Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2223 Дата решения 25.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SAMARQAND SUV TAMINOTI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "BOBUR BOYXO'RAZOV SUVOQOVA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 901127 Claim ID 2850287 PDF Hash 92b94605e919fd70... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 1 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy Теl: (66) 425-17-35 PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 4-1406-2201/2223-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар "SAMARQAND SUV TAMINOTI" масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар "BOBUR BOYXO'RAZOV SUVOQOVA" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ўзбошимчалик билан эгаллаган бино иншоотдан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Ҳасанов (2022 йил 26 апрелдаги 1612сонли ишончномага асосан), жавобгарлар вакили А.Холматов (жамият директори Уставга асосан) ва А.Холматов (2022 йил 15 августдаги 9-сонли ишончномага асосан)лар, учинчи шахслар вакиллари Ҳ.Қосимов ва М.Ураловлар (маҳалла раислари Низомга асосан)нинг иштирокида суднинг ўз биносида Самарқанд шаҳар иқтисодий суди орқали видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Савдо-саноат палатаси деб юритилади) "Самарканд сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво аризаси билан мурожаат этиб, унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мадкамасининг 2015 йил 30 октябрдаги 306-сонли "Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йуналишларини амалга ошириш чоратадбирлари тўғрисида" ги, вилоят ҳокимининг 2015 йил 5 ноябрдаги № 222-Қ сонли варорилари ҳамда 2016 йил 16 январдаги 02/3-49-сонли вилоят ҳокимлиги селектор йиғилиши баёни ижросини таъминлаш мақсадида туманда фаолият кўрсатиб келаётган МЧЖлар, корхона ва ташкилотлар балансида бўлган ҳамда маҳаллалардаги эгасиз сув иншоотлари ва тармоқлари белгиланган тартибда “Сувоқова” ДУК Пайариқ филиали балансига олиш тўғрисида туман ҳокимининг 2016 йил 16 мартдаги № 416-Қсонли қарори қабул қилинганлигини, шундан сўнг Пайариқ туман ҳокимининг 2016 йил 29 июндаги № 1297-Қ-сонли қарорига кўра Пайариқ туман ‘Тохиршайх" маҳалласи Жағолбойли қишлогида реконструкция қилинган сув иншоотини ва сув тармоғини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги Давлат қабул ҳайъатининг 2016 йил 27 июндаги далолатномаси тасдиқланиб, “Сувоқова" туман филиалига реконструкция қилинган сув иншоотини ва сув тармоғини белгиланган тартибда балансга топширилганлигини, бироқ ҳозирги кунда Пайариқ туман "Тохиршайх" маҳалласи Жағолбойли қишлоғида жойлашган сув иншооти ва иншоот ҳудуди "Бобур Бойхуразов Сувоқова" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан ўзбошимчалик билан эгалланганлигини, ушбу ҳолат МФЙнинг шикоят аризаси билан ўз тасдиғини топганлигини, шу боис жавобгарни Самарқанд вилояти, Пайариқ туман "Тохиршайх" маҳалласи Жағолбойли қишлогида жойлашган сув иншооти ва иншоот ҳудудидан мажбурий тартибда чиқаришинни, ишни савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суднинг 2022 йил 12 август кунги ажрими билан “Мустақиллик” ва “Тоҳиршайх” маҳалла фуқаролар йиғини ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъвони қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар вакиллари ўз тушунтиришида, даъвони тан олмаслигини, низоли объект фуқаролар томонидан ҳашар йўли билан қурилганлигини, 2005 йилда сув иншооти ташландиқ ҳолатга келгандан кейин улар уни таъмирлаб, ишчи ҳолатга келтирганлигини, ҳозирги вақтда қадар унга эгалик қилиб келаётганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида сўралган учинчи шахс вакили Ҳ.Қосимов ўз тушунтиришида, у “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинининг раиси эканлигини, низоли сув иншооти маҳалла аҳолисини сув билан таъминлаб келганлигини, лекин охирги ойларда сув берилмаётганлигини, бундан фуқаролар норози эканлигини билдириб, суддан даъвони қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд мажлисида сўралган учинчи шахс вакили М.Уралов ўз тушунтиришида, у “Тоҳиршайх” маҳалла фуқаролар йиғинининг раиси эканлигини, низоли сув иншоотидан маҳалланинг фақат иккита қишлоғи аҳолисини сув билан таъминлаб келинганлигини, сув таъминотида узилиш бўлмаганлигини билдириб, суддан даъвони қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларга ҳуқуқий бахо бериб, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 октябрдаги 306-сонли "Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йуналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (бугунги кунда кучини йўқотган)нинг 3-бандида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда 2016 йил 1 январгача сув таъминоти ва канализациянинг ишлаётган ташкилотларини қайта ташкил этиш йўли билан ушбу қарорга 1, 1а ва 1б-иловаларга мувофиқ намунавий тузилмаларга биноан «Сувоқова» давлат унитар корхонаси ҳамда унинг шаҳар ва туман филиаллари ташкил этилишини таъминлаш юклатилган. