов
ва унинг адвокати А.Расуловнинг келтирилган шикоятни қаноатлантириш
ҳақидаги фикрини тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши
ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага
келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судлов ҳайъати, судланувчи Ш.Халиловнинг айблилик масаласини
ҳал қилмасдан, иш бўйича далилий ашё сифатида олинган 7.680 дона
“детская сумка попит”, 2.400 дона “детская сумка” ва 6.360 дона
“зеркало косметическое” товарлар масаласини муҳокама қилиб, қуйидаги
тўхтамга келади.
Жиноят иши ҳужжатларида мавжуд 2021 йил 12 январь кунидаги
Таъсисчилар йиғилишининг 2-сонли баённомаси кўра, йиғилишда
Халилов Шовкат Баходирович (38,57%) ва Халилов Шухрат Баходирович
(61,43%) иккала ҳам таъсисчи иштирок этиб, “RED DIAMOND” МЧЖнинг
директори лавозимига Халилов Шовкат Баходирович тайинланиши ҳақида
қарор қабул қилинган, сўнг 6-сонли буйруққа асосан Халилов Шовкат
Баходирович директор лавозимига тайинланган ва биринчи имзо ҳуқуқи
унга тегишли бўлган.
Тошкент шаҳар Чилонзор туман Давлат хизматлари маркази
томонидан 2021 йил 15 январь куни 009793-08-сонли реестр рақами билан
“RED DIAMOND” МЧЖнинг Устави рўйхатга олинган, устав иккала
таъсисчи Халилов Шовкат Баходирович ва Халилов Шухрат Баходирович
томонидан имзоланган.
Бироқ, 2024 йил 30 июль кунидаги юридик шахс тўғрисида
маълумотномага кўра, “RED DIAMOND” МЧЖнинг 100% улуши таъсисчи
Халилов Шухрат Баходировичга тегишли эканлиги ҳамда МЧЖнинг
бошқарувчиси сифатида Халилов Шовкат Баходирович эканлиги
кўрсатилган.
Лекин 2024 йил 9-10 июль кунлари божхона ходимлари томонидан
“ULS” МЧЖ божхона омборида товарлар БЮД ва юк кузатув ҳужжатлари
асосида божхона кўригидан ўтказилган вақтда “RED DIAMOND”
МЧЖнинг биргина таъсисчиси Халилов Шухрат Баходирович эканлиги
ҳамда 100% улуш унга тегишлилиги аниқланган.
Юқоридаги ҳужжатларга асосан Халилов Шовкат Баходирович ва
Халилов Шухрат Баходирович “RED DIAMOND” МЧЖнинг таъсисчилари
бўла тўриб, Халилов Шовкат Баходирович томонидан иш фаолияти тўлиқ
олиб борилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддасига мувофиқ,
“Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли
бўлган жиноят қуроллари мусодара қилиниши керак ва улар тегишли
муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади. Гумон
қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган
мол-мулк қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий
ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилади. Гумон
қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган
мол-мулкнинг қонуний эгалари, мулкдорлари ёки уларнинг ҳуқуқий
ворислари, худди шунингдек меросхўрлари аниқланмаган тақдирда, ушбу
мол-мулк давлат даромадига ўтказилади” деб белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Хитой давлатидан “RED
DIAMOND” МЧЖ номига 0000048899-сонли CMP ва 25.06.2024 йилдаги
RED2506-сонли инвойс асосида “Заколки для волос, Булавки
металлические ва Расческа для волос” товарлари кириб келган, бироқ
“RED DIAMOND” МЧЖ раҳбари Ш.Халилов БКнинг 275-моддасига риоя
қилмасдан, ёлғон маълумотлар акс эттирилган йўл-юк ҳужжатларини
“Expert-Brok” МЧЖнинг божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга
тақдим этган, сўнг божхона ходимлари томонидан “ULS” МЧЖ божхона
омборида юқорида кўрсатилган товарлар БЮД ва юк кузатув ҳужжатлари
асосида божхона кўригидан ўтказилганда, йўл-юк ҳужжатларида ва
26004/08.07.2024/0030852-сонли БЮДда кўрсатилмаган товарлар борлиги
аниқланган.
Юқорида қайд этилган “Заколки для волос, Булавки металлические
ва Расческа для волос” товарлар “RED DIAMOND” МЧЖга тегишли
товарлар бўлиб, мазкур жамият раҳбари бевосита Халилов Шовкат
Баходирович ҳисобланган, шу сабабли ТМБлар жамиятнинг номига
расмийлаштирилган.
Шу боис, биринчи инстанция суди, иш бўйича ашёвий далил деб
топилган “Универсал Логистик Сервис” МЧЖга қарашли божхона
омборига топширилган 7680 дона “Детская сумка попит”, 2400 дона
“Детская сумка” ва 6360 дона “Зеркало косметическое” товарларини
давлат фойдасига ўтказишни белгилаб, тўғри хулосага келган.
Шу билан бирга апелляция инстанцияси суди томонидан туман
судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли қарор қабул
қилинган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
маҳкум Ш.Халиловга нисбатан қабул қилинган биринчи инстанция
судининг ҳукмини ва апелляция инстанцияси судининг ажримини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деган хулосага
келади ҳамда келтирилган тафтиш шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 478, 510, 5213, 4, 6-моддаларига
амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
АЖРИМ
Халилов Шовкат Баходировичга нисбатан чиқарилган жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 4 январдаги ҳукми ва
Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2025 йил 18 февралдаги
ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Тафтиш шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
/имзо/
О.Илхомжонов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
Ф.Эргашев
/имзо/
М.Абидов
Аслига тўғри, судья:
Қ И Л Д И: