Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2385 Дата решения 25.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SAMARQAND HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI" AJ Ответчик / Подсудимый "YANGIOBOD BURGUTI" фермер хўжалиги
Source ID 901136 Claim ID 2858450 PDF Hash 705e7753ac486a0d... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz АЖРИМ (кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Оқдарё тумани 4-1406-2201/2385-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, А.Нормуротовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили С.Абдурахмонов (23.08.2022 йилдаги 01/1721-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “YANGIOBOD BURGUTI” фермер хўжалигига нисбатан асосий қарз ва пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Оқдарё туман Давлат солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда савдо-саноат палатаси деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда электр қувватини етказиб бериш тўғрисидаги 185452-сонли шартномага асосан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “YANGIOBOD BURGUTI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар эса фойдаланилган электр қуввати учун тўловларни ўз вақтида ўтказиш мажбуриятини олганлигини, даъвогар жавобгарга электр қувватини етказиб берганлигини, лекин жавобгар фойдаланилган электр қуввати тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлигини, ҳозирги кунга келиб 01.06.2022 йил ҳолатига 107 535 785,35 сўм дебитор қарздорлик вужудга келганлигини, бу тўғрисида таққослаш далолатнома ҳам мавжудлигини, 01.11.2004 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 511-сон Қарорига асосан ўз вақтида тўланмаган учун 29 509 238,57 сўм пеня ва 405 460 сўм хизмат пуллари ҳисобланганлигини, бироқ Пайариқ туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йил 1 майдаги жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 103 150 985,35 асосий қарз ва 26 910 285,77 сўм пеня, жами 130 466 731,12 сўм ундириш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини, шу боис жавобгардан даъвогар фойдасига 4 384 800 сўм асосий қарз ва 5 434 918,36 сўм пеняни ундиришни, ишни Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган Суд ишни, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан Савдосаноат палатаси, жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили С.Абдурахмонов ўз тушунтиришида, жавобгар билан медиатив келишув тузилганлигини билдириб, суддан даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, даъвогар (“Корхона”) ва жавобгар (“Истеъмолчи”) ўртасида юридик истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти тўғрисида шартнома тузилган. Шартнома бўйича тарафлар ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган. “Истеъмолчи” электр энергияси учун тўловларини амалга оширмаганлиги сабабли Савдо-саноат палатаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Лекин, ишни кўриш жараёнида судга медиатив келишув тақдим этилди. Медиатив келишув медиатор кўмагида тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан тузилган. ИПКнинг 107-моддаси 1-қисми 53-бандига мувофиқ, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Юқоридагиларга кўра суд, тарафлар ўртасида низо юзасидан медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 9-моддаси 1-қисми 2-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Ушбу қонуннинг 18-моддаси 1-қисми 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ қайтарилиши керак. Шу боис суд, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъво талаблари бўйича давлат божини ундирмасликни, даъвогар ихтиёрий тўлаган 24 000 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 107, 195-моддаларга асосланиб, суд ажрим қилди : Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим чиқарилган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ажримдан норози бўлган тарафлар ажрим қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Б.Х.Жураев