Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/240 Дата решения 25.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 375680 Claim ID 2740626 PDF Hash 327ffdc7979d326c... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
билан юритилган жиноят иши ЖКнинг 661-моддаси билан юритилган жиноят иши ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 33-моддаси збекистон Республикаси ЖК 33 law
збекистон Республикаси ЖК 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
унга нисбатан ЖКнинг 72-моддаси унга нисбатан ЖК 72 law
исми ва 169-моддаси исми ва 169 law
збекистон Республикаси ЖК 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикасининг Жиноят кодекси 72-моддаси збекистон Республикасининг Жиноят кодекси 72 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ЖК 72 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил март ойининг 25 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Н.Муслимов ва унинг ҳимоячиси “JUSTICE IS PROTECTION” адвокатлик бюроси адвокати У.Хамраев, жабрланувчилар А.Джабборов ва М.Шавкатхожиевнинг иштирокида, Муслимов Нодир Мухсумджановичга оид 1-1006-2502/240-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Муслимов Нодир Мухсумджанович (Muslimov Nodir Muxsumdjanovich), 1978 йил 2 мартда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали 3 нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, муқаддам: жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2022 йил 16 августдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан юритилган жиноят иши ЖКнинг 661-моддасига асосан тугатилган, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, “Янгиариқ” МФЙ, С.Абдулла кўчаси, 4-уйда рўйхатда туриб, Сирғали тумани, 5-мавзе, 19-уй, 34-хонадонда яшайди, 2024 йил 22 декабрда “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми ва 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Н.Муслимов 2024 йил 15 декабрь куни соат 13:00ларда Чилонзор тумани, “Навбаҳор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Texnomаrt” савдо мажмуасига бориб, ҳеч ким унга эътибор бермаётганидан фойдаланиб, жабрланувчи А.Адинаевга тегишли нархи 14.850.000 сўмлик “HP” русумли ноутбукни яширин равишда талон-тарож қилиб, ушбу ноутбукни Тошкент шаҳридаги “Малика” бозорига олиб бориб, жиноий йўл билан қўлга киритилганини айтмай, тергов ва судда шахсини аниқлашни имкони бўлмаган фуқарога 1.000.000 сўмга сотиб, пулларини ўзининг эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборган. Бундан ташқари Н.Муслимов, ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, 2024 йил 19 декабрь куни соат 15:00ларда Чилонзор туманида жойлашаган “Abu-Saxiy” савдо мажмуасига бориб, мазкур савдо мажмуасининг 2-блок, С-7-сонли савдо дўконидан, ҳеч ким унга эътибор бермаётганидан фойдаланиб, жабрланувчи М.Шавкатхожиевга тегишли нархи 5.144.732 сўмлик “Acer” русумли ноутбукни яширин равишда талон-тарож қилиб, ушбу ноутбукни Тошкент шаҳридаги “Малика” бозорига олиб бориб, жиноий йўл билан қўлга киритилганини айтмай, тергов ва судда шахсини аниқлашни имкони бўлмаган фуқарога 2.600.000 сўмга сотиб, пулларини ўзининг эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборган. Судланувчи Н.Муслимов суд мажлисида айбловга тўлиқ иқрорлик ва чин кўнгилдан пушаймонлик билдириб, 2024 йил 15 декабрь куни Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида жойлашган “Texnomаrt” савдо дўконига киргани, ушбу вақтда савдо дўконида фуқаролар жуда кўп бўлиб, сотувчилар унга эътибор бермаётганидан фойдаланиб, сотув пештаҳтасида бўлган жабрланувчи А.Адинаевга тегишли нархи 14.850.000 сўмлик “HP” русумли ноутбукни яширин равишда ўғрилаб, сўнг ўша куни ушбу ноутбукни Тошкент шаҳридаги “Малика” бозорига олиб бориб, жиноий йўл билан қўлга киритилганини айтмай, ўзига нотаниш бўлган фуқарога 1.000.000 сўмга сотиб, пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборгани, шундан сўнг, пул зарур бўлгани сабабли 2024 йил 19 декабрь куни соат 15:00ларда Чилонзор туманида жойлашаган “Abu-Saxiy” савдо мажмуасига бориб, мазкур савдо мажмуасининг 2-блок, С-7сонли савдо дўконига кириб, фуқаролар кўп бўлгани ва ҳеч ким унга эътибор бермаётганидан фойдаланиб, жабрланувчи М.