Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2154 Дата решения 26.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТИФ Миллий банки Самарқанд вилоят филиали Ответчик / Подсудимый YUNUSJON AHLI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 902541 Claim ID 2847375 PDF Hash 8c38e5a46926b610... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПКнинг 111-моддаси ИПКнинг 111 law
шунингдек ушбу Кодекс 110-моддаси шунингдек ушбу Кодекс 110 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Пайариқ тумани 4-1406-2201/2154-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Х.Икрамов (25.07.2022 йилдаги 01-6494/10-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили Э.Джуматов (01.06.2022 йилдаги 06/01-сонли ишончномага асосан), А.Ахадов, (10.08.2022 йилдаги 08/05-сонли ишончномага асосан) ва мутахассис С.Очиловлар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгарлар “YUNUSJON AHLI” масъулияти чекланган жамияти ва “SAMARKAND OIL EKSTRAKSIYA” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Савдосаноат палатаси деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Самарқанд филиали “YUNUSJON AHLI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га дастлаб 2017 йил 30 июндаги 2925-сонли кредит шартномасига асосан 84 ой муддатга Хитой давлат тараққиёт банки кредит линияси ҳисобидан сояни қайта ишлаш ускуналари сотиб олиш мақсадида 6750 000,0 АКШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратганлигини, 14.02.2020 йилдаги қўшимча келишув битимига асосан хорижий валютада ажратилган кредит маблағи 12 ой имтиёзли давр билан 96 ой муддатга йиллик 18 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан шу кундаги Марказий банки курси бўйича 64 389 330 000,0 сўм эквивалентида миллий валютага ўтказдирилганлигини, шартноманинг шартларига асосан даъвогар жавобгарга 6 750 000,0 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни тўлиқ кўчириб берганлигини, жавобгар кредит таъминоти сифатида ўзига тегишли Самарқанд вилоят, Оқдарё туман, “Р.Хамраев” массивида жойлашган “Соя оқсили ишлаб чиқариш заводи” биносининг Литер 0001, 0002, 0003, 0004, 0005, 0007, 0015, 0016, 0019, 0020 қисмларини - 13 780 000 000 сўм қийматида, Самарканд вилоят, Оқдарё туман, Р.Хамраев массивида жойлашган, “Бахмал матоси ишлаб чиқариш заводи” биносини - 11 475 126 600 сўм қийматида, тўқимачилик ишлаб чиқариш ускуналарини - 965 252 000 сўм, кредит ҳисобига сотиб олинган сояни қайта ишлаш ускуналарини 36 706 687 680 сўм ва “SAMARQAND OIL EKSTRAKSIYA” масъулияти чекланган жамияти ( бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади)нинг кафиллигини 22 602 286 598,7 сўм қийматида тақдим қилганлигини, жавобгар кредит шартномаси юзасидан тўловларни сурункали кечиктириб тўлаши орқали шартнома шартларини қўпўл равишда бузиб келаётганлигини, натижада унинг 2022 йил 10 июнь ҳолатига муддатли кредит қарздорлиги 61 661 145 000 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 6 889 464 301,78 сўм ва ҳисобланган фоиз 7 111 763 256,06 сўмни, жами 75 662 372 557,84 сўмни ташкил қилганлигини, шу боис жавобгардан 2022 йил 10 июн ҳолатига муддатли кредит қарздорлиги 61 661 145 000 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 6 889 464 301,78 сўм ва ҳисобланган фоиз 7 111 763 256,06 сўмни, жами 75 662 372 557,84 сўм ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли Самарқанд вилоят, Оқдарё туман, “Р.Хамраев” массивида жойлашган “Соя оқсили ишлаб чиқариш заводи” биносининг Литер 0001, 0002, 0003, 0004, 0005, 0007, 0015, 0016, 0019, 0020 қисмларига, Самарқанд вилоят, Оқдарё туман, Р.Хамраев массивида жойлашган, “Бахмал матоси ишлаб чиқариш заводи” биносига, тўқимачилик ишлаб чиқариш ускуналарига, кредит ҳисобига сотиб олинган сояни қайта ишлаш ускуналарига, МЧЖ кафиллиги 22 602 286 598,7 сўм қийматида тақдим қилинган мулкларга қаратишни, ишни Савдо-саноат палатаси вакилининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, савдо-саноат палатаси ва МЧЖ вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2- ва 3-қисмларига асосан суд ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга қўшимча равишда судга қўшимча даъво аризасини тақдим қилиб, жавобгар томонидан қўшимча гаров таъминоти сифатида фуқаро Расулова Шоирага тегишли Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 52-уй, 18-хонадон яъни, турар жой биноси 325 516 000 сўм, фуқаро Абидов Фурқат Хамидовичнинг жавобгар устав капиталидаги 3,73% яъни, 327 579 290,18 сўм улуши, фуқаро Расулова Хусниянинг жавобгар устав капиталидаги 25,54% яъни, 2 242 995 997,64 сўм улуши, фуқаро Расулов Хуршид Юнусовичнинг жавобгар устав капиталидаги 67,82% яъни, 5 956 146 772,12 сўм улуши, фуқаро Халимов Озод Джуракуовичнинг жавобгар устав капиталидаги 2,94% улуши яъни, 258 199 226,04 сўм қийматида тақдим қилинганлигини, ундирувни ушбу мулкларга қаратиш лозимлигини билдириб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар вакиллари ўз тушунтиришида, даъвони қисман тан олишлигини, кредит маблағи ажратилганлигини, банк олдида қарздорлик