Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2123 Дата решения 26.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Samarqand viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый MIMIYUS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 889441 Claim ID 2843213 PDF Hash b2850e646953b862... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 26 август 4-1406-2201/2123-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Х.Жураевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили Э.Умаров (2022 йил 15 август кунги №22-66379-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили И.Аманов (2022 йил 24 август кунги №1108-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “MIMIYUS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан молиявий жарима қўллаш ҳақидаги аризаси бўйича ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига аризачи Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) ариза билан мурожаат қилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан марказлашган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган маълумотига кўра “MIMIYUS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)нинг ташқи савдо шартномалари бўйича жорий йилнинг 1 май ҳолатига жами 51 652 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланганлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан аниқланган ҳолат юзасидан жавобгарга 2022 йил 28 майда аризачи томонидан №22-43348сонли талабнома (Ўзбекистон Реслубликаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5087-сонли қарорига 10-бандига асосан жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилганлиги инобатга олинган ҳолда) солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон тартибда юборилганлигини, мазкур талабномада жавобгар томонидан 51 652 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш чораларини кўриш, акс ҳолда Низомнинг 27-банди талаблари асосида 28 571 329,6 сўм миқдоридаги молиявий жаримани ихтиёрий тўлаб бериш лозимлиги ҳақида огоҳлантирилганлигини, талабнома бўйича молиявий жарима ихтиёрий тўлаб берилмаганлигини ҳамда дебитор қарздорлиги бугунги кунга қадар бартараф этилмаганлигини, муддати ўтган 51 652 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорликни фоизлар эквивалентида, яъни 2582,6 АҚШ долларига нисбатан (Марказий банкнинг расмий курси бўйича 1 АҚШ доллари 11 063,01 сўм) марказий банк курси бўйича қўлланиши лозим бўлган молиявий жарима суммаси 28 571 329,6 сўмни ташкил этишлигини билдириб, жавобгарга нисбатан 28 571 329,6 сўм миқдорида молиявий жаримани қўллашни сўраган. Суд мажлисида сўралган аризачи вакили ўз тушунтиришида, аризани қувватлаб, суддан аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар вакили ўз тушунтиришида, аризани тан олмаслигини, ташқи шартномалар бўйича дебитор қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлигини билдириб, суддан аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиққан ҳолда қуйидаги асосларга кўра, арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар - “Сотиб олувчи” ва АҚШнинг “ROYAL GARDENIA LLC” компанияси “Сотувчи” ўртасида (экспорт) контракти имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан марказлашган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган маълумотига кўра, жавобгар томонидан юқоридаги ташқи савдо (экспорт) контракти бўйича жорий йилнинг 1 май ҳолатига, жами 51 652 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Шундан сўнг, жавобгарда 51 652 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорликка йўл қўйилганлик ҳолати бўйича аризачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) талабларига асосан таҳлил ўтказилган. Унга кўра, жавобгар томонидан Низомнинг 27-банди талабига риоя қилинган ҳолда ИДН 204329435307118638210100001-сонли (экспорт) контракти бўйича жорий йил 01 май ҳолатига 51 652 АҚШ долларлик (муддати ўтган дебиторлик қарз юзага келган санаси 2022 йил 26феврал) белгиланган муддатлардан 180 кунгача муддатга кечиктирилганлиги аниқланган ва аризачи томонидан жавобгарга ушбу контракт бўйича жами 51 652 АҚШ доллари миқдоридаги валюта маблағининг 2022 йил 27 май санасидаги Марказий банк томонидан ўрнатилган курс бўйича эквиваленти 28 571 329,6 сўм миқдорида жарима қўллаш ва уни ўн кун ичада ихтиёрий бартараф этиш тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига 2022 йил 28 майда №22-43348-сонли талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган, шу сабабли аризачи жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилган. Ишни судда кўриш жараёнида жавобгар томонидан судга “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкининг Самарқанд минтақавий банк хизматлари офисининг 2022 йил 26 августдаги №1711/021/2-сонли жавобгарнинг ИДН 204329435307118638210100001-сонли (экспорт) контракти бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим қилди. Низомнинг 28-банди 10-хатбошисига кўра, аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан (экспорт) контракти бўйича 51 652 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорлик тўлиқ миқдорда келиб тушганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд, аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги сабабли суд, давлат божи ундирмасликни, жавобгардан аризачи фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176-179, 186, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “MIMIYUS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин. “MIMIYUS” масъулияти чекланган жамиятидан Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) беришга ҳақли. Судья Б.Х.Жураев