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Пайариқ туман ҳокимининг 2016 йил 16 мартдаги № 419-Қ-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, қарор билан туманда фаолият кўрсатиб келаётган МЧЖлар, корхона ва ташкилотлар балансида бўлган ҳамда маҳаллалардаги эгасиз сув иншоотлари ва тармоқлари белгиланган тартибда “Сувоқова” ДУК Пайариқ филиали балансига олиш белгиланган. Бундан ташқари, Пайариқ туман ҳокимининг 2016 йил 29 июндаги № 1297-Қ-сонли қарорида Пайариқ туман ‘Тохиршайх" маҳалласи Жағолбойли қишлогида реконструкция қилинган сув иншоотини ва сув тармоғини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги Давлат қабул ҳайъатининг 2016 йил 27 июндаги далолатномаси тасдиқланиб, “Сувоқова" туман филиалига реконструкция қилинган сув иншоотини ва сув тармоғини белгиланган тартибда балансга топшириш кўрсатилган. Пайариқ туманидаги “Мустақиллик” МФЙ даъвогарга мурожаат қилиб, жавобгар сув таъминотини узоқ вақт сабабсиз тўхтатиб қўйганлигини, бунинг натижасида аҳолининг норозилиги келиб чиққанлигини билдирган. Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси ер кодекси (бундан буён матнда ЕК деб юритилади) 22-моддаси 1-қисмига кўра, корхонага, бинога, иншоотга, кўп йиллик дов-дарахтларга ёки бошқа кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи, ҳўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқарув ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар банд этган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи ҳам ўтади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 228-моддасига кўра, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация). Кадастр агентлигининг давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси Пайариқ туман филиалининг 2022 йил 17 августи кунги 435хатига кўра, низоли ҳозирги вақтда жавобгар фойдаланаётган Пайариқ туман ‘Тохиршайх" маҳалласи Жағолбойли қишлогидаги сув иншооти 13.06.2005 йилдаги олди-сотди шартномасига асосан Қорақулова Сарвар Саидмуродовнанинг номига давлат рўйхатидан ўтказилган. Ушбу олди-сотди шартномасига биноан Пайри туман “Сувоқова” ишлаб чиқариш бошқармасига қарашли бинолар ва сув миноралари олди-сотди қилинган. Бироқ, фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг 2006 йил 27 сентябр кунги ҳал қилув қарори билан С.Қорақулова номига расмийлаштирилган 2005 йил 13 июлдаги 50/256-сонли олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Ушбу ҳал қилув қарори фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг 2006 йил 28 ноябр кунги ажрими билан ўз кучида қолдирилган. Юқорида келтирилган далиллардан, ҳолатлардан ва қонунчиликдан кўринишича, Пайариқ туман ‘Тохиршайх" маҳалласи Жағолбойли қишлогидаги сув иншооти ва унинг ҳудуди ҳозирги вақтда даъвогарга тегишли бўлиб, ундан жавобгарни мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво талаби асосли ва қонуний, шу сабабли суд даъвони қаноатлантиришни, жавобгарни Самарқанд вилояти, Пайариқ туман "Тохиршайх" маҳалласи Жағолбойли қишлогида жойлашган сув иншооти ва иншоот ҳудудидан мажбурий тартибда чиқаришни лозим топди. Шу билан бирга суд, жавобгарнинг сув иншооти ҳашар йўли билан қурилганлиги, уни ўз кучи билан таъмирдан чиқарганлиги ва Пайариқ туман ҳокимининг 2007 йил 9 июл кунги 626-Қ сонли қарорига асосан ўзига тегишли эканлиги тўғрисидаги важларига қўшилмайди. Чунки, туман ҳокимининг 2007 йил 9 июл кунги 626-Қ сонли қарори сув иншоотига жавобгарнинг эгалик ҳуқуқини ўрнатиш эмас, балки юридик шахсни ташкил этиш тўғрисида бўлса, сув иншооти ҳашар йўли билан қурилганлиги ва унинг жавобгар томонидан таъмирланганлиги амалдаги қонунчилик бўйича эгалик ҳуқуқини вужудга келтирмайди. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддаси 1-қисмига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилади. Даъво аризада сув иншооти ва иншоот ҳудудидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисида 1 та номулкий даъво талаби мавжуд. Бундай ҳолатда суд, жавобгардан даъвогар фойдасига ихтиёрий тўланган 24 000 сўм почта харажатини, Республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра ЕК 22-, ФК 228- ва ИПКнинг 112, 118, 176-179 моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ : Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд бошқармасининг даъво талаби қаноатлантирилсин. вилояти ҳудудий 5 "BOBUR BOYXO'RAZOV SUVOQOVA" масъулияти чекланган жамияти Пайариқ туман "Тохиршайх" маҳалласи Жағолбойли қишлогида жойлашган сув иншооти ва иншоот ҳудудидан мажбурий тартибда чиқарилсин. "BOBUR BOYXO'RAZOV SUVOQOVA" масъулияти чекланган жамиятидан "SAMARQAND SUV TAMINOTI" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. "BOBUR BOYXO'RAZOV SUVOQOVA" масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи, Олий суд депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Б.Х.Жураев