Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/1741 Дата решения 26.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Каримов Аброрбек Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси Ответчик / Подсудимый AZIA EKSPORT TRANS SERVIS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 901800 Claim ID 2846983 PDF Hash 6b6fcc182b41654e... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 178-моддаси аролик кодекси 178 code_article
аролик кодексининг 231-моддаси аролик кодекси 231 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20-uy Тel: 0(369)227 79 93 НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20 Fax: 0(369)227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 26 август 4-1604-2202/1741-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари С.Ҳайдарова (ордер асосида), М.Қозақов, Д.Ҳайдарова, Ж.Бозорхонов (ишончнома асосида), учинчи шахс вакили Б.Боймирзаев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар – ФФФнинг жавобгар – ВВВМЧЖни Янгиқўрғон тумани, Бирлашган қишлоғи, Ўрта МФЙда жойлашган собиқ ҚВП биносидан мажбурий кўчириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар – ФФФ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – ВВВМЧЖни Янгиқўрғон тумани, Бирлашган қишлоғи, Ўрта МФЙда жойлашган собиқ ҚВП биносидан мажбурий кўчиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс тариқасида жалб қилинган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида объектни ижарага беришни рад этилганлигини, бу ҳақда жавобгарга бир неча маротаба огохлантириш хатлари юборилганлигини, жавобгар билан 2022 йил учун ижара шартномаси тузилмаганлигини, бироқ жавобгар томонидан бино асоссиз равишда эгаллаб келинаётганлигини, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун ушбу собқ ҚВП биносида амбулатор тиббий хизмат кўрсатиш пункти ташкил этилишини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида учинчи шахс вакили жавобгар билан ижара шартномаси тузилмаганлигини, объектни ижарага бериш бўйича электрон эълон берилмаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси куни ва жойи ҳақида қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, ундан суд мажлисига вакил келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар муассаса ва жавобгар ҳамда учинчи шахс ўртасида 2021 йил 12 февралда Янгиқўрғон тумани, Ўрта МФЙда жойлашган собиқ Охунбобоев ҚВП бино-иншоотларини ижара бериш ҳақида 58-сонли шартнома тузилган. Ушбу ижара шартномасига кўра, шартноманинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрда тугаган. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун амбулатор қатновни ташкил этиш зарурияти сабабли 2022 йил учун ижара шартномаси тузилмаган. Даъвогар муассаса томонидан 2022 йил 9 март куни жавобгар корхонага 182-сонли алоқа хат юборилиб, ижара объектини бўшатиш ҳақида огохлантирилган. Бироқ, жавобгар томонидан ижара объекти даъвогар муассаса қайтарилмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли Қарорининг иловаси билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида” Низомнинг 12-бандида давлат мулки даврий нашрларда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Савдосаноат палатасининг веб-сайтларида фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисида мажбурий тарзда эълон қилиш шарти билан (чоракда камида бир марта) ижарага берилиши, эълонда ижарага берувчининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефони ва факси, электрон почта манзили; ижарага берилаётган давлат мулкининг номи, миқдори, тавсифи ва таркиби, у жойлашган жой, балансда сақловчининг номи; ижара муддати; давлат мулкини ижарага бериш шартлари, шу жумладан ундан фойдаланиш шартлари; ижарага берувчининг хоҳишига кўра бошқа маълумотлар берилиши, ижарага олувчи ижара шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида ёзма равишда мурожаат қилган тақдирда, агар қонунда ёки ижара шартномасида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ўз вазифаларини зарур тарзда бажариб келган ижарага олувчи шартнома муддати тугагандан кейин, шартлар тенг бўлган ҳолатларда ижара шартномасини янги муддатга тузишда бошқа шахсларга нисбатан устунлик ҳуқуқига эга бўлиши, ушбу Низомнинг 7бандида назарда тутилган энг кўп муддатлар тугагач давлат мулки ижарага умумий асосларда берилиши белгиланган. Ушбу Низомнинг 17-бандига кўра, ижара шартномаси ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузилади. Ижара шартномасини буюртманомаларни кўриб чиқиш баённомасида кўрсатилган муддат мобайнида, лекин кўпи билан беш кун муддатда барча томонлар имзолаши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли Қарорининг 5-бандига кўра, ФК 538-моддасининг мазмунидан келиб чиқиб, мулкнинг эгаси ёхуд қонун ёки мулкдор томонидан мулкни ижарага бериш ваколати берилган бошқа шахслар ижарага берувчи бўлиши мумкин. Ижарага берувчининг мулкдор эканлиги масаласини аниқлашда судлар мулкка бўлган ҳуқуқни белгиловчи (эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, олди-сотди шартномаси, кадастр ҳужжатлари, транспорт воситасига техник паспорт ва бошқалар) ва ижарага берувчи ҳақиқатда ҳам мулкдор эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилишлари лозим. Судлар назарда тутишлари керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 102сонли қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ давлат мулки фақат Қорақалпоғистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги давлат унитар корхоналари шаклидаги давлат мулкини ижарага бериш марказлари орқали ижарага берилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 178-моддаси 1қитсмига кўра, давлат корхонаси, шунингдек муассасаси ўзларига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан қонунда белгилаб қўйилган доирада, ўз фаолиятининг мақсадларига, мулкдорнинг топшириқларига ҳамда мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларини амалга оширадилар. Мазкур ҳолатда, низодаги ижара объекти бўлган Янгиқўрғон тумани, Ўрта МФЙда жойлашган собиқ Охунбобоев ҚВП биноиншоотларга бўлган ашёвий ҳуқуқ даъвогар ФФФга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 231-моддасига кўра, мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин. Мазкур ҳолатда, даъво талаби асосли бўлиб, уни қаноатлантириш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, жавобгар – ВВВМЧЖни Янгиқўрғон тумани, Ўрта МФЙда жойлашган собиқ Охунбобоев ҚВП биносидан мажбурий кўчириш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 24000 сўм почта харажати ва 3 000 000 сўм давлат божини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ўрта МФЙда жойлашган собиқ Охунбобоев ҚВП биносидан мажбурий тартибда кўчирилсин. Жавобгар ВВВМЧЖ ҳисобидан даъвогар ФФФ фойдасига 24000 сўм почта харажати ва 3000000 сўм давлат божини ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи А.Каримов