мавжудлигини, бироқ ундирувни гаров таъминоти сифатида тақдим қилинган жисмоний шахсларга тегишли мулкларга қаратишга эътирози борлигини билдириб, суддан даъвони қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд мажлисида сўралган мутахассис ўз тушунтиришида, жавобгарга 6 750 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилганлигини, жавобгар томонидан 2022 йил 11 мартга қадар кредитнинг асосий қарзидан 2 467 500 000 сўм сўндирилганлигини, жавобгарнинг 2022 йил 10 июнь ҳолатига муддатли кредит қарздорлиги 61 661 145 000 сўм, муддати ўтган асосий қарзи мавжуд эмаслигини, ҳисобланган пеня 304 082 300 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи 6 889 464 300 сўм, муддати узайтирилган фоиз қарзи 6 898 905 600 сўмни ташкил этишлигини маълум қилди. Суд, тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво ариза бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти (“Банк”) ва “YUNUSJON AHLI” масъулияти чекланган жамияти (“Қарз олувчи”) ўртасида 2017 йил 30 июнь куни 2925-сонли кредит шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида 14.02.2020 йил қўшимча келишув битими тузилиб, хорижий валютада ажратилган кредит маблағи 12 ой имтиёзли давр билан 96 ой муддатга йиллик 18 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан шу кундаги Марказий банки курси бўйича 64 389 330 000 сўм эквивалентида миллий валютага ўтказилган. Кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли Самарқанд вилоят, Оқдарё туман, “Р.Хамраев” массивида жойлашган “Соя оқсили ишлаб чиқариш заводи” биносининг Литер 0001, 0002, 0003, 0004, 0005, 0007, 0015, 0016, 0019, 0020 қисмларига, Самарқанд вилоят, Оқдарё туман, Р.Хамраев массивида жойлашган, “Бахмал матоси ишлаб чиқариш заводи” биносига, тўқимачилик ишлаб чиқариш ускуналарига, кредит ҳисобига сотиб олинган сояни қайта ишлаш ускуналарига, МЧЖ кафиллиги 22 602 286 598,7 сўм қийматида тақдим қилинган мулклар ҳамда фуқаро Расулова Шоирага тегишли Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 52-уй, 18-хонадон яъни, турар жой биноси 325 516 000 сўм, фуқаро Абидов Фурқат Хамидовичнинг жавобгар устав капиталидаги 3,73% яъни, 327 579 290,18 сўм улуши, фуқаро Расулова Хусниянинг жавобгар устав капиталидаги 25,54% яъни, 2 242 995 997,64 сўм улуши, фуқаро Расулов Хуршид Юнусовичнинг жавобгар устав капиталидаги 67,82% яъни, 5 956 146 772,12 сўм улуши, фуқаро Халимов Озод Джуракуовичнинг жавобгар устав капиталидаги 2,94% улуши яъни, 258 199 226,04 сўм қийматида гаровга қўйилган. Даъвогар судга қўшимча даъво аризасини тақдим қилиб, кредит таъминоти сифатида гаровга тақдим қилинган фуқаро Расулова Шоирага тегишли Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 52-уй, 18-хонадон яъни, турар жой биноси 325 516 000 сўм, фуқаро Абидов Фурқат Хамидовичнинг жавобгар устав капиталидаги 3,73% яъни, 327 579 290,18 сўм улуши, фуқаро Расулова Хусниянинг жавобгар устав капиталидаги 25,54% яъни, 2 242 995 997,64 сўм улуши, фуқаро Расулов Хуршид Юнусовичнинг жавобгар устав капиталидаги 67,82% яъни, 5 956 146 772,12 сўм улуши, фуқаро Халимов Озод Джуракуовичнинг жавобгар устав капиталидаги 2,94% улуши яъни, 258 199 226,04 сўм қийматида мол-мулкларга қаратишни сўраган. Суднинг ажрими билан қўшимча даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган. Шу сабабли жисмоний шахслар Расулова Шоира, Абидов Фурқат Хамидович, Расулова Хусния, Расулов Хуршид Юнусович ва Халимов Озод Джуракуловичларни ишда жавобгар сифатида иштирок этиши лозим бўлади. Бироқ, ИПКнинг 25-моддаси 1-қисми 1-бандига кўра, иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқли. Шу модданинг бешинчи қисмига кўра, ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари иқтисодий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши лозим. ИПКнинг 110-моддаси 1-бандига асосан, иш судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади. Ушбу ҳолатда низоли ҳуқуқий муносабат иштирокчиларидан бири фуқаро бўлганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилиш лозим. Юқоридагиларга кўра, суд Савдо-саноат палатасининг даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. ИПКнинг 111-моддаси 2-қисмига кўра, суд ажримда иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек ушбу Кодекс 110-моддасининг 1бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини бюджетдан қайтариш ва суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогардан давлат божи ундирмасликни, у томонидан ихтиёрий тўланган 24 000 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Бинобарин, ИПКнинг 110, 195-моддаларига асосланиб, суд ажрим қилди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгарлар “YUNUSJON AHLI” масъулияти чекланган жамияти ва “SAMARKAND OIL EKSTRAKSIYA” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича иш юритиш тугатилсин. “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти томонидан ихтиёрий тўланган 24 000 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажримдан норози бўлган тарафлар ажрим қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Б.Х.Жураев