← Назад
Решение #791369 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| исми ва | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 776 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 805 | — | law | |
| ФКнинг | 806 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Денов тумани
4-1903-2201/329-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Ж.Хусановнинг раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Муродовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ХХХ даъвогар
вакили рахбари ХХХ (низом асосида), ишончли вакили адвокат ХХХ Х иштирокида,
ва жавобгар ХХХ вакили ХХХ (2022 йил 15 июлдаги 01-04/2341-сонли ишончнома)
ларнинг иштирокисиз, «ХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг вакили
иштирокисиз, даъвогар ХХХ хусусий корхонаси манфаатида жавобгарлар “ХХХ”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2022 йил 19 январдаги 09/01-сонли хатига
асосан қўйилган тўлов топшириқномани ижро этиш мумкин эмас деб топиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарѐ вилоят ҳудудий
бошқармаси “ХХХ” хусусий корхонаси манфаатида жавобгарлар “ХХХ” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан 2022 йил 19 январдаги 09/01-сонли хатига асосан
қўйилган 260 155 973.85 сўмлик тўлов топшириқномани ижро этиш мумкин эмас деб
топишни сўраган.
Суд мажлисида белгиланган тартибда хабардор қилинган Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сурхондарѐ вилоят ҳудудий бошқармаси, жавобгарлар “ХХХ”
масъулияти чекланган жамиятидан вакиллар иштирок этмади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарѐ вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Иш ҳужжаларида палата, жавобгарлар “ХХХ”
масъулияти чекланган
жамиятининг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинганлиги тўғрисида далиллар мавжу
Суд юқоридагига кўра, Ўз. Рес. ИПКнинг 128-моддаси 1-қисми ва 170-моддаси
3-қисмига кўра палата, жавобгарлар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг
вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, даъвогар билан
тузилган лизинг шартномаси бўйича қарздорлиги қолмаганлиги, шундай бўлса-да,
лизинг берувчи асоссиз пенялар ҳисоблаб, инкассо топшириқномаси қўйганини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар банк вакили муқаддам суд мажлисида иштирок этиб, ўз
тушунтиришида, даъвогар фикрига нисбатан эътироз билдириб, даъвогар билан
тузилган лизинг шартномаси бўйича сўзсиз
юзага келган пеня
ва бошқа
келишилгани,
банкка ушбу шартнома ва илова этиб, инкассо топшириқномаси юборилгани сабабли,
ушбу қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунга қадарли ѐки ундирувчининг қайтариш
хатига асосан ѐки суднинг қарорига асосан олиб ташланиши мумкинлигини,
банкнинг бу ерда айби йўқлигини, банкка нисбатан қисмини рад этишни сўради.
Суд, тарафларнинг суд мажлисида берган кўргазмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар «ХХХ»
масъулияти чекланган жамияти 2018 йил 12 июль кунида ZSL/03/18-сонли лизинг
шартномаси имзоланган.
Шартнома шартига кўра, лизинг объекти 560 000 000 сўм бўлиб, олдиндан
аванс 30 фоизи 168 000 000 сўмни ва бошқа харажатлар билан бирга 192 295 375 сўм
олдиндан тўлашга келишилган.
Лизинг тўлови ўз вақтида қайтарилмаганлиги важи билан жавобгар “ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти банкка 19.01.2022 йилда 260 155 973.85 сўмлик 02сонли инкассо топшириқномаси қўйган. Қўйишга асос сифатида топшириқномада
лизинг шартномаси 10.1 ва 10.2 банди бўйича қарздорлик деб кўрсатилган.
Ваҳоланки, лизинг шартномасининг 10.1 бандида даъвогар шартномавий
мажбуриятларини бажармаган тақдирда лизинг берувчи сўзсиз акцептсиз
даъвогарнинг банклардаги ҳисоб-варақларидан пул маблағларини лихинг тўлови ва
пеняни ундириш учун ассо бўлишига келишилган.
Лизинг шартномасининг 10.2 бандида мазкур лизинг шартномаси Ўз. Рес.
ФКнинг 776-моддаси тартибида мазкур шартнома банкка инкассо қўйишда тўлов
топшириқномаси ҳисобланишига келишилган.
12.07.2018 йилги лизинг шартномасининг 2-иловасидаги тўлов графигида 36 ой
ичида яъни 2021 йил 12 июль кунига қадар даъвогар жами 748 935 375 сўм тўлашга
келишилган бўлиб, инкассо топшиқномаси расмийлаштириш куни 2022 йил 19
январь кунига даъвогар тўлов график жами тўлови 753 200 000 сўм тўловидан
ортиғи билан 788 661 424.73 сўм тўлов амалга оширган бўлган, жавобгар «ХХХ»
масъулияти чекланган жамияти эса 18.01.2022 йилга тузган бир тарафлама имзолаган
солиштирма далолатномасига кўра даъвогар “ХХХ” хусусий корхонасига
1 048 817 398.58 сўмлик тўлов мажбурияти ҳисоблаган. Жавобгар судга ушбу тўлов
мажбуриятини келиб чиқиш асосларини, ҳисоб-китобини тақдим этмади.