Шавкатхожиевга тегишли бўлган нархи 5.144.732 сўмлик “Acer” русумли ноутбукни ўғирлаб, ушбу ноутбукни ҳам Тошкент шаҳридаги “Малика” бозорига олиб бориб, жиноий йўл билан қўлга киритилганини айтмай, ўзига нотаниш фуқарога 2.600.000 сўмга сотиб, пулларини ўзининг эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборгани, содир этган жиноий ҳаракатларидан чин кўнгилдан пушаймондалиги, ҳозирда оғир бетоблиги, жигар соҳасидан жарроҳлик амалиётини ўтказгани, жабрланувчиларга етказилган моддий зарар тўлиқ бартараф этилганини билдириб, суддан енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи М.Шавкатхожиев суд мажлисида, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Abu-Saxiy” савдо мажмуасида сотувчи вазифасида ишлаб келиши, 2024 йил 19 декабрь куни соат 12:00ларда судланувчи Н.Муслимов савдо дўконига кириб, дўконда фуқаролар кўплиги ва унга ҳеч ким эътибор бермаётганидан фойдаланиб, нархи 5.144.732 сўмлик “Acer” русумли ноутбукни яширин равишда ўғирлаб олиб кетгани, ҳозирда судланувчи Н.Муслимов етказилган моддий зарарни тўлиқ бартараф этиб, кечирим сўраганлиги сабабли унга нисбатан ҳеч қандай моддий ва маънавий зарарни ундириш бўйича даъвоси йўқлиги, шунингдек, Н.Муслимов оғир бетоб бўлганлиги сабабли унга нисбатан енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи А.Джабборов суд мажлисида, “Texnomаrt” МЧЖда ҳуқуқшунос ёрдамчиси вазифасида ишлаб келиши, 2024 йил 15 декабрь кунги судланувчи Н.Муслимов томонидан “Texnomаrt” МЧЖда содир этилган ўғирлик жиноят юзасидан Н.Муслимовга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, Н.Муслимов “Texnomаrt” МЧЖга етказилган моддий зарарни тўлиқ бартараф этганини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради. Суд, судланувчи Н.Муслимовнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчиларнинг берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш хатлари, видео кузатув камерасидан нусҳа олиш, ашёвий далилни олиш, видеоёзув нусхасини олиш, нарсани кўздан кечириш, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ҳақидаги баённомалар ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Н.Муслимовнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг 2024 йил 15 декабрь куни соат 13:00ларда Чилонзор тумани, “Навбаҳор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Texnomаrt” савдо мажмуасига бориб, ҳеч ким унга эътибор бермаётганидан фойдаланиб, жабрланувчи А.Адинаевга тегишли нархи 14.850.000 сўмлик “HP” русумли ноутбукни яширин равишда талон-тарож қилганлиги аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан; Н.Муслимовнинг такроран 2024 йил 19 декабрь куни соат 15:00ларда Чилонзор туманида жойлашаган “Abu-Saxiy” савдо мажмуасига бориб, мазкур савдо мажмуасининг 2-блок, С-7-сонли савдо дўконига кириб, фуқаролар кўп бўлгани ва унга ҳеч ким эътибор бермаётганидан фойдаланиб, жабрланувчи М.Шавкатхожиевга тегишли бўлган нархи 5.144.732 сўмлик “Acer” русумли ноутбукни яширин равишда талон-тарож қилиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Н.Муслимовни Ўзбекистон Республикаси ЖК 33-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда жиноятлар мажмуи бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан жавобгарликка тортишни лозим деб топади. Суд, Н.Муслимовга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, жиноятни ғаразли мақсадларда содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖК 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб, шунингдек, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганлиги ва оғир бетоблигини Ўзбекистон Республикаси ЖК 55моддасига жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 169моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини, ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ушбу модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш йўли билан узил-кесил ўташ учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, шу билан бирга, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражаси, юқорида кўрсатилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни эътиборга олиб, Н.