← Назад
Решение #792506 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
Теl: (66) 425-17-35
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пайариқ тумани
2022 йил 26 август
4-1406-2201/2393-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида,
Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.Мусаев (фермер
хўжалиги бошлиғи Низомга асосан)нинг иштирокида, Пайариқ тумани фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг "JAHONGIR RUSTAMJON
BALIQCHILIK DALASI" фермер хўжалиги манфаатида жавобгар Пайариқ туман
ҳокимлигига нисбатан зарар ва пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Пайариқ тумани фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Фермерлар
кенгаши деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда Пайариқ
туман ҳокимининг 2019 йил 14 мартдаги №197-сонли қарорига асосан
"JAHONGIR RUSTAMJON BALIQCHILIK DALASI" фермер хўжалиги (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) га туман ҳокимлиги захира ерларидан
балиқчиликни ривожлантириш ва балиқ ҳовуз қуриш учун 1-контурдан жами 3
гектар ўтлоқ ва яйловлардан иборат ер майдони ажратилганлигини, ушбу ер
майдони Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий Мерос агентлиги
Самарқанд вилоят маданий мерос бошқармасининг “Миллий маданий мероснинг
кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатида” 1166-сон билан қайд
этилганлигини, у майдонда балиқчилик ҳовузи қазиш ва қурилиш ишларини
олиб бориш мумкин эмаслиги кўрсатилганлигини, у томонидан юқорида
кўрсатилган майдонда балиқ ҳовуз қазиш ишларини бажарганидан кейин вилоят
маданий мерос бошқармаси ходимлари келиб, бу майдонга балиқ ҳовуз қазиш
мумкин эмаслигини айтишганлигини, у амалга оширилган ишлар учун
133 500 000 сўм харажат қилганлигини, шу боис Пайариқ туман ҳокимлиги
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) дан даъвогар фойдасига
133 500 000 сўм зарар ва унга ҳисобланган 13 500 000 сўм пеня, жами 147 000 000
сўм ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Самарқанд вилояти маданий мерос
бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисида ўз вакили иштирокини
таъминламади.
Ушбу ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 3-қисмига
мувофиқ, ишни жавобгар ва учинчи шахснинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъвони
қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, қўшимча равишда қилинган
харажатларнинг миқдорини ишларни бажариш учун ўзига тегишли мол ва
отларнинг нархига қараб аниқлаганлигини билдириб, суддан даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишда мавжуд бўлган
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланган
ҳолатлардан маълум бўлишича, "JAHONGIR RUSTAMJON BALIQCHILIK DALASI"
фермер хўжалиги 17.03.2009 йилда Пайариқ туман ҳокимлигида давлат
рўйхатидан ўтиб, юридик шахс мақомини олган.
Пайариқ туман ҳокимининг 2019 йил 14 мартдаги №197-сонли қарорига
асосан даъвогарга туман ҳокимлиги захира ерларидан балиқчиликни
ривожлантириш ва балиқ ҳовуз қуриш учун 1-контурдан жами 3 гектар ўтлоқ ва
яйловлардан иборат ер майдони ажратилган.
Самарқанд вилояти маданий мерос бошқармасининг 2022 йил 06 май
кунги 01-06/418-сонли хатида, Пайариқ тумани Кўпаки МФЙ ҳудудида
жойлашган Тўрткўлтепа археологик ёдгорлиги маданий мерос кўчмас мулк
объекти сифатида 1166-сон билан қайд этилганлиги кўрсатилган.
Кадастр палатаси Пайариқ туман филиали ходимлари Ж.Мусаевнинг
мурожаатига жавобан, 14.03.2022 йилда ўрганиш ўтказиб Пайариқ туман
ҳокимининг 2019 йил 14 мартдаги №197-сонли қарорига асосан 1-контурдан
ажратилган 3 гектар ер майдони маданий мерос объекти ҳудудида
жойлашганлигини аниқлаган. Шу ҳақда далолатнома тузилган.
Даъвогар жавобгарга 26.05.2022 йилдаги талабнома билан мурожаат
қилиб, унда етказилган зарарни ундиришни сўраган. Жавобгар талабномани
эътиборсиз қолдирган.
Шу сабабли Фермерлар кенгаши даъвогар манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилган.
ИПКнинг 68-моддаси 1-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Даъвогар қилинган ишлар харажатлари миқдорини ишларни бажариш
учун сотган ўзига тегишли мол ва отларнинг нархига қараб аниқлаганлиги
тўғрисида тушунтириш берди. Мол ва отларнинг нархини тасдиқловчи далил
сифатида судга “Пайариқ деҳқон бозори” МЧЖнинг 22.07.2022 йилдаги 138сонли маълумотномаси тақдим қилинган.
Бироқ суд, ушбу ҳужжатларни мақбул бўлмаган далил деб ҳисоблайди.
Чунки, бажарилган ишларнинг ҳажми ва нархини қазиш ишларининг
ҳажмини аниқлаш учун смета тайёрлаш, қурилиш фаолиятини олиб борувчи
ташкилот билан шартнома тузиш, қазиш техникаларига сарфланган ёқилғини
олди-сотди шартномаси ва пул кўчирилганлиги ҳужжатлари тақдим қилиниши
лозим.
Ҳозирги вақтда қазилган жойнинг дастлабки ҳолатини аниқлашнинг
имконияти мавжуд эмаслиги сабабли ҳақиқатда амалга оширилган қазиш
ишларининг ҳажмини ҳам аниқлашнинг имконияти йўқ.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагиларга кўра суд, ер майдонида қилинган харажатларни
тасдиқловчи далилларнинг мавжуд эмаслиги сабабли даъво талабларини
қаноатлантириш учун асос йўқ деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги 7-моддаси 2-қисмига
мувофиқ, 2020 йил 1 январга қадар қабул қилинган бошқа қонун ҳужжатларида
назарда тутилган ва ушбу Қонунда назарда тутилмаган давлат божини тўлашдан
озод қилиш ушбу ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар кучда
қолади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 10 октябрь ПҚ-3318-сонли қарорининг 3бандида, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга
давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг
мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар
тақдим этиш ҳуқуқи берилганлиги, даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги
кўрсатилган.
Юқоридагиларга кўра суд, фермерлар кенгаши ва даъвогар амалдаги
қонунларга мувофиқ давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли
улардан давлат божи ундирмасликни, даъвогар томонидан ихтиёрий тўланган
24 000 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 68, 118, 176-179-моддаларини қўллаб,
суд
қ a р о р қ и л д и:
Пайариқ тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ўтгач қонуний
кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Х.Жураев