← Назад
Решение #791368 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2022 йил 26 август
4-1802-2201/1211-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси
вакили Х.Рахимов (2022 йил 25 августдаги ишончномага асосан) ва "KITOB AVTO
INNOVATSION" масъулияти чекланган жамияти раҳбари С.Ахмедов иштирокида, Қашқадарё
вилояти Давлат солиқ бошқармаси нинг, "KITOB AVTO INNOVATSION"
масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан берган аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2201/1211сонли иқтисодий ишини Китоб тумани Давлат солиқ инспекцияси биносида ўтказилган
очиқ сайёр суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-
Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси (матнда аризачи деб юритилади),
"KITOB AVTO INNOVATSION" масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар томонидан солиқ
ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этмаганлигини, белгиланган
муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида унинг шахсий кабинетига хабарнома
юборилган бўлса-да, ҳисобот тақдим этилмаганлигини билдириб, жавобгарнинг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи
тақдим этиганлиги тўғрисида судга маълумот тақдим қилиб, аризани қаноатлантирмасдан
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари солиқ ҳисоботини тақдим
этганлигини билдириб, аризани рад этишни сўради.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий
баҳо берган ҳолда, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгар солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ
органига тақдим этилмаган.
Аризачи томонидан жавобгар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда
тутилган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши лозимлиги тўғрисида шахсий
кабинети орқали электрон шаклда огоҳлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи
солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган
ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
Аризачининг солиқ тўловчини банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори билан жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операциялар ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан
кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул
қилиниши мумкин.
Судга, суд мажлиси кунига қадар солиқ органига белгиланган шаклда жавобгар солиқ
ҳисоботини тақдим этганлиги тўғрисида аризачи вакили томонидан маълумот тақдим
этилган.
Бундай ҳолатда, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-186, 222моддаларига асосланиб, судҚ А Р О Р К И Л Д И:
Аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар ўн кун муддат ичида шу суд орқали
Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
О.Қурбонов