← Назад
Решение #791511 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2022 йил 26 август
4-1802-2201/1201-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Шаҳрисабз шаҳар Давлат солиқ инспекцияси
вакили Ш.Рузиев (2022 йил 13 майдаги ишончномага асосан) иштирокида, Шаҳрисабз шаҳар
Давлат солиқ инспекциясининг, "KESH TONGI" хусусий корхонасига нисбатан берган
аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2201/1201-сонли иқтисодий ишини Китоб тумани
Давлат солиқ инспекцияси биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлиси муҳокамасида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни-
Шаҳрисабз шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (матнда аризачи деб юритилади), "KESH
TONGI" хусусий корхонаси (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар томонидан 2022 йил учун юридик шаҳсларнинг ер солиғи бўйича
солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этмаганлигини,
белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва жавобгарнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида унинг шахсий
кабинетига хабарнома юборилган бўлса-да, ҳисобот тақдим этилмаганлигини билдириб,
жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи
тақдим этилмаганлиги тўғрисида судга маълумот тақдим қилиб, суддан аризани
қаноатлантиришни, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилишни сўради.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий
баҳо берган ҳолда, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан 2022 йил учун юридик шаҳсларнинг
ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим
этилмаган.
Аризачи томонидан жавобгар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда
тутилган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши лозимлиги тўғрисида шахсий
кабинети орқали электрон шаклда огоҳлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи
солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган
ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
Аризачининг солиқ тўловчини банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори билан жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операциялар ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан
кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул
қилиниши мумкин.
Судга, суд мажлиси кунига қадар солиқ органига белгиланган шаклда жавобгар солиқ
ҳисоботини тақдим этилмаганлиги тўғрисида аризачи вакили томонидан маълумот тақдим
этилган.
Бундай ҳолатда, суд аризани қаноатлантиришни, жавобгар "KESH TONGI" хусусий
корхонасининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 2022 йил учун юридик
шаҳсларнинг ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини Шаҳрисабз шаҳар Давлат солиқ
инспекциясига тақдим этгунга қадар ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-186, 222моддаларига асосланиб, судҚ А Р О Р К И Л Д И:
Ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар "KESH TONGI" хусусий корхонасининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операциялари 2022 йил учун юридик шаҳсларнинг ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини
Шаҳрисабз шаҳар Давлат солиқ инспекциясига тақдим этгунга қадар ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб турилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар ўн кун муддат ичида шу суд орқали
Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
О.Қурбонов