← Назад
Решение #792716 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 915 | — | law | |
| ФКнинг | 934 | — | law | |
| ФКнинг | 957 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 25 август
4-1706-2201/632-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг
раислигида, А.Алиқуловнинг котиблигида,
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – “****************” акциядорлик жамияти
суғурта компанияси манфаатини кўзлаб,
жавобгар – “****************” хусусий корхонаси ҳисобидан 116 605
972 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни, тарафлар иштирокисиз, Хўжаобод туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “****************”
акциядорлик жамияти суғурта компанияси манфаатида (бундан буён матнда
“Даъвогар” ёки “Суғурталовчи” деб юритилади) манфаатида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“****************” хусусий корхонаси (бундан буён матнда ”Жавобгар” деб
юритилади)га ҳисобидан 116 605 972 сўм зарар ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 12 август кунги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида АТБ “Капиталбанк” (бундан буён матнда “Суғурта қилдирувчи” деб
юртитилади) жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата, даъвогар ва суғурта қилдирувчи вакиллари бугунги суд
мажлисига келмади. Палата ва даъвогар даъво аризасида иктисодий ишни ўз
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суғурта қилдирувчи АТБ
“Капиталбанк” судга 2022 йил 25 август кунги 30/8/13/0373-сонли илтимоснома
ва маълумотнома тақдим қилиб, суд мухокамасини вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда – “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва
170-моддаларига асосан ишни палата, даъвогар, жавобгар ва суғурта
қилдирувчи АТБ “Капиталбанк” вакилари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш материалларидан аниқланишича, АТБ “Капиталбанк” (суғурта
қилдирувчи) ва “****************” акциядорлик жамияти суғурта компанияси
(суғурталовчи) ўртасида 2022 йил 31 январь куни 0105/502/1/2200258-сонли
банк кредит портфелини суғурта қилиш бўйича Бош шартнома (бундан буён
матнда “Суғурта шартномаси” деб юритилади) тузилган.
Суғурта шартномасининг 2.1-бандига кўра суғурталовчи суғурта
ходисаси юз берганда суғурта қилдирувчига етказилган зарарни суғурта пули
доирасида суғурта товонини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Суғурта шартномасининг 2.2-бандига кўра суғурта ҳодисаси сифатида
суғурта қилдирувчининг ва унинг таркибий бўлинмаларининг (филиаллар,
амалиёт бошқармаси, марказий амалиёт бўлими, банк хизматлар маркази)
банкнинг кредит портфелига бўлган зарарлар билан боғлиқ мулкий
манфаатларига етказилган зарарлар, шу жумладан қарз олувчиларнинг
қопланмаган кредит қарздорликлари кириши назарда тутилган.
Шартноманинг 3.1 ва 3.2-бандларига асосан суғурта қилдирувчининг
тадбиркорлик фаолияти бўйича кредит портфели сифатининг ёмонлашиши
натижасида кўрган зарари сифатида кредит олувчилар томонидан кредит
тўловини 60 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилган тўловлар мавжуд
бўлса суғурта ҳодисаси сифатида эътироф этилиши белгиланган.
Мазкур суғурта шартномасига асосан АТБ “Капиталбанк”нинг қарз
олувчилар томонидан мажбуриятларини бажармаслик (лозим даражада
бажармаслик) юзасидан тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш бўйича
10 000 000 000 (ўн миллиард) сўм доирасида 2022 йил 29 апрель куни
0105/502/1/2200258-001-сонли суғурта полиси тақдим этилган.
АТБ “Капиталбанк” Наманган филиали ва “****************” хусусий
корхонаси ўртасида 2016 йил 23 февраль кунги 4/16РКЛ-2016-сонли, 2016 йил
9
март
кунги
6/16РКЛ-2016-сонли,
2016
йил
29 декабрь кунги 17/16РКЛ-2016-сонли кредит шартномалари юзасидан
жавобгарнинг АТБ “Капиталбанк” олдида 116 605 972 сўм миқдорда 60 кундан
ортиқ муддатга тўлов графиги бузилган муддати ўтган кредит қарздорлиги
(суғурта ҳодисаси) юзага келган.