Муслимовга тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам уни хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин, деган қатъий фикрга келиб, унга нисбатан ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини шартли деб ҳисоблаб, синов муддати белгилашни лозим топади. Судланувчи Н.Муслимов томонидан етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлими депозит ҳисоб рақамига 25444- сон тўлов квитанциясига асосан топширилган 18.000.000 сўм пуллардан 14.850.000 сўми жабрланувчи А.Джаббаров фойдасига, 3.150.000 сўми жабрланувчи М.Шавкатхожиев фойдасига ундиришни; Суд, жабрланувчилар А.Джаббаров ва М.Шавкатхожиевларга етказилган қолган моддий зарарларнинг ўрни тўлиқ қопланганлигини ҳамда уларнинг судланувчи Н.Муслимовга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини инобатга олишни; судланувчи Н.Муслимовга нисбатан қўлланилган “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилиб, Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлими депозит ҳисоб рақамига 25445-сон тўлов квитанциясига асосан топширилган 8.000.000 сўм пуллар гаровга қўювчи Н.Муслимовга қайтаришни; иш бўйича ашёвий далил деб топилган видеотасвирлар ёзилган ДВД дискини жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473моддаларига амал қилиб, суд Муслимов Нодир Мухсумджанович (Muslimov Nodir Muxsumdjanovich) Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисми ва 169-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Муслимов Нодир Мухсумджановичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 169моддаси 1-қисми билан 1 (бир) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Муслимов Нодир Мухсумджановичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 169моддаси 3-қисмининг “а” банди билан 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси тартибида, тайинланган енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш йўли билан Н.Муслимовга узил-кесил ўташ учун 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Судланувчи Н.Муслимовга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 72-моддаси қўлланилиб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли деб ҳисобланиб, 1 (бир) йил синов муддати белгилансин. Синов муддати 2025 йил 25 март кунидан бошлаб ҳисоблансин. Н.Муслимовга ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича туман ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш, кеч соат 22:00дан эрталабки соат 06:00га қадар яшаш жойини тарк этмаслик, яшаш ёки иш жойини ўзгартирган тақдирда бу ҳақда ИИО ФМБ Пробация бўлимига хабар бериш мажбурияти юклатилсин. Н.Муслимовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси 5,6 ва 8-қисми талаблари тушунтирилсин. Н.Муслимовнинг хулқи устидан назорат олиб бориш унинг яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин. Н.Муслимовга нисбатан қўлланилган “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин ва Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлими депозит ҳисоб рақамига 25445-сон тўлов квитанциясига асосан топширилган 8.000.000 сўм пуллар гаровга қўювчи Н.Муслимовга қайтарилсин. Н.Муслимов томонидан етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлими депозит ҳисоб рақамига 25444-сон тўлов квитанциясига асосан топширилган 18.000.000 сўм пулларнинг 14.850.000 сўми жабрланувчи А.Джаббаров фойдасига 3.150.000 сўми жабрланувчи М.Шавкатхожиев фойдасига ундирилсин. Жабрланувчилар А.Джаббаров ва М.Шавкатхожиевларга етказилган бошқа моддий зарарларнинг ўрни тўлиқ қопланганлиги ҳамда уларнинг судланувчи Н.Муслимовга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги инобатга олинсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган видеотасвирлар ёзилган ДВД диски жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлансин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчилар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья: С.Мамадиев Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович