← Назад
Решение #792121 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 220 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
NAMANGAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
160133, Namangan shahri,
Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a
160133, Namangan city,
Nodim Namangoniy street, 20a
Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14
е-mail: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2022 йил 26 август
№ 4-1601-2202/3680
АААААнинг жавобгар– БББББга нисбатан молиявий жарима қўллаш
тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили
Д.Абдуллаев (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
аризада баён этилишича, БББББ (кейинги матнда жавобгар деб
юритилади) томонидан хориждаги (Қозоғистон давлатидаги) ҳамкори
билан тузилган импорт шартномаси бўйича 2021 йил 28 октябрь
ҳолатига 37560,2 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорликка йўл
қўйилган. Дебитор қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган
талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бунга кўра, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли
қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида» Низомга (кейинги матнда Низом деб юритилади) асосан
41201586,3 сўм миқдорида молиявий жарима ҳисобланган. Шу асосда
ААААА (кейинги матнда аризачи деб юритилади) судга мурожаат қилиб,
жавобгарга нисбатан 41201586,3 сўм миқдорида молиявий жарима
қўллашни сўраган.
Суд муҳокамасида аризачи вакили аризани қаноатлантиришни
сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг матнида қуйидагилар
назарда тутилган:
«Агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади,
агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад
этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича
юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда
йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни
хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали
ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтган бўлса.»
Суднинг ажрими жавобгарга Кодексда назарда тутилган тартибда
юборилган бўлсада, жавобгар вакили шу куни суд муҳокамасида
иштирок этмади.
ИПК 220-моддасининг биринчи қисмида суд ишда иштирок этувчи
шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда
белгиланган тартибда хабардор қилиши, бунда суд аризачининг
зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли эканлиги, суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг
келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун
тўсқинлик қилмаслиги белгиланган.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантиришни лозим топди.
Жавобгарнинг ташқи савдо операциялари бўйича 2021 йил 28
октябрь ҳолатига 37560,2 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарзи
вужудга келган. Бугунги кунга келиб жавобгар томонидан экспорт
контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш
муддати 180 кундан 360 кунгача бўлган муддатга кечиктирилган. Бу
ҳолат Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими
маълумотлари билан тасдиқланади.
Низом 27-бандининг биринчи қисмига кўра, чет элдан хорижий
валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт
қилувчилар, шунингдек, «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона
режимида
товарларни
республикага
олиб
кириш
ва
расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30
банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес
белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
«эркин
муомалага
чиқариш
(импорт)»
божхона
режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта
маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона
режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган
ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг
миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
«эркин
муомалага
чиқариш
(импорт)»
божхона
режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда
республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Низом 28-бандининг бешинчи қисмида талабномада жарима
суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши, саккизинчи қисмида эса
ариза киритиш санасида хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда,
талабномада кўрсатилган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмаслиги
назарда тутилган.
Жавобгарга талабнома 2022 йил 17 июнда юборилган. Бу даврда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1 АҚШ
долларининг сўмга нисбатан расмий курси 10969,48 сўм этиб
белгиланган.
Шу
ўринда
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
«Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш,
ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида» 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5087-сонли қарори
10-бандининг биринчи хатбошисида 2021 йил 1 майдан бошлаб чет
элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган
экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида
товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни
бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт
қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки
бараварга камайтирилган.
Бундан кўринадики, аризачининг жавобгарга нисбатан 41201586,3
сўм (37560,2*10969,48*20%/2=41201586,3) миқдорида молиявий жарима
қўллаш талаби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ асосли қўйилган ва
бу талаб қаноатлантирилиши лозим.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар –
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божи тўловидан озод этилганлиги боис суд ишни кўриб чиқиш
натижалари бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб топди.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177, 220, 221, 222-моддаларини
қўллаб,
БББББга
нисбатан
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан
тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги
Низом талабларига кўра 41201586,3 сўм миқдорида молиявий жарима
қўлланилсин.
БББББ ҳисобидан ААААА фойдасига 24000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, почта харажатларини
ундириш тўғрисида ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан норози тараф қонунда белгиланган
тартибда шикоят қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Дадабаев