Солиштирма далолатномада ушбу 259 910 077.90 сўм ўзаро келишилган пеня
суммаси деб кўрсатган бўлсада, пеня тўлов мажбурияти низоли ҳисобланиб, даъвогар
билан солиштирма далолатнома
тузилмаган, пеня миқдори келишилмаган.
Солиштирма далолатномадаги қайдлар асоссиз ҳисобланади.
Зеро, лизинг шартномасининг 17.1 бандида лизинг тўловлари ўз вақтида амалга
оширилмаганда кечиктирилган сумманинг 0.5 фоизи миқдорида пеня ҳисоблашга
келишилган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддаси
иккинчи қисмига кўра ҳисобланган пеня миқдори кечиккан сумманинг 50 фоизидан
ошмаслиги белгиланган бўлсада, жавобгар қайси муддатдаги кечикиш учун пеня
ҳисоблаганини асословчи ҳужжатларни судга тақдим этмади.
Ўз. Рес. ФКнинг 805-моддасига кўра, бирон-бир ҳужжат бўлмаган ѐки
ҳужжатлар ташқи аломатларига кўра инкассо топшириқномасига мос бўлмаган
тақдирда ижро этувчи банк бу ҳақда дарҳол инкассо топшириқномасини берган
шахсга хабар қилиши шарт. Мазкур камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, банк
топшириқларни бажармасдан ҳужжатларни қайтариб юборишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда даъвогар жавобгар томонидан қўйилган тўлов талабномасини
чақириб олиш тўғрисида 02.02.2022 йилда 02-сонли эътирознома тақдим қилган
бўлса-да, жавобгар томонидан эътирознома талабномага ѐзма муносабат билдирган
бўлсада,. ФКнинг 806-моддаси талабига риоя қилмаган.
Ваҳоланки, ФКнинг 806-моддасига асосан, агар тўлов ва (ѐки) акцепт олинган
бўлмаса, ижрочи банк пул тўланмаганлигининг ѐки акцептдан бош
тортилганлигининг сабаблари тўғрисида банк-эмитентни дарҳол хабардор қилиши
шарт. Банк-эмитент бу ҳақда дарҳол мижозга хабар бериши, ундан навбатдаги
ҳаракатлар хусусида кўрсатмалар сўраши шарт. Бундан кейинги ҳаракатлар
тўғрисида банк қоидаларида белгиланган муддатда кўрсатмалар олинмаса, ижрочи
банк ҳужжатларни инкассо топшириқномаси юборган банкка қайтаришга ҳақли.
Шунингдек, даъвогар билан жавобгар ўртасида тузилган лизинг
шартномасининг 10.1-бандига кўра, жавобгар томонидан кредит бўйича асосий қарз,
фоиз тўлаш муддати ўтказиб юборилганда, банк жавобгарнинг барча
ҳисобварақларидан керакли суммани акцептсиз тартибда ундириб олишга ҳақлилиги
белгиланган бўлса-да, лекин ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга
ошириладиган ижро ҳужжати ѐки бошқа ҳужжат мавжуд эмас.
Шу билан бирга инкассо тўлов топшриқномасида қайд этилган лизинг
шартномаси бўйича 260 155 973.85 сўм қарздорлиги мавжудлиги ўз исботини
топмаган.
Тўлов талабномаси бўйича қолган 260 155 973.85 сўм пеня низоли бўлиб,
пеняни ундириш юзасидан суднинг ҳал қилув қарори мавжуд эмас.
Ваҳоланки, муқаддам жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти судга
лизинг тўловларини ундириш масаласида бир неча марта мурожаат этган бўлиб,
03.12.2020 йилги 4-1001-2003/17059-сонли ҳал қилув қарорига асосан 94 235 982.70
сўм асосий қарз, 24.02.2021 йилги 4-1001-2119/1429-сонли ҳал қилув қарорига асосан
25.03.2021 йилги ижро варақа бўйича 40 663 552.4 сўм асосий қарз, 12.07.2021 йилги
4-1001-2115/20150-сонли ҳал қилув қарорига асосан 61 483 558 сўм лизинг тўлови,
14.09.2021 йилги 4-1001-2107/29233-сонли ҳал қилув қарорига асосан 12 285 587.58
сўм ундириш белгиланган бўлиб, ушбу қарорларнинг бирортасида ҳам пеня ундириш
масаласи кўрилмаган, пеня ундириш талаби билан низоли бўлсада судга мурожаат
этилмаган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юкланади.
Баѐн
этилганларга
асосан,
суд
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил
19 январдаги 09/01-сонли хатига асосан қўйилган тўлов топшириқномани ижро
этилиши мумкин эмас деб топишни, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджетига 5 203 119,47 сўм давлат божи ва 24 000 сўм
почта харажати ундиришни лозим топади.
Зеро, Ўз. Рес. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 176, 177-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236,
805, 806-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг Микрокредитбанк Узун филиалидаги ҳисоб рақамига 2022 йил
19 январдаги 09/01-сонли хатига асосан қўйилган тўлов топшириқномани ижро
этилиши мумкин эмас деб топилсин.
“ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси
бюджетига 5 203 119,47 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига 24 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Денов туманлараро иқтисодий суди орқали
Сурхондарѐ вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Раислик этувчи
С.Ж.Хусанов