← Назад
Решение #792934 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| нинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street, 4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқдарё тумани
4-1406-2201/2384-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида,
А.Нормуратовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили С.Абдурахмонов
(23.08.2022 йилдаги 01/1772-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар "Оқдарё Машраббек" фермер хўжалигига
нисбатан берган асосий қарз ва пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Оқдарё туман давлат солиқ инспекцияси биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда
савдо-саноат палатаси деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
унда электр қувватини етказиб бериш тўғрисидаги 185498-сонли шартномага
асосан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) "Оқдарё Машраббек"
фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га электр
энергиясини етказиб бериш, жавобгар эса фойдаланилган электр қуввати учун
тўловларни ўз вақтида ўтказиш мажбуриятини олганлигини, даъвогар ўз
зиммасига олган мажбуриятларни бажариб, жавобгарга электр қувватини
етказиб берганлигини, лекин жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан, фойдаланилган электр қуввати тўловларини ўз вақтида амалга
оширмаганлиги сабабли, ҳозирги кунга келиб 01.06.2022 йил ҳолатига 15 303
185,78 сўм дебитор қарздорлик вужудга келганлигини, бу тўғрисида таққослаш
далолатнома ҳам мавжудлигини, 01.11.2004 йилдаги Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 511-сон Қарорига асосан ўз вақтида тўланмаган учун
2 071 752,9 сўм пеня ҳисобланганлигини, электр энергиясини етказиш тўхтатиб
ва қайта улов учун 2 999 550 сўм хизматлар суммаси ҳисобланганлигини, шу боис
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 15 303 185,78 сўм сўм асосий қарз,
2 071 752,9 сўм пеня ва 2 999 550 сўм хизматлар суммасини ундиришни, ишни
савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2- ва
3-қисмларига асосан савдо-саноат палатаси ва жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъвони
қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга қўшимча равишда
жавобгар суд кунига қадар тўлов амалга оширмаганлигини билдириб, суддан
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича, даъвогар (“Корхона”) ва жавобгар (“Истеъмолчи”)
ўртасида 2021 йил 14 январда электр энергияси таъминоти тўғрисида шартнома
тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан, “Корхона” уланган тармоқ орқали
“Истеъмолчи”га электр энергиясини етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса истеъмол
қилинган ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.3-бандига кўра, истеъмол қилинган электр энергияси
учун шартнома асосида “Истеъмолчи” билан “Корхона” ўртасида ҳисоб-китоб
даври бир ой ҳисобланади.
Шартноманинг 3.12-бандига кўра, “Истеъмолчи” “Корхона” билан
биргаликда ҳар ойда, ҳисоб-китоб даври тугагандан сўнг беш кун мобайнида
ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузади.
Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси ўз вақтида етказиб
берилиб, шартнома шартлари лозим даражада бажарилган.
Жавобгар шартнома шартларини бажармасдан келган.
Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга
нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши шартлиги белгиланган.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаб
берилмаслиги оқибатида солиштирма далолатномадан маълум бўлишича
жавобгарнинг даъвогар олдида 2022 йил 01 июн ҳолатига муддати ўтган
қарздорлиги 15 303 185,78 сўмни ташкил этади. Ушбу қарздорлик таркибида
2021 йил учун юзага келган 12 385 655,78 сўм қарздорлик ҳам мавжуд.
Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 18 майдаги 4-14062101/974 – сонли ҳал қилув қарори билан жавобгардан даъвогар фойдасига
01.03.2021 йил ҳолатига 10 354 855,78 сўм қарзни ундириш белгиланган. Шу
жумладан 2021 йил 01 март ҳолатига берилган солиштирма далолатномаг кўра
2021 йил феврал ойи учун юзага келган 225 000 сўм қарздорлик ундирилган.
Бундан ташқари ушбу ҳал қилув қарори билан 299 550 сўм хизматлар ҳақи ҳам
ундирилган.
Судга даъво ариза билан мурожаат қилингандан кейин жавобгар
тўловларни амалга оширмаган.
Шу сабабли суд, ишда тўпланган далиллар, шартнома, ҳисоб-фактуралар ва
солиштирма далолатномалар билан қисман ўз тасдиғини топганлиги сабабли
жавобгардан даъвогар фойдасига 15 078 185,78 сўм асосий қарз ва 2 700 000 сўм
хизматлар суммасини ундиришни, 225 000 сўм қарздорлик ва 299 550 сўм
хизматлар ҳақи суднинг 2022 йил 18 майдаги 4-1406-2101/974 – сонли ҳал қилув
қарори билан ундирилиши белгиланганлиги сабабли даъвонинг ушбу
қисмларини иш юритишни тугатишни лозим деб топади.
ИПКнинг 110-моддаси 1-қисми 2-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича
суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир
шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича
низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, бундан
иқтисодий суд томонидан чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва
ижрога қаратиш рад этилган ҳоллар мустасно суд иш юритишни тугатади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 2 071 752,9 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг 263-моддасига асосан, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги
511-сон “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш
механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарорининг 2-иловаси 11-бандига асосан ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь
ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар
бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага
мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган
корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.
Шу сабабли 2 071 752,9 сўм пеня ундириш тўғрисида даъво қилишга ҳақли
бўлиб, ушбу миқдорда пеня ундириш талаби асослидир.
ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши керак, суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Юқоридагиларга кўра суд, 2 071 752,9 сўм пеняни мажбуриятнинг
бажарилиш даражасини, неустойканинг мутаносиблигини таҳлил қилиб,
камайтирилган ҳолда 500 000 сўм миқдорида ундиришни, пенянинг қолган
1 571 752,9 сўм камайтирилган қисмини ундиришни рад этишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу модданинг 6-қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан буён
матнда Қонун деб юритилади) нинг 9-моддаси 2-қисмида, ушбу модда биринчи
қисмининг 2, 20 ва 21-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини
қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу
шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига
мутаносиб равишда ундирилишлиги кўрсатилган.
Қонуннинг “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди акичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1
бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Бундай ҳолатда суд, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига жавобгардан даъвогар фойдасига 15 078 185,78
сўм асосий қарз, 2 700 000 сўм хизматлар суммасини ва ихтиёрий тўланган
24 000 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг 225 000 сўм қарздорлик ва
299 550 сўм хизматлар ҳақини ундириш қисмларини иш юритишни тугатишни,
пенянинг 1571 752,9 сўм камайтирилган қисмини ундиришни рад этишни,
Республика бюджетига жавобгардан 396 999,77 сўм давлат божи ва даъвогардан
10 490 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларига асосланиб,
суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
"Оқдарё Машраббек" фермер хўжалигидан “Самарқанд ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 15 078 185,78 сўм
асосий қарз, 2 700 000 сўм хизматлар суммаси ва ихтиёрий тўланган 24 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг 1571752,9 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш
рад этилсин.
Даъво талабининг 225 000 сўм қарздорлик ва 299 550 сўм хизматлар
ҳақини ундириш қисмлари бўйича иш юритиш тугатилсин.
"Оқдарё Машраббек" фермер хўжалигидан Республика бюджетига
396 999,77 сўм давлат божи ундирилсин.
“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамиятидан Республика бюджетига 10 490 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Б.Х.Жураев