← Назад
Решение #79176 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| ЖПКнинг | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 109 | — | law | |
| илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2025 йил март ойининг 25 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман
судининг судьяси С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, айбланувчи М.Нурматов ва унинг ҳимоячиси адвокати Ф.Дўсмуродов,
жабрланувчи М.Мирсобировнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 109моддаси 2-қисми билан айбланувчи Нурматов Мираббос Миробитовичга оид № 11006-2502/280-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Нурматов Мираббос Миробитович (Nurmatov Mirabbos
Mirobitovich) 1989 йил 13 сентябрда Тошкент шаҳрида
туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати ўзбек, оилали,
маълумоти ўрта-махсус, хусусий тадбиркор, Яккасарой
тумани, Қушбеги мавзеси, 2-уй, 79-хонадонда туриб
яшовчи, эҳтиёт чораси тариқасида 29.11.2023 йилда
“Муносиб ҳулқ атворда бўлиш хақида тилхат” тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини
ўз вақтида олган.
Суд, айбланувчи, жабрланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
2024 йил 20 август куни соат тахминан 15:00ларда 13.09.1989 й.т. Нурматов
Мираббос Миробитович Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилхуш МФЙ 119-уйда
бўла туриб, шу ерда бўлган қайинукаси 01.08.1992 й.т. Мирсобиров Миркамол
Мирвохит ўғли билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида
қўл мушти билан, М.М. Мирсобировни юзига уриб тан жароҳати етказган.
Суд тиббий экспертизанинг 23.08.2024 йили кунидаги №5923-Хуж-Кур-сонли
хулосасига кўра, 1992 й.т. Мирсобиров Миркамол Мирвохит ўғли қйидаги тан
жарохатлари аниқланд “ўнг лунж сохаси эзилиб йиртилган яраси, ўнг лунж шиллиқ
қавати шилинмаси” бу тан жарохатлари қаттиқ ўтмас жисм таъсиридан олинган
бўлиб, етказилган муддати бўйича кўрикдан ўтувчининг баёни, тиббий ҳужжат ва
қарорда кўрсатиб ўтилган вақтларда юзага келган бўлиши мумкинлиги. Мазкур тан
жарохатлар асоратсиз кечганда соғлиқни 6 кундан кўп, аммо 21 кундан ортиқ
бўлмаган муддатга бузилишига олиб келиши шу белгисига кўра оғирлик даражаси
бўйича соғлиқни қисқа муддатга бузулишига олиб келган енгил тан жарохатлари
туркумига киришилиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2024 йил 30 август куни Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Нурматов
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни
содир этганликда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.
Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи М.Мирсобиров судга ариза билан
марожаат қилиб, айбланувчи М.Нурматов билан ярашганлигини, унга нисбатан хеч
қандай даъвоси йўқлигини билдириб, М.Нурматовни жиноий жавобгарлкдан озод
этишликни сўради.
Айбланувчи М.Нурматов ҳам судга ариза билан мурожаат қилиб, айбига тўлиқ
иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва жабрланувчига етказилган барча моддий
ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан
ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўради.
Суд, жабрланувчи М.Мирсобировни ҳамда айбланувчи М.Нурматовнинг
ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси, судланувчи,
ҳимоячи, жабрланувчи М.Мирсобиров ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят
ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган
фикрларини эшитиб, М.Нурматовнинг етказилган зарарни тўлиқ қопланганлигини,
тарафлар ўртасида бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, судланувчи муқаддам
судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга
олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган
жиноят ярашувга тушиши сабабли, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ М.Нурматовни
жиноий жавобгарликдан озод қилиб, юритилган жиноят ишини айблилик масаласини
ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан ярашганлик
муносабати билан тугатишни ҳамда жабрланувчи М.Мирсобировга ЖПКнинг 583моддаси 5-қисмига асосан, ярашув суд томонидан тасдиқлангач, мазкур иш бўйича
иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини
тушунтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Нурматов Мираббос Миробитович (Nurmatov Mirabbos Mirobitovich)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 109-моддаси 2қисми да кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга
нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин.
М.Нурматовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида
тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Жабрланувчи М.Мирсобировга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси
тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома
бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин.
Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн сутка
ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи:
С.Мамадиев