Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1203 Дата решения 26.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Qashqadaryo viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый "KITOB INTER FOOD" фермер хўжалиги
Source ID 888297 Claim ID 2859949 PDF Hash a0043cc3fefae595... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2022 йил 26 август 4-1802-2201/1203-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси вакили Х.Рахимов (2022 йил 25 августдаги ишончномага асосан) иштирокида, Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармасининг, "KITOB INTER FOOD" фермер хўжалигига нисбатан берган аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2201/1203-сонли иқтисодий ишини Китоб тумани Давлат солиқ инспекцияси биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни- Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси (матнда аризачи деб юритилади), "KITOB INTER FOOD" фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар томонидан 2022 йил учун ягона ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида унинг шахсий кабинетига хабарнома юборилган бўлса-да, ҳисобот тақдим этилмаганлигини билдириб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги тўғрисида судга маълумот тақдим қилиб, суддан аризани қаноатлантиришни, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилишни сўради. Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан 2022 йил учун ягона ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этилмаган. Аризачи томонидан жавобгар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши лозимлиги тўғрисида шахсий кабинети орқали электрон шаклда огоҳлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Аризачининг солиқ тўловчини банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори билан жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Судга, суд мажлиси кунига қадар солиқ органига белгиланган шаклда жавобгар солиқ ҳисоботини тақдим этилмаганлиги тўғрисида аризачи вакили томонидан маълумот тақдим этилган. Бундай ҳолатда, суд аризани қаноатлантиришни, жавобгар "KITOB INTER FOOD" фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 2022 йил учун ягона ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармасига тақдим этгунга қадар ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-186, 222моддаларига асосланиб, судҚ А Р О Р К И Л Д И: Ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар "KITOB INTER FOOD" фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари 2022 йил учун ягона ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармасига тақдим этгунга қадар ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб турилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар ўн кун муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья О.Қурбонов