Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2202/3676 Дата решения 26.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Каримов Аброрбек Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Perfect Metal Trade масъулияти чекланган жамияти
Source ID 889420 Claim ID 2846456 PDF Hash c4c5a5542a25e8af... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20А-uy 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20А Тel: 0 (369) 227 79 93 Fax: 0 (369) 227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 26 август 4-1601-2202/3676-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий суди судья А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тураевнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Вввнинг жавобгар фффмасъулияти чекланган жамиятига нисбатан 1361998,8 сўм миқдорида жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни аризачи вакили Ш.Утанов (2022 йил 23 июндаги 22-35422-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида суднинг ўз биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ввв (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, фффмасъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига асосан 1361998,8 сўм миқдорида жарима қўллаб беришни сўраган. Аризачи вакили суд муҳокамасида берган тушунтиришида билдирилган талабни қувватлаб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар белгиланган тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади ҳамда ариза талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 220-моддаларида бундай ҳолда иш жавобгарнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шунга асосан, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблайди. Суд аризачи вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришларини тинглаб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризани тўлиқ қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди: иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, аризачи томонидан жавобгар фаолияти юзасидан таҳлил ўтказилганда жавобгар томонидан 2020 йил давомида хорижий хамкорлар билан тузилган импорт шартномаси бўйича 1250 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлик вужудга келганлиги аниқланган. Жумладан, жавобгар томонидан Хитой давлатининг “WEIFANG BEST POWER EQUIPMENT CO..LTD” компанияси билан 200048432301581528200200004-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича умумий 1250 АҚШ доллари миқдорида тўловлар амалга оширилган бўлиб, лекин белгиланган муддатларда товарлар импорт қилинмаганлиги ёки маблағлар қайтарилмаганлиги натижасида 2022 йил 1 май ҳолатига 1250 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган ва товарлар импорти белгиланган муддатлардан 180 кунгача бўлган муддатга кечиктирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 23-бандига мувофиқ, товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Низомнинг 27-бандида белгиланишича, Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар. 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5087-сонли “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 10бандида, 2021 йил 10 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтириш белгиланган. Низомнинг 28-бандига кўра, аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади; суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди. Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Низомнинг қайд этиб ўтилган талабларига асосланиб, эркин муомалага чиқариш божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштириш белгиланган муддатлардан кечикканлиги учун аризачи томонидан жавобгарга нисбатан импорт шартномалари бўйича вужудга келган умумий 1250 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебиторлик қарздорлик суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда, яъни 125 АҚШ доллари (1250 х 10%=125) АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюта курси (2022 йил 22 июнь ҳолатига 1 АҚШ доллари – 10895,99 сўм) бўйича 1361998,8 сўм (125 х 10895,99) миқдорида жарима ҳисобланган ҳамда муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий тўлаб бериш ҳақида талабнома жавобгарга унинг шахсий кабинети орқали юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ҳақида аризачига маълумот тақдим этилмаган ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган. Шундан сўнг, аризачи жавобгарга нисбатан жами 1361998,8 сўм миқдорида жарима қўллаб беришни сўраб судга ариза билан мурожаат қилган. Юқорида қайд этилганидек, жавобгар томонидан хорижий хамкор билан тузилган импорт шартномалари бўйича товарларни импорт қилиш муддати ўтказиб юборилиб, эркин муомалага чиқариш божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштириш белгиланган муддатлардан 180 кунгача кечиктирилган. Ишни судда кўриш кунида ҳам товарлар импорти амалга оширилмаган ёки улар учун тўланган пул маблағлари қайтарилмаган. Ушбу ҳолатлар аризачи вакилининг суд муҳокамаси давомида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд далиллар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ташқи савдо операцияларининг Ягона электрон базаси маълумоти билан тақдим этилган маълумоти билан тасдиқланади. Таъкидлаб ўтилган қонун ҳужжати талабларига асосан, ушбу ҳолат аризачи томонидан билдирилган талабни қаноатлантиришга ва жавобгарга нисбатан жарима қўллашга асос бўлади. Шу боис, суд аризачи томонидан билдирилган талабни асосли деб ҳисоблайди ва аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шунга кўра, суд иш юзасидан давлат божи ундирмасликни ҳамда тўланган 24000 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 220-222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Вввнинг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. фффмасъулияти чекланган жамиятига нисбатан 1361998,8 сўм миқдорида жарима қўлланилсин. Жарима суммасини ундириш аризачи зиммасига юклатилсин. фффмасъулияти чекланган жамиятидан: - Ввв фойдасига 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Каримов