Суғурта шартномасига кўра қарздорлик суммаси ўз вақтида тўланмаган
тақдирда суғурталовчи кредит шартномаси бўйича қарздорликни тўлаб бериш
мажбуриятини олган.
Шунга кўра, суғурта қилдирувчининг 2022 йил 29 апрель кунги
талабномасига асосан суғурталовчи томонидан АТБ “Капиталбанк” Наманган
филиали ва жавобгар ўртасидаги кредит шартномалари бўйича юзага келган
жами 116 605 972 сўм миқдоридаги кредит қарздорлиги (суғурта товони)ни
2022 йил 29 апрель кунги 2904-сонли мемориал ордер орқали суғурта
қилдирувчи “Капиталбанк” АТБга тўлаб берилган.
ФКнинг 915-моддасига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир
тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти)
эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда
бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг
фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида
суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа
мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма
(суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Мулкий суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши
мумкин:
муайян мол-мулкнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), кам чиқиши ёки
шикастланиши хавфи;
фуқаролик жавобгарлиги хавфи — бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки
мол-мулкига зарар етказилиши оқибатида юзага келадиган мажбуриятлар
бўйича жавобгарлик, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, шунингдек
шартномалар бўйича жавобгарлик хавфи;
тадбиркорлик
хавфи
—
тадбиркорнинг
контрагентлари
ўз
мажбуриятларини бузиши ёки тадбиркорга боғлиқ бўлмаган вазиятларга кўра
бу фаолият шарт-шароитларининг ўзгариши туфайли тадбиркорлик
фаолиятидан кутилган даромадларни ололмаслик хавфи.
ФКнинг 934-моддасининг биринчи қисмига кўра мулкий суғурта
шартномаси бўйича суғурталовчи суғурта товонини тўлаш мажбуриятини
оладиган ёки шахсий суғурта шартномаси бўйича тўлаш мажбуриятини
оладиган сумма (суғурта пули) суғурта қилдирувчининг суғурталовчи билан
келишувига кўра ушбу модда қоидаларига мувофиқ белгиланади.
ФКнинг 957-моддасига мувофиқ агар мулкий суғурта шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф
олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб
қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган
суғурталовчига ўтади.
Суғурта шартномасининг 9.1-бандига кўра суғурта қилдирувчининг
суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш
ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига
ўтиши белгиланган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 18 май куни суғурта қилдирувчига
116 605 972 сўм суғурта товонини ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисида жавобгарга
811/22-сонли талабнома юборилган, бироқ мазкур талабнома жавобгар
томонидан эътиборсиз қолдирилиб, зарар суммаси даъвогарга тўлаб
берилмаган.
АТБ “Капиталбанк” Наманган филиалининг 2022 йил 25 август кунги
судга тақдим этган 30/8/13/0372-сонли маълумотномасига кўра даъвогар
жавобгарнинг кредит қарздорлиги бўйича 2022 йил 29 апрель куни
116 605 972 сўм миқдорида тўловларни тўлаб берганлиги аниқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли
деб ҳисоблайди. Чунки даъвогар суғурта ҳодисаси бўйича суғурта
қилдирувчининг талабномаси бўйича юз берган суғурта ҳодисаси натижасида
116 605 972 сўм суғурта товонини суғурта қилдирувчига тўлаб берган.
Даъвогарда эса юқоридаги қонунчилик ҳужжатларига асосан суғурта
қилдирувчига тўлаб берилган тўловни жавобгардан регресс тартибида
етказилган зарар сифатида ундириш ҳуқуқи мавжуд.
Булар иш ҳужжатларидаги суғурта шартномаси, суғурта полиси, кредит
шартномаси, мемориал ордер, АТБ “Капиталбанк” маълумотномаси ҳамда
ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 116 605 972 сўм зарарни ундиришни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, ИПК 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
“****************” хусусий корхонаси ҳисобидан “****************”
акциядорлик жамияти суғурта компанияси фойдасига 116 605 972 сўм зарар, 24
000 сўм почта харажати ундирилсин.
“****************” хусусий корхонаси ҳисобидан республика
бюджетига 2 332 119,